USA English ‹ › UZ Uzbek

Found force: 302 words & 2 translates

English Ўзбек

The next day Husayn was crowned Emir, but he did not hold power for long; a mysterious illness forced him off the throne in less than three months. The doctors failed to conjure one of their miracles, and Emir Husayn left this world of sorrows. When Nasrullo heard what had happened, his thoughts turned to his master chef, who he had only recently sent to serve his brother Husayn as a peace-offering: ‘Seems the bastard took his arsenic with him’. Then he gathered his army and set off for Bukhara once again.

Эртасига Ҳусайн-тўрани Амир қилиб тахтга кўтаришди, бироқ тахтни эгаллаганидан сал ўтмай, Амир Ҳусайн бир номаълум касалга чалиниб, масиҳонафас табибларнинг муолажа уринишлари зое кетиб, салтанати уч ойга етар-етмас дунё омонатини қўлдан бой берди. Насруллоҳхон баковулини ҳадъя тариқасида саройга юборган эди, “Маргимушини ҳам ўзи билан олиб кетибди-йўв бу аблаҳ!” - деб ўйлади ўзича у, яна черигини Бухоро томон тортар экан...

Because of his youth and naughtiness, your humble servant continued sitting by the curtain and, following the path of disrespect, raised a corner of the cover to hide under it so that he could enjoy the spectacle of the Sun meeting the Moon. The wine of desire foamed in the throat of Emir Umar- xon, and the moisture of shame appeared on the face of the beauty, like drops of dew on a rose.

Moments of tenderness and elegant caresses were becoming more and more wild: the buyer’s desire grew, while the mistress of the goods gave ever greater concessions. For rain, ready to show the cloud’s final aim, was now about to pour down on the field of desire. The flower bud, submitting to the playful brazenness of the wind, was forced to unfurl its petals and turn itself bright red. And since the innate urge of the flower bud was to bear fruit, it opened fully under the force of the wind, so that a pearly drop now fell on its pollen.

Аммо камина ҳам айни ёшлик даврим бўлгани учун ва ҳам бир томони шўхлик қилиб ҳеч ёққа қўзғалмадим ва беадаблик йўлига кириб чимилдиқнинг бир чекасида бекинганча, ул ой ва қуёшнинг яқинлашувини тўйиб томоша қилдим. Ҳуллас ўша чоғда Амир Умархоннинг димоғида жуфтлашиш шароби кўпирди, ул дилрабо юзида эса ҳаё тори шабнам донасидек намоён бўлди. 

Нозу-ниёз лаҳзалари қизиди - ҳаридор иштиёқи кучайиб, мол эгаси мулойимлиги ортди. Чунки орзу кишининг булути мақсадини ҳосил қилиш учун мурод пардаси ортида шай турарди. Гулғунча шамолнинг уятсизлиги натижасида қабога бандини ечишга мажбур бўлди ва ўзининг гулгунлиқ оғушига солди. Омонлик суманининг ғунчаси мақсади ҳосиллик насими ҳилпираши сабабидан оғзини очди ва мақсуд бўстонидан кумуш ранг садафга симоб гавҳари томчилади.