Found амд: 792 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Determined to prevent, detect and deter in a more effective manner international transfers of illicitly acquired assets and to strengthen international cooperation in asset recovery, | ноқонуний орттирилган активлар халқаро тартибда ўтказилишини янада самарали олдини олиш, аниқлаш ва бунга барҳам бериш ҳамда активларни қайтаришга қаратилган чораларни кўришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга дадиллик билан киришишга шай бўлиб, |
Bearing also in mind the principles of proper management of public affairs and public property, fairness, responsibility and equality before the law and the need to safeguard integrity and to foster a culture of rejection of corruption, | ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни тегишли даражада бошқариш, шунингдек адолат, масъулият ва қонун олдидаги тенглик, шунингдек, коррупцияни рад этадиган маданиятни шакллантиришга кўмаклашиш тамойилларини инобатга олиб, |
Commending the work of the Commission on Crime Prevention and Criminal Justice and the United Nations Office on Drugs and Crime in preventing and combating corruption, | жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов Комиссиясининг ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасининг ишига юқори баҳо бериб, |
Recalling the work carried out by other international and regional organizations in this field, including the activities of the African Union, the Council of Europe, the Customs Cooperation Council (also known as the World Customs Organization), the European Union, the League of Arab States, the Organisation for Economic Cooperation and Development and the Organization of American States, | ушбу соҳада иш олиб бораётган бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан Африка иттифоқи, Европа иттифоқи, Араб давлатлари лигаси, Америка давлатлари ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда Божхона ҳамкорлиги бўйича Кенгаш (шунингдек Жаҳон божхона ташкилоти деб юритилади) томонидан олиб борилаётган ишларни далил сифатида келтириб, |
a) To promote and strengthen measures to prevent and combat corruption more efficiently and effectively; | а) янада самарали ва таъсирчан равишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш; |
b) To promote, facilitate and support international cooperation and technical assistance in the prevention of and fight against corruption, including in asset recovery; | b) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, шу жумладан активларни қайтариш борасида халқаро ҳамкорлик ҳамда техник ёрдам кўрсатилишини рағбатлантириш, осонлаштириш ва қўллаб-қувватлаш; |
c) To promote integrity, accountability and proper management of public affairs and public property. | c) ҳалоллик ва содиқлик, масъулиятлилик ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни талаб даражасида бошқаришни рағбатлантириш. |
d) “Property” shall mean assets of every kind, whether corporeal or incorporeal, movable or immovable, tangible or intangible, and legal documents or instruments evidencing title to or interest in such assets; | d) «мол-мулк» деганда ҳар қандай моддий ёки номоддий, кўчмас ва кўчар активлар, буюмлар ёки ҳуқуқлар орқали ифодаланган активлар ҳамда бундай активларга мулкий ҳуқуқни ёхуд уларга бўлган қизиқишни исботлайдиган юридик ҳужжатлар ёинки далолатномалар каби ҳар қандай активлар тушунилади; |
This Convention shall apply, in accordance with its terms, to the prevention, investigation and prosecution of corruption and to the freezing, seizure, confiscation and return of the proceeds of offences established in accordance with this Convention. | 1. Мазкур Конвенция, унинг қоидаларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш, тергов қилиш ва коррупция учун жиноий таъқиб қилиш ҳамда мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят йўли билан орттирилган, деб эътироф этилган даромадлар билан амалиётларни тўхтатиб қўйиш (ишга солмай туриш), хатлаш, мусодара қилиш ва қайтариш учун қўлланилади. |
States Parties shall carry out their obligations under this Convention in a manner consistent with the principles of sovereign equality and territorial integrity of States and that of non-intervention in the domestic affairs of other States. | 1. Иштирокчи давлатлар ўз мажбуриятларини мазкур Конвенцияга мувофиқ, суверен тенглик тамойиллари ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига асосланиб амалга оширадилар. |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, develop and implement or maintain effective, coordinated anti-corruption policies that promote the participation of society and reflect the principles of the rule of law, proper management of public affairs and public property, integrity, transparency and accountability. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупцияга қарши ҳаракат қилиш борасида, жамият иштирокига ёрдам берадиган ҳамда ҳуқуқ-тартибот, оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни керакли даражада бошқариш, ҳалоллик ва содиқлик, ошкоралик ва масъулиятлилик тамойилларини акс эттирадиган самарали ва мувофиқлаштирилган сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади ёки олиб боради. |
