Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
With the assistance of international partners, the government completed and promulgated a law that included provisions significantly enhancing victim protection procedures and policies. | Ҳукумат халқаро шериклар кўмаги билан бир қонунни ишлаб чиқиб, эълон қилди, унда жабрдийдаларни ҳимоя қилиш тартиби ва сиёсатини жиддий тарзда такомиллаштиришга оид бандлар бор. |
Per Article 27 of the law, victims of human trafficking were exempted from civil, administrative, and criminal liability for acts committed under coercion. | Қонуннинг 27-моддасига кўра, одам савдоси жабрдийдалари мажбурлаш ортидан қилинган ҳаракатлар учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилган. |
The government also finalized victim identification and referral guidelines originally mandated in a 2019 presidential decree and initiated in conjunction with international partners, but key stakeholder ministries did not report on their implementation in 2020. | Ҳукумат яна дастлаб 2019 йили қабул қилинган президент фармонида кўзда тутилган ва халқаро шериклар билан ҳамкорликда ташаббус билан чиқилган жабрдийдаларни аниқлаш ва уларга йўлланма бериш йўриқномасини ишлаб чиқди, бироқ асосий вазирликлар уни амалга ошириш юзасидан 2020 йилда ҳисобот бермади. |
International observers argued insufficient implementation of these new victim identification guidelines continued to put potential victims at risk of penalization, particularly among individuals in commercial sex and migrant workers. | Халқаро кузатувчилар фикрича, жабрдийдаларни аниқлаш бўйича йўриқнома талаблари етарли даражада бажарилмаслиги, айниқса, тижорат секси билан шуғулланувчи шахслар ва меҳнат мигрантлари ўртасидаги потенциал жабрдийдаларни ҳамон жазолаш хатарига гирифтор қилмоқда. |
Current law did not explicitly exempt transnational sex and labor trafficking victims from facing a criminal penalty for illegally crossing international borders, which may have deterred some victims from reporting their traffickers. | Амалдаги қонунчиликда халқаро чегараларни кесиб ўтгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган трансмиллий секс ва иш кучи савдоси жабрдийдаларини ундан бевосита озод этмайди ва айни ҳол айрим жабрдийдаларни одам савдосидан жабр тортгани ҳақида хабар беришдан қайтараётган бўлиши мумкин. |
The new victim identification and referral procedures outlined an expanded list of ministries authorized to make initial victim identification and approve victims for receipt of government assistance, after which cases would be referred to local trafficking in persons commissions for final verification. | Жабрдийдаларни аниқлаш ва йўлланма беришга оид янги ижро тартиблари жабрдийдаларни бирламчи аниқлаш ва уларни давлат ёрдамини олиш учун тасдиқлаш бўйича вазирликларнинг кенгайтирилган рўйхатини белгилаб берган, шундан сўнг ишлар якуний тасдиқлаш учун маҳаллий одам савдосига қарши курашиш комиссияларига тақдим этилар эди. |
Officials authorized to identify trafficking victims could refer them to either a state-run shelter or NGOs for services. | Одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш ваколати бор амалдорлар уларни хизмат кўрсатилиши учун ё давлат маблағи эвазига юритилаётган бошпанага ва ёки ННТларга жўнатиши мумкин эди. |
Civil society observers expressed concern that this new two-step process was not sufficiently detailed or inclusive of NGO roles, lacked victim-centered approaches outlined in relevant legislation, and was overly bureaucratic in nature, and might therefore incentivize territorial commissions to refer victims to NGO services directly rather than confirming victim designation. | Фуқаролик жамияти кузатувчилари ушбу икки босқичли жараён етарли даражада тавсифланмагани ёки ННТлар роли ҳисобга олинмаганидан, тегишли қонунчиликда жабрдийдаларга асосий эътибор қаратилиши кераклиги белгилаб қўйилган ҳолда бундай ёндашувлар йўқлигидан ва жараён табиатан ўта бюрократлашгани ҳудудий комиссияларни жабрдийдаларни ўшандай мақом бермай туриб, ННТларга жўнатишига туртки бериши мумкинлигидан хавотир изҳор қилди. |
Some victims were reluctant to contact or cooperate with law enforcement due to distrust in the authorities and fear for their personal and familial safety. | Айрим жабрдийдалар ҳокимият идораларига ишонмагани ҳамда шахсий ва оиласи хавфсизлигидан хавотир олгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат этиш ёки улар билан ҳамкорлик қилишни истамади. |
Uzbekistan’s diplomatic missions abroad helped repatriate 50 Uzbekistani victims during the reporting period (compared with 51 in 2019). | Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ҳисобот даврида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 50 жабрдийдани мамлакатга қайтаришда ёрдам берди (2019 йилда бу кўрсаткич 51 кишидан иборат бўлган эди). |
