Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The government continued to provide in-kind support to local NGOs for the provision of victim assistance, such as food and clothing, and for the first time in recent years it reported provision of direct funding assistance to some anti-trafficking NGOs. | Ҳукумат маҳаллий ННТларга жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиши учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сингари товарлар билан ёрдам кўрсатишни давом эттирди ҳамда у сўнгги йилларда илк марта айрим одам савдосига қарши курашаётган ННТларга бевосита молиявий кўмак кўрсатгани ҳақида маълумот берди. |
The government maintained its National Commission on Trafficking in Persons and Forced Labor (the Commission) with the Chair of the Senate serving as the National Rapporteur. | Ҳукумат Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ишини давом эттирди, унда Сенат раиси миллий маърузачи ҳисобланади. |
The Commission comprised two high-level sub-committees: one on trafficking in persons, chaired by the Minister of Internal Affairs, and one on forced labor, chaired by the Minister of Employment and Labor Relations. | Комиссия 2 та юқори даражадаги кичик комиссиядан иборат: биттаси одам савдосига қарши курашиш бўйича кичик коммиссия бўлиб, унга ички ишлар вазири, яна бири мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кичик коммисия бўлиб, унга бандлик ва меҳнат муносбатлари вазири раислик қилади. |
The Commission directed the activities of regional commissions in 12 regions, one autonomous republic, and one independent city (Tashkent). | Комиссия 12 та вилоят ҳамда биттаси автоном республика ва яна бири мустақил шаҳарда (Тошкент) жойлашган минтақавий комиссиялар фаолиятига раҳбарлик қилди. |
Members of Uzbekistan’s anti-trafficking civil society landscape participated in the national and regional meetings. | Ўзбекистоннинг одам савдосига қарши курашувчи фуқаролик жамияти вакиллари миллий ва минтақавий мажлисларда иштирок этиб турди. |
Some international observers described insufficient coordination and communication between the Commission and civil society partners in the absence of a secretariat structure. | Айрим халқаро кузатувчилар комиссия таркибида котибият тузилмаси бўлмагани учун у билан фуқаролик жамиятидаги шериклари ўртасидаги мувофиқлаштириш ва мулоқот етарли бўлмаганини қайд этди. |
The government did not centrally allocate funding for the Commission, which instead required funding contributions from individual member ministries’ budgets; this arrangement reportedly led to overreliance on NGO and international assistance. | Ҳукумат комиссия фаолият кўрсатиши учун марказлаштирилган ҳолда маблағ ажратмади, бунинг ўрнига комиссияга аъзо бўлган вазирликлардан маблағ ажратишни талаб қилди; хабарларга кўра, бундай схема ННТлар ва халқаро ёрдамга ҳаддан зиёд қарамликка сабаб бўлди. |
The government updated its national action plan to reflect international input in 2020 but did not provide information on these updates; it also maintained a roadmap developed by an NGO and a series of recommendations submitted to the government by an international organization during a previous reporting period. | Ҳукумат 2020 йилда халқаро ҳиссани ҳисобга олган ҳолда миллий ҳаракат режасини янгилади, аммо ушбу янгиланишлар ҳақида маълумот бермади; у яна ННТлар ишлаб чиққан йўл харитасини ва халқаро ташкилот ўзига ўтган ҳисобот даврида тақдим этган тавсиялар туркумини сақлаб қолди. |
In 2020, the government reported increasing the total number of private textile-cotton clusters to 96 – nearly 30 more than the previous year – accounting for more than 90 percent of arable production land (an increase from 63 percent in 2019). | У 2020 йилда хусусий пахта кластерларининг жами сони 96 тага етганини ва бу олдинги йилдагидан тахминан 30 та кўп эканини, улар ҳиссасига ҳайдаладиган 90 фоиз ишлаб чиқариш ерлари тўғри келишини маълум қилди (2019 йилдагига нисбатан 63 фоиз ўсиш бўлди). |
The clusters processed cotton from cultivation to finished textile products and paid higher wages to workers. | Кластерлар пахтани етиштиришдан тортиб, тайёр тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқаришгача бўлган фаолият турлари билан шуғулланди ва ишчиларига кўпроқ маош тўлади. |
Approximately 30 percent of established cluster sites also provided technical services and methodological advice to participating farmers. | Ташкил этилган кластер участкаларининг тақрибан 30 фоизи техник хизматлар ва иштирокчи фермерларга методологик ёрдам кўрсатди. |
However, some local officials continued to mobilize adults and children into compulsory cotton picking to meet local harvest benchmarks established in direct violation of the decree. | Бироқ айрим маҳаллий амалдорлар зикр этилган йиғим-теримнинг ўрнатилган маҳаллий меъёрларини бажариш йўлида катта ёшлилар ва болаларни сафарбар қилишни давом эттирди, бу президент фармонининг тўғридан-тўғри бузилишидир. |