States Parties shall, as appropriate and in accordance with the fundamental principles of their legal system, collaborate with each other and with relevant international and regional organizations in promoting and developing the measures referred to in this article. That collaboration may include participation in international programmes and projects aimed at the prevention of corruption. | 4. Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ ушбу моддада келтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишда бир-бири билан ҳамда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишни қамраб олиши мумкин. |
That are based on principles of efficiency, transparency and objective criteria such as merit, equity and aptitude; | a) самарадорлик ва ошкоралик тамойилларига ҳамда бенуқсон фаолият, адолат ва қобилият каби холисона мезонларга асосланади; |
That promote education and training programmes to enable them to meet the requirements for the correct, honourable and proper performance of public functions and that provide them with specialized and appropriate training to enhance their awareness of the risks of corruption inherent in the performance of their functions. Such programmes may make reference to codes or standards of conduct in applicable areas. | d) бундай шахслар оммавий вазифаларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш талабларига жавоб беришлари мумкин бўлиши учун маърифий ва ўқув дастурларни амалга оширишга кўмаклашадилар ҳамда коррупция билан ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган хатарларни чуқурроқ англашлари мақсадида улар ихтисослашган ҳамда мувофиқ тайёргарликдан ўтишларини таъминлайдилар. Бу каби дастурларда кодексларга асосланишлар ёки амалий соҳалардаги ахлоқ стандартлари мавжуд бўлиши мумкин. |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems that promote transparency and prevent conflicts of interest. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, ошкораликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. |
Each State Party shall endeavour, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to establish measures and systems requiring public officials to make declarations to appropriate authorities regarding, inter alia, their outside activities, employment, investments, assets and substantial gifts or benefits from which a conflict of interest may result with respect to their functions as public officials. | 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахсларни тегишли органларига, бошқа маълумотлар қатори, оммавий мансабдор шахслар сифатидаги функцияларида манфаатлар тўқнашувини юзага келтириши мумкин бўлган хизматдан ташқари фаолият, машғулотлар, инвестициялар, активлар ҳамда муҳим туҳфа ёки нафлар тўғрисида декларацияларни тақдим этишга мажбур қиладиган чора ва тизимларни белгилашга ҳаракат қилади. |
The establishment, in advance, of conditions for participation, including selection and award criteria and tendering rules, and their publication; | b) контрактларни тузиш тўғрисидаги танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда савдоларни ўтказиш ва эълон қилиш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш шартларини олдиндан белгилаш; |
a) Adopting procedures or regulations allowing members of the general public to obtain, where appropriate, information on the organization, functioning and decision-making processes of its public administration and, with due regard for the protection of privacy and personal data, on decisions and legal acts that concern members of the public; | a) аҳолига, тегишли ҳолларда, оммавий маъмуриятни ташкил қилиш, унинг фаолият юритиши ва қарор қабул қилиши жараёнлари тўғрисидаги, ҳамда хусусий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш заруратини англаган ҳолда, аҳоли манфаатларига дахлдор қарорлар ва юридик амаллар юзасидан ахборотга эга бўлишга имкон берадиган таомил ёки қоидаларни қабул қилиш; |
Bearing in mind the independence of the judiciary and its crucial role in combating corruption, each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system and without prejudice to judicial independence, take measures to strengthen integrity and to prevent opportunities for corruption among members of the judiciary. Such measures may include rules with respect to the conduct of members of the judiciary. | 1. Суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва у коррупцияга қарши курашишда ҳал қилувчи роль ўйнашини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ ва суд органлари мустақиллигига путур етказмаган равишда, судьялар ва суд органлари ходимлари ҳалоллиги ва поклигини кучайтириш ҳамда улар орасида коррупция илдиз отишига ҳеч қандай имкон бермаслик чораларини кўради. |
Promoting the development of standards and procedures designed to safeguard the integrity of relevant private entities, including codes of conduct for the correct, honourable and proper performance of the activities of business and all relevant professions and the prevention of conflicts of interest, and for the promotion of the use of good commercial practices among businesses and in the contractual relations of businesses with the State; | b) тегишли хусусий ташкилотлар фаолиятида ҳалолликни таъминлаш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни, шу жумладан тадбиркорлар ва барча тегишли касб-ҳунарлар соҳиблари ўз фаолиятларини тўғри, виждонан ва тегишли даражада амалга оширишлари учун ва манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш ҳамда тижорат корхоналар ўртасидаги муносабатларда ва бундай корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатларда ҳалол тижорат амалиёти қўлланилишини рағбатлантириш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш; |