Found Lord: 725 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
16. Say, “Who is the Lord of the heavens and the earth?” Say, “God.” Say, “Have you taken besides Him protectors, who have no power to profit or harm even themselves?” Say, “Are the blind and the seeing equal? Or are darkness and light equal? Or have they assigned to God associates, who created the likes of His creation, so that the creations seemed to them alike? Say, “God is the Creator of all things, and He is The One, the Irresistible.” | 16Сен: «Осмонлару ернинг Робби ким?» деб айт. «Аллоҳ», дегин. «Ўзингизга Ундан ўзга, ўзларига фойда ёки зарарга эга бўлмаган валийларни тутдингизми?» дегин. «Кўзи кўр билан кўрувчи баробар бўлурми ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» дегин. Ёки улар Аллоҳга У яратган махлуқотларга ўхшаш махуқотларни яратганларни шерик қилиб олдилару уларга яратилган махлуқотларга ўхшаш кўринмоқдами? «Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. Ва У бирдир, Қаҳҳордир», дегин. |
18. For those who respond to their Lord is the best. But as for those who do not respond to Him, even if they possessed everything on earth, and twice as much, they could not redeem themselves with it. Those will have the worst reckoning; and their home is Hell—a miserable destination. | 18Роббиларига ижобат этганларга гўзаллик бордир. Унга ижобат этмаганларга эса, агар ер юзидаги ҳамма нарсалар ва яна шунчасига эга бўлсалару уни фидо қилсалар ҳам, ана ўшаларга ёмон ҳисоб бўлур ва жойлари жаҳаннамдадир. У қандай ҳам ёмон жойдир. |
19. Is he who knows that what was revealed to you from your Lord is the truth, like him who is blind? Only those who reason will remember. | 19Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, ҳақ эканини биладиган кимса кўр одамга ўхшармиди? Буни, албатта, ақл эгаларигина эслайдилар. |
21. And those who join what God has commanded to be joined, and fear their Lord, and dread the dire reckoning. | 21Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббиларидан чўчирлар ва ёмон ҳисобдан қўрқарлар. |
22. And those who patiently seek the presence of their Lord, and pray regularly, and spend from Our provisions to them, secretly and openly, and repel evil with good. These will have the Ultimate Home. | 22Улар Роббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоқ қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир. |
27. Those who disbelieve say, “If only a miracle was sent down to him from his Lord.” Say, “God leads astray whomever He wills, and He guides to Himself whoever repents.” | 27Ва куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир оятмўъжиза тушса эди», дерлар. Сен: «Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказадир ва Ўзига йўналганларини ҳидоят қиладир», деб айт. |
30. Thus We sent you among a community before which other communities have passed away, that you may recite to them what We revealed to you. Yet they deny the Benevolent One. Say, “He is my Lord; there is no god but He; in Him I trust, and to Him is my repentance.” | 30Шундай қилиб, сени ўзларидан олдин ҳам умматлар ўтган бир умматга уларга ўзингга ваҳий қилган нарсамизни тиловат қилиб беришинг учун юбордик. Ҳолбуки, улар Роҳманга куфр келтирурлар. Сен: «У менинг Роббимдир, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Унинг Ўзигагина таваккал қилдим. Тавбам ҳам Унинг Ўзигадир», деб айт. |
1. Alif, Lam, Ra. A Scripture that We revealed to you, that you may bring humanity from darkness to light—with the permission of their Lord—to the path of the Almighty, the Praiseworthy. |
1Алиф. Лом. Ро. Бу китобни сенга одамларни Роббиларининг изни ила зулматлардан нурга, азиз ва мақталган зотнинг йўлига чиқаришинг учун нозил қилдик. |
6. Moses said to his people, “Remember God’s blessings upon you, as He delivered you from the people of Pharaoh, who inflicted on you terrible suffering, slaughtering your sons while sparing your daughters. In that was a serious trial from your Lord.” | 6Ўшанда Мусо қавмига: «Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг; вақтики, у сизни Оли Фиръавндан қутқарди. Улар сизга бардавом ёмон азоб берардилар. Ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдирардилар. Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов бордир», деган эди. |
7. And when your Lord proclaimed: “If you give thanks, I will grant you increase; but if you are ungrateful, My punishment is severe.” | 7Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг. |
13. Those who disbelieved said to their messengers, “We will expel you from our land, unless you return to our religion.” And their Lord inspired them: “We will destroy the wrongdoers.” | 13Куфр келтирганлар ўз Пайғамбарларига: «Албатта, биз сизларни еримиздан чиқариб юборамиз ёки, албатта, миллатимизга қайтасизлар», дедилар. Бас, Роббилари уларга: «Албатта, Биз золимларни ҳалок қилурмиз. |
18. The likeness of those who disbelieve in their Lord: their works are like ashes, in a fierce wind, on a stormy day. They have no control over anything they have earned. That is the utmost misguidance. | 18Роббиларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли, худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Улар ўз касбларидан бирор нарсага эга бўлмаслар. Ана ўша узоқ адашувнинг ўзидир. |
23. But those who believed and did good deeds will be admitted into gardens beneath which rivers flow, to remain therein forever, by leave of their Lord. Their greeting therein will be: “Peace.” | 23Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритилурлар. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар. Уларнинг ундаги сўрашишлари «Салом»дир. |
25. It yields its fruits every season by the will of its Lord. God presents the parables to the people, so that they may reflect. | 25Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ, шояд эсласалар, деб одамларга мисоллар келтирадир. |
35. Recall that Abraham said, “O my Lord, make this land peaceful, and keep me and my sons from worshiping idols.” | 35Эсла, Иброҳим демишди: «Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин. |
36. “My Lord, they have led many people astray. Whoever follows me belongs with me; and whoever disobeys me—You are Forgiving and Merciful. | 36Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан. |
37. “Our Lord, I have settled some of my offspring in a valley of no vegetation, by Your Sacred House, our Lord, so that they may perform the prayers. So make the hearts of some people incline towards them, and provide them with fruits, that they may be thankful.” | 37Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен ўз зурриётимдан, сенинг Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд шукр қилсалар. |
38. “Our Lord, You know what we conceal and what we reveal. And nothing is hidden from God, on earth or in the heaven.” | 38Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши биласан. Аллоҳ учун на ердаю на осмонда бирор нарса махфий қолмас. |
39. “Praise be to God, Who has given me, in my old age, Ishmael and Isaac. My Lord is the Hearer of Prayers.” | 39Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир. |
40. “My Lord, make me one who performs the prayer, and from my offspring. Our Lord, accept my supplication.” | 40Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин. |