Some authorities reportedly expropriated land formerly leased or owned by individual farmers for the creation of new cluster sites without adequately compensating them, increasing their vulnerability to forced labor at those clusters. | Олинган маълумотларга кўра, айрим ҳокимият идоралари айрим фермерлар олдин ижарага олган ёки уларга тегишли бўлган ерларни етарли даражадаги товон пули тўламай туриб, янги кластерлар ташкил қилиш учун тортиб олган ва бу уларнинг ўша кластерларда мажбурий меҳнат қилиш хавфини оширган. |
NGO observers noted the absence of a legal framework to ensure oversight of worker contracts and regulate and ensure proper licensing of labor recruitment intermediaries left seasonal agricultural workers vulnerable to forced labor in some cluster sites. | ННТлар кузатувчилари қайд этишича, ишчилар билан тузилган шартномаларни назорат қилиш, тартибга солиш ва иш кучини ёлловчилар тегишли тартибда лицензия олишини таъминлаш учун ҳуқуқий базанинг йўқлиги мавсумий ишчиларни айрим кластерларда мажбурий меҳнат олдида иложсиз қолишига сабаб бўлган. |
The government continued to uphold this prohibition; while there were isolated reports of children working in the fields—a trend that may have increased due to family-directed mobilization of children in response to pandemic-related school closures and economic hardships—there continued to be no reports of systemic mobilization. | Ҳукумат ушбу тақиққа риоя қилишни давом эттирди; гарчи далаларда ишлаётган болалар ҳақида алоҳида хабарлар олинган бўлса-да – бу тамойил пандемия муносабати билан мактаблар ёпилгани ва иқтисодий қийинчиликларга жавобан болаларни оилалар ташаббуси билан сафарбар қилиш сабаб кучайган бўлиши мумкин – тизимли равишда сафарбар қилиш тўғрисида хабарлар олинмади. |
For the sixth consecutive year, the government allowed the ILO to monitor the cotton harvest for child and forced labor, and ILO monitors had unimpeded access to the cotton fields for observations and to interview laborers. | Ҳукумат олти йил қаторасига ХМТга пахта йиғим-терими вақтида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат ҳолатларини мониторинг қилишга рухсат берди ҳамда ХМТ кузатувчилари кузатув ва ишчилар билан суҳбатлашиш учун ҳеч бир тўсиқсиз пахта далаларига чиқишга муваффақ бўлди. |
The ILO assessed that government entities compelled approximately 80,000 pickers out of an estimated two million-member workforce to work in the 2020 harvest—a significant decrease compared with 102,000 in 2019, 170,000 in 2018, and 336,000 in 2017. | ХМТ баҳосича, давлат идоралари 2020 йилги йиғим-терим вақтида жами 2 миллионга яқин иш кучидан тахминан 80 минг теримчини пахта теришга мажбур қилди, бу 2019 йилдаги 102 минг, 2018 йилдаги 170 минг ва 2017 йилдаги 336 минг шу ишга мажбурланган кишидан анча камдир. |
For the third year, authorities granted the ILO access to data acquired through the government’s Cotton Harvest Feedback Mechanism, which included dedicated telephone hotlines and messaging applications for reports of labor violations; this mechanism and Federation of Trade Unions system received a total of 970 complaints, including 180 complaints related to wage irregularities and inadequate working conditions and 790 explicit allegations of forced labor, during the cotton harvest season (compared with 1,563 in 2019). | Ҳокимият учинчи йил ХМТга пахта йиғим-терими даврида ҳукуматнинг қайта алоқа механизми орқали олинган маълумотлардан фойдаланишига рухсат берди, ўша воситалар сирасига махсус ишонч телефонлари ва меҳнатга оид қонунбузарликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган илова дастурлари киради; ушбу механизм ва Касаба уюшмалари федерацияси тизими орқали 970 та шикоят олинди, ўша шикоятлар қаторига маош вақтида тўланмаслиги ва ноқулай иш шароитларига оид 180 та шикоят ва пахта йиғим-терими вақтидаги мажбурий меҳнатга тегишли 790 та бевосита шикоят (бу кўрсаткич 2019 йилда 1563 та бўлган эди) киради. |
The government continued to increase the size of the labor inspectorate, bringing the total number of labor investigators assigned to look into these complaints across the country to 600 (compared with an increase to 400 in 2019). | Ҳукумат меҳнат инспекцияси ходимлари сонини кўпайтиришни давом эттирди ва бутун мамлакат бўйлаб жами шундай меҳнат қонунчилиги бузилишига оид шикоятларни суриштирувчилар иш ўрнини 600 тага етказди (2019 йилги 400 та иш ўрни билан солиштирганда ўсиш бор). |
Inspectors reported these complaints resulted in the positive identification of 101 cases of adult forced labor in the cotton harvest, leading to fines for at least 170 officials—a decrease from 259 officials in 2019; fines totaled 653.2 million soum ($62,380) (550 million soum, or $52,520, in 2019). | Инспекторлар хабар беришича, зикр этилган шикоятларни кўриб чиқиш натижасида пахта йиғим-терими вақтида катта ёшлиларнинг меҳнатга мажбурланганига оид 101 та ҳолат аниқланган ва бу камида 170 нафар амалдорнинг жаримага тортилишига сабаб бўлди, бу 2019 йилги 259 нафар амалдор жаримага тортилиши кўрсаткичидан анча камдир; улар тортилган жарима миқдори 653,2 миллион сўм ($62 380) бўлди (2019 йилда ушбу кўрсаткич 550 миллион сўм ёки $52 520 бўлган эди). |