USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
This is not time to engage in the luxury of cooling off or to take the tranquilizing drug of gradualism. Now is the time to make real the promises of democracy. Now is the time to rise from the dark and desolate valley of segregation to the sunlit path of racial justice. Now is the time to lift our nation from the quick sands of racial injustice to the solid rock of brotherhood. Now is the time to make justice a reality for all of God's children. Ҳозир кўнгилга таскин берадиган чоралар билан ёки тадрижий қарорлар шаклидаги тинчлантирувчи дорини ичиш билан қаноатланиб қоладиган пайт эмас. Сегрегациянинг зим-зиё водийсидан ирқий адолатнинг чароғон йўлига чиқиш вақти келди. Ҳамма имкониятлар эшигини очиш мавриди келди. Бизнинг миллатимизни ирқий адолатсизликнинг билқиллама қумлоқларидан биродарликнинг мустаҳкам қоясига олиб чиқиш фурсати етди.
But there is something that I must say to my people who stand on the warm threshold which leads into the palace of justice. In the process of gaining our rightful place, we must not be guilty of wrongful deeds. Let us not seek to satisfy our thirst for freedom by drinking from the cup of bitterness and hatred. Адолат саройининг табаррук остонасида турган халқимга айтадиган яна бир гапим бор. Ўзимизнинг ҳаққоний ўрнимизни эгаллаш жараёнида бизни ножўя ҳаракатларда айблашларига замин яратиб бермаслигимиз керак. Келинг, озодликка бўлган ташналигимизни алам ва нафрат косасидан сув ичиб қондирмайлик.
We must forever conduct our struggle on the high plane of dignity and discipline. We must not allow our creative protest to degenerate into physical violence. Again and again we must rise to the majestic heights of meeting physical force with soul force. And the marvelous new militancy which has engulfed the Negro community must not lead us to a distrust of all white people; for many of our white brothers, as evidenced by their presence here today, have come to realize that their destiny is tied up with our destiny, and they have come to realize that their freedom is inextricably bound to our freedom. We cannot walk alone. Биз ўз курашимизни ҳамиша ўз қадримизни билган ва тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда олиб боришимиз керак. Эзгу мақсадни кўзлаган норозилигимиз зўравонликка айланиб кетишига йўл қўймаслигимиз зарур. Биз жисмоний кучга руҳий куч билан жавоб бериб, улуғвор юксакликка эришишга ҳаракат қилишимиз лозим. Негрлар жамиятида ҳукм сураётган фавқулодда жанговарлик барча оқ одамларда бизга нисбатан шубҳа, ишончсизлик уйғотмаслиги керак, чунки бизнинг оқ биродарларимизнинг кўпчилиги уларнинг тақдири бизнинг тақдиримиз билан чамбарчас боғлиқлигини, уларнинг эркинлиги бизнинг эркинлигимиз билан муқаррар равишда боғлиқлигини англаб етишган, уларнинг бугун шу ерда ҳозир бўлганлиги шундан далолат беради. Биз ёлғиз ўзимиз мақсадга эриша олмаймиз.
And as we walk we must make the pledge that we shall always march ahead. We cannot turn back. There are those who are asking the devotees of civil rights: “When will you be satisfied?” We can never be satisfied as long as the Negro is the victim of the unspeakable horrors of police brutality. We can never be satisfied as long as our bodies, heavy with the fatigue of travel, cannot gain lodging in the motels of the highways and the hotels of the cities. We cannot be satisfied as long as the Negro's basic mobility is from a smaller ghetto to a larger one. We can never be satisfied as long as our children are stripped of their selfhood and robbed of their dignity by signs stating "for white only." We cannot be satisfied as long as the Negro in Mississippi cannot vote and the Negro in New York believes he has nothing for which to vote. No, no we are not satisfied and we will not be satisfied until justice rolls down like waters and righteousness like a mighty stream. Ҳаракатни бошлар эканмиз, нима бўлганда ҳам олға интилишга қасамёд қилишимиз керак. Биз ортга қайта олмаймиз. Фуқаролик ҳуқуқларининг фидойи ҳимоячиларидан «Сиз қачон тинчийсиз?» деб сўровчилар бор. Узоқ сафар туфайли йўл азобини тортган биродарларимиз ҳордиқ чиқариш учун йўл бўйидаги мотеллар ва шаҳар меҳмонхоналаридан қўноқ олмагунча биз ҳеч қачон тинчимаймиз. Негрнинг бир жойдан бошқа жойга кўчишининг асосий тури кичик геттодан катта геттога кўчиш бўлиб қолаверар экан, биз тинчимаймиз. Миссисипидаги негр овоз бера олмас экан, Нью-Йоркдаги негр эса овоз беришда маъни йўқ деб ҳисоблашда давом этар экан, биз тинчимаймиз. Йўқ, адолат ариғи, одиллик дарёси тўлиб оқмас экан, биз ҳеч қачон тинчимаймиз, хотиржам бўлишга ҳаққимиз йўқ.
I have a dream that one day even the state of Mississippi, a state sweltering with the heat of injustice, sweltering with the heat of oppression, will be transformed into an oasis of freedom and justice. Умидим шулдирки, кун келиб ҳатто адолатсизлик ва жабр-зулмдан тинкаси қуриган Миссисипидек саҳройи штат ҳам адолат ва озодлик чечаклари гуллаб-яшнаган воҳага айланади.
I have a dream that my four little children will one day live in a nation where they will not be judged by the color of their skin but by the content of their character. Умидим шулдирки, кун келиб менинг тўрт болам уларга терисининг рангига қараб эмас, бор фазилату қусурларига қараб баҳо бериладиган мамлакатда яшайдиган бўлади.

I have a dream that one day down in Alabama, with its vicious racists, with its governor having his lips dripping with the words of interposition and nullification; one day right down in Alabama little black boys and black girls will be able to join hands with little white boys and white girls as sisters and brothers.

Умидим шулдирки, кун келиб ҳозирги губернатор: «Штатнинг ички ишларига аралашманглар, конгресс қабул қилган қонунларнинг бизга дахли йўқ, уларни тан олмаймиз», — дея иддао қилаётган Алабама штатида вазият ўзгариб, жажжи-жажжи қора болакайлар ва қизчалар жажжи-жажжи оқ болакай ва қизчалар билан худди ака-ука ва опа-сингиллардай қўл ушлашиб юрадиган бўладилар.

And if America is to be a great nation, this must become true. So let freedom ring from the prodigious hilltops of New Hampshire. Let freedom ring from the mighty mountains of New York. Let freedom ring from the heightening Alleghenies of Pennsylvania. Америка буюк мамлакат бўлиши учун айтганларим рўёбга чиқиши шарт. Нью-Ҳемпширнинг ажойиб тепаликлари узра озодлик қўшиғи янграсин! Нью-Йоркнинг азим тоғлари узра озодлик қўшиғи янграсин! Пенсилваниянинг пурвиқор Аллеган тоғлари узра озодлик қўшиғи янграсин!
Let freedom ring and when this happens… when we allow freedom ring, when we let it ring from every village and every hamlet, from every state and every city, we will be able to speed up that day when all of God's children, black men and white men, Jews and Gentiles, Protestants and Catholics, will be able to join hands and sing in the words of the old spiritual, "Free at last, free at last. Thank God Almighty, we are free at last." Озодлик қўшиғи янграшига, унинг ҳар бир қишлоқ ва овулда, ҳар бир штат ва ҳар бир шаҳарда янграшига имкон берсак, ҳамма одамлар, қоралар ва оқлар, яҳудийлар ва мажусийлар, протестантлар ва католиклар бир-бирларининг қўлларидан тутиб негрларнинг қадимги маънавий гимнини куйлай оладиган кун келишини тезлаштира оламиз: «Ниҳоят биз озодмиз! Ниҳоят биз озодмиз! Қодир эгамга минг қатла шукур, ниҳоят биз озодмиз!»

Helicopter money

"Вертолетдан пул сочиш"; аҳолига пул тарқатиш (аксар ҳолларда бир йўла тўланадиган пул)

Melting pot

"Эритиш қозони" (Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган турли ирқ ва миллатларга мансуб муҳожирларни ягона қоришмада бирлаштирган Америка миллатининг шаклланиши назарияси.)

thank you so much for the quick turnaround

қисқа муддат ичида жавоб берганингиз (ишни бажарганингиз; илтимосимни кўриб чиққанингиз) учун ташаккур

The Republic of Uzbekistan strongly advocates the peaceful development of relations across the Strait and supports all efforts of the PRC Government to achieve the reunification of China.

Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

12. Whenever adversity touches the human being, he prays to Us—reclining on his side, or sitting, or standing. But when We have relieved his adversity from him, he goes away, as though he had never called on Us for trouble that had afflicted him. Thus the deeds of the transgressors appear good to them. 12Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Ана шундай қилиб, исрофчиларга қилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди.
18. And they worship, besides God, what neither harms them nor benefits them. And they say, “These are our intercessors with God.” Say, “Are you informing God about what He does not know in the heavens or on earth?” Glorified be He, High above the associations they make. 18Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар. Сен: «Аллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айт. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак зотдир.
21. When We make the people taste mercy after some adversity has touched them, they begin to scheme against Our revelations. Say, “God is swifter in scheming.” Our envoys are writing down what you scheme. 21Қачонки одамларга уларга етган зарардан сўнг раҳматни тотдирсак, баногоҳ, уларда оятларимиз ҳақида макр бўлур. Сен:«Аллоҳ макрда тезкордир. Албатта, элчиларимиз қилаётган макрларингизни ёзиб борурлар», деб айт.
24. The likeness of the present life is this: water that We send down from the sky is absorbed by the plants of the earth, from which the people and the animals eat. Until, when the earth puts on its fine appearance, and is beautified, and its inhabitants think that they have mastered it, Our command descends upon it by night or by day, and We turn it into stubble, as if it had not flourished the day before. We thus clarify the revelations for people who reflect. 24Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Бас, одамлар ва чорвалар ейдиган ер набототи у билан аралашиб, ер безагини олганда ва зийнатлаганда ҳамда унинг аҳли, энди бунга эришдик, деб ўйлаганда, кечаси ёки кундузи унга Бизнинг амримиз келадир. Биз уни худди куни кеча яшнаб турмагандек қуритиб қўямиз. Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз.
71. And relate to them the story of Noah, when he said to his people, “O my people, if my presence among you and my reminding you of God’s signs is too much for you, then in God I have put my trust. So come to a decision, you and your partners, and do not let the matter perplex you; then carry out your decision on me, and do not hold back.” 71Уларга Нуҳнинг хабарини тиловат қилиб бер. Вақтики у ўз қавмига: «Эй қавмим, агар сизларга менинг мақомим ва Аллоҳнинг оятлари ила эслатишим оғир келаётган бўлса, бас, мен Аллоҳга таваккал қилдим. Сиз шерик келтирганларингиз билан биргаликда ўз ишингизни билаверинглар. Яна ишларингиз ўзингиз учун ноаниқ бўлиб қолмасин. Сўнгра менга нисбатан ҳукмингизни ижро этаверинглар, менга муҳлат берманглар.
84. Moses said, “O my people, if you have believed in God, then put your trust in Him, if you have submitted.” 84Мусо: «Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, агар мусулмон бўлсангиз, фақат Унгагина таваккал қилинг», деди.
85. They said, “In God we have put our trust. Our Lord, do not make us victims of the oppressive people.” 85Улар: «Аллоҳгагина таваккал қилдик. Роббимиз, бизни золим қавмларга фитна қилиб қўйма.