The government also worked to repatriate thousands of Uzbekistani migrant workers stranded in Kazakhstan and Russia due to the pandemic-related closure of businesses and borders; authorities did not report specific measures to screen these groups for trafficking indicators. | Ҳукумат пандемия билан боғлиқ иш жойлари ва чегаралар ёпилиб қолгани сабаб Қозоғистон ва Россияда қолиб кетган минглаб ўзбек меҳнат мигрантларини ватанга қайтариш бўйича ҳам иш олиб борди; ҳукумат ушбу гуруҳларда одам савдоси аломатлари бор-йўқлигини текшириш бўйича кўрилган аниқ чоралар тўғрисида маълумот бермади. |
As part of its “Mehr” or “Compassion” campaign, the government also located and repatriated hundreds of Uzbekistani women and children who had traveled with their male relatives to Syria, Iraq, and Afghanistan and had subsequently been confined to camps, often in exploitative conditions. | Ҳукумат “Меҳр” кампанияси доирасида эркак қариндошлари билан Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетиб қолган, кейинчалик лагер – жамлоқларга кўпинча эксплуатация шартлари билан жойлаштирилган Ўзбекистон ватандошлари бўлган аёллар ва болаларни аниқлаб, юртга қайтарди. |
Although the government did not positively identify any of these women or children as victims of trafficking, it funded and provided them with shelter, education, limited psychosocial care, and other medical services for five-week cycles throughout the reporting period. | Гарчи ҳукумат ўша аёллар ёки болаларнинг ҳеч бирини одам савдоси жабрдийдаси сифатида ижобий таърифламаган бўлса-да, бутун ҳисобот даврида уларга беш ҳафта давомида молиявий маблағ ажратди, бошпана билан таъминлади, ўқитди, чекланган руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатди. |
Some NGO observers claimed capacity was low among psychosocial care providers in these facilities. | Айрим ННТ кузатувчилари иддао қилишича, ўша кўмак кўрсатиш муассасаларида руҳий ва ижтимоий ёрдам даражаси паст бўлган. |
Authorities also held online seminars to share best practices on rehabilitation and reintegration of these communities for Central Asian and Russian government counterparts. | Ҳокимият идоралари яна Марказий Осиё ва Россия ҳукуматларидаги ҳамкасблари билан ушбу жамоатларни реабилитация қилиш ва жамиятга реинтеграция қилиш бўйича энг яхши амалиётлар бўйича тажриба алмашиш учун онлайн семинарлар ўтказди. |
In 2020, the government matched its 2019 allocation of 1.2 billion soum ($114,590) to operate its Tashkent-based trafficking center for men, women, and children with official victim status. | Ҳукумат 2020 йилда Тошкентдаги расмий жабрдийда мақомига эга бўлган эркаклар, аёллар ва болаларга мўлжалланган одам савдоси жабрдийдалари марказини ишлатиш учун 2019 йилдагидек 1,2 миллиард сўм ($114 590) ажратди. |
The government assisted 92 victims at this facility in 2020, compared with 220 victims in 2019—a decrease attributable to pandemic-related border closures and limitations on service availability. | Ҳукумат ўша муассасадаги 92 нафар жабрдийдага ёрдам берди, бу кўрсаткич 2019 йилда 220 нафар жабрдийда бўлган эди, бундай пасайиш пандемия сабаб чегаралар ёпилгани ва хизматлардан фойдаланиш чеклангани билан боғлиқ. |
This center provided shelter, medical and psychological care, legal services, job placement assistance, and restoration of lost identity documents. | Ушбу марказ бошпана берди, тиббий ва руҳий ёрдам, ҳуқуқий хизмат, ишга жойлашишда ва йўқолган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда кўмак кўрсатди. |
The government also operated 197 centers to assist women subjected to domestic violence, including trafficking victims; these centers were managed and funded by regional governments, some of which coordinated with local anti-trafficking organizations. | Ҳукумат оиладаги зўравонликка дучор бўлган аёллар, жумладан, одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш учн 197 та марказни юритди; ушбу марказларни вилоят ҳокимликлари бошқарди ва маблағ билан таъминлаб турди, айрим марказлар фаолиятини одам савдосига қарши курашувчи маҳаллий ташкилотлар билан мувофиқлаштириб турди. |
During the reporting period the government issued a presidential order affording NGOs additional support and legal protections, including expanded annual funding caps from foreign donors, increased state funding contributions, and administrative penalties for government officials or entities that interfere with their activities. | Ҳисобот даврида қабул қилинган президент қарорида ННТларга қўшимча кўмак бериш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, жумладан, чет эллик донорлардан олинадиган йиллик молиялаш миқдорини ошириш, давлатнинг молиявий кўмагини кўпайтириш, марказлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳукумат амалдорлари ёки юридик шахсларга маъмурий жарималар белгиланган. |