Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Article 135 of the criminal code criminalized sex trafficking and labor trafficking and prescribed penalties of three to five years’ imprisonment for offenses involving an adult victim and eight to 12 years’ imprisonment for those involving a child victim, which were sufficiently stringent. | Жиноят кодексининг 135-моддасида жинсий ва меҳнат мақсадларда одам савдоси билан шуғулланиш жиноят деб белгиланди ҳамда балоғат ёшидаги жабрдийдани бунақа ишларга жалб қилганлик жинояти учун 3 йилдан 5 йилгача, жабрдийда болаларни жалб қилганлик учун 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериладиган бўлди ва бу жуда қаттиқ жазо ҳисобланади. |
Civil society and government contacts alike noted these provisions, coupled with limited capacity to identify the crime among judicial officials and frontline officers, significantly constrained Uzbekistan’s ability to prosecute and convict labor traffickers. | Фуқаролик жамияти ва ҳукумат вакиллари қайд этишича, ушбу қоидалар суд идоралари амалдорлари билан олд маррадаги назорат ходимлари ўртасидаги жиноят ҳолатларини аниқлаш имконияти чеклангани билан қўшилиб, Ўзбекистоннинг иш кучи савдогарлари жиноий жавобгарликка тортиш ва судлаш имкониятларини анча-мунча чеклаган. |
Despite this, for the first time in six years, investigations, prosecutions, convictions, and incarcerations increased. | Шунга қарамай, олти йил ичида биринчи марта тергов, жиноий иш қўзғатиш, судлаш ва қамаш ҳолатлари ортди. |
The government reported conducting 566 investigations and prosecuting 93 cases – 51 cases of sexual exploitation, 39 of cases involving unspecified exploitation of children, and three of forced labor – involving 129 suspects, compared with 66 investigations and 53 prosecutions involving an unspecified number of defendants in 2019. | Ҳукумат 566 та тергов ўтказганини, 93 та иш: 51 та жинсий эксплуатация мақсадидаги одам савдоси, 39 та болаларни аниқланмаган ҳолатлар бўйича эксплуатация қилиш ва 3 та мажбурий меҳнат бўйича гумон қилинган 129 кишига қарши жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди, бу 2019 йилдаги 66 та тергов ва айбланувчилар сони аниқ айтилмаган 53 та жиноий иш қўзғатилиши билан солиштирганда, анча кўпдир. |
For the second consecutive year, these figures included an increase in international investigations under the auspices of a tripartite anti-trafficking enforcement initiative between the governments of Uzbekistan, Kazakhstan, and Tajikistan; 28 of the 93 prosecutions featured trafficking crimes committed abroad. | Ушбу рақамлар икки йил қаторасига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги одам савдосига қарши 3 томонлама ташаббус доирасидаги ҳамкорликда халқаро терговларга оид ишлар сони ошиб бораётганини кўрсатди; 93 та қўзғатилган жиноий ишнинг 28 таси чет элларда содир этилган. |
Authorities also cooperated with Kazakhstani counterparts to extradite an Uzbekistani national following reports from labor migrants that the individual had recruited them and subsequently withheld their wages; the case was pending at the end of the reporting period. | Ҳокимият меҳнат мигрантларининг бир киши ўзини ёллагани ва оқибатда маошини тўламагани ҳақидаги хабарларидан сўнг Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга қайтариб олиб келиш учун қозоғистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилди. |
The government reported convicting 100 defendants for crimes involving trafficking in 2020, including 50 for sexual exploitation, six for forced labor, and 44 for “trafficking in minors,” compared to 64 total in 2019. | Ҳукумат ҳисоб беришича, 2020 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун 100 нафар айбланувчи, жумладан, 50 киши жинсий эксплуатация, 6 киши мажбурий меҳнат ва 44 киши “балоғат ёшига етмаганлар савдоси” билан шуғуллангани учун судланган, бу кўрсаткич 2019 йилда 64 та ҳолат бўйича қайд этилган эди. |
Of the 100 convicted traffickers, courts sentenced 33 to imprisonment, 35 to house arrest, one to correctional labor, and 20 to probation, compared with 18 imprisoned, 22 put under house arrest, and two fined in 2019. | 100 нафар судланган одамфурушдан 33 нафари қамалган, 35 нафари уй қамоғига ҳукм қилинган, 1 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган, 20 кишига эса синов муддати берилган. 2019 йилда эса 18 киши қамалган, 22 киши уй қамоғига ҳукм қилинган ва 2 киши жаримага тортилган. |
Four convicted traffickers received unreported sentences, and seven were granted amnesty (three amnesties in 2019). | Тўрт нафар судланган одамфуруш эълон қилинмаган қамоқ жазосига ҳукм этилди ва 7 киши афв этилди (2019 йилда 3 киши афв этилган эди). |
The Ministry of Interior (MOI) maintained an investigatory unit dedicated to trafficking crimes. | Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) таркибида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича тергов бўлими мавжуд. |
A 2019 presidential decree mandated the MOI to establish a law enforcement trafficking data repository; this process was significantly delayed in 2020 due to the pandemic, but authorities reportedly resumed the work through a third-party organization prior to the end of the reporting period. | Президентнинг 2019 йилда қабул қилинган фармонига кўра, ИИВга ҳуқуқни қўлловчи идораларнинг одам савдоси ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш ваколати берилган эди; ушбу жараён пандемия сабаб кечиктирилди, бироқ ҳокимият идоралари ҳисобот даври охирига бориб, бир чет ташкилот орқали ишни қайта йўлга қўйгани хабар қилинди. |
In partnership with international organizations and civil society, the government continued to provide trafficking-specific training to police, judges, and other authorities, including the labor inspectorate. | Ҳукумат халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда полиция, судьялар ва бошқа ҳокимият идоралари, жумладан, меҳнат инспекциялари вакиллари учун одам савдосига қарши курашишга оид тренинглар ўтказишни давом эттирди. |
In addition to attending state-funded training, government officials participated in seminars and conferences sponsored by the government and led by NGOs, international organizations, and foreign governments. | Давлат хизматчилари давлат ҳомийлигидаги тренинглардан ташқари ҳукумат ҳомийлик қилган ҳамда ННТлар, халқаро ташкилотлар ва чет мамлакатлар ҳукуматлари ўтказган семинар ва конференцияларда ҳам иштирок этди. |
The labor inspectorate continued to gather evidence against local hokims and other officials for their alleged involvement in cotton harvest-related crimes, including trafficking, and for the first time it reported referring six such cases to the Prosecutor General’s Office for further investigation; authorities did not report the status of those cases. | Меҳнат инспекцияси маҳаллий ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг пахта йиғим-теримига одамларни жалб қилишга ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга оид жиноятлардаги иштироки гумон қилингани ҳақида исботлар йиғишни давом эттирди ва биринчи марта худди шундай 6 та ҳолат ҳақида тергов қилиши учун Бош прокуратурага ҳужжат киритганини хабар қилди; ҳокимият идоралари ўша ишларнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. |
The government administratively penalized at least 170 officials—including 46 hokims, deputy hokims, and leaders of banks—for cotton harvest labor crimes during the reporting period, a decrease from 259 officials in 2019; fines totaled 653. 2 million soum ($62,380) (compared with 550 million soum, or $52,520, in 2019). | Ҳукумат 170 нафар амалдор: жумладан, 46 нафар ҳоким, ҳоким ўринбосари ва банк раҳбарини ҳисобот давридаги пахта йиғим-терими билан боғлиқ маъмурий жавобгарликка тортди, бу 2019 йил кўрсаткичларидан анча кам, ўша йили бундай жазога 259 амалдор тортилган эди; жами жарималар миқдори 653,2 миллион сўм ($62 380) бўлди (айни кўрсаткич 2019 йилда 550 миллион сўм ёки $52 520 бўлган эди). |
Amid law enforcement coordination challenges and legislative limitations establishing forced labor in the first offense as an administrative violation, the government did not criminally charge, prosecute, or convict any government officials for their complicity in human trafficking cases for the ninth consecutive year. | Ҳуқуқни қўлловчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ муаммолар ва мажбурий меҳнатга жалб қилишни биринчи ҳуқуқбузарлик сифатида маъмурий қонунбузарлик деб белгилаган ҳуқуқий чекловлар шароитида ҳукумат тўққиз йил қаторасига амалдорларга нисбатан одам савдосида жиноятида иштирок этгани учун жиноий айбловлар эълон қилмади, уларни жиноий жавобгарликка тортмади ва судламади. |
Police continued to arbitrarily detain and threaten LGBTQI+ persons under legislation criminalizing homosexuality, at times resorting to threats and physical abuse to extort bribes or coerce them into informant roles or pornography; authorities spuriously charged some LGBTQI+ persons under anti-prostitution provisions. | Полиция LGBTQI+ (лесбиан, гей, бисексуал, трансгендер, квир, интерсекс+) шахсларни гомосексуализмни жиноят деб ҳисобловчи қонунчиликка кўра ўзбошимчалик билан ҳибсга олишни ва уларга таҳдид қилишни давом эттирди, баъзан пора олиш ёки хабаркашликка ва ёки порнографияга мажбурлаш учун уларга нисбатан таҳдид ва жисмоний зўравонликни қўллади; ҳокимият идоралари айрим LGBTQI+ шахсларга нисбатан фоҳишабозликка қарши курашиш тўғрисидаги қонун бандларига асосан, сохта айбловлар қўйди. |
However, 37 of these cases involved the sale of children, and the government did not report if these included sex trafficking or forced labor indicators in accordance with international law. | Бироқ ушбу ҳолатларнинг 37 таси болаларни сотиш билан боғлиқ бўлган ва ҳукумат халқаро ҳуқуққа кўра, бу рақамлар жинсий эксплуатация билан боғлиқ одам савдоси ва мажбурий меҳнат кўрсаткичларини акс эттиргани ёки эттирмаганини хабар қилмади. |
Of the 150 victims, 138 were women and 12 were men (compared with 90 and five, respectively, in 2019). | 150 нафар жабрдийданинг 138 нафари аёллар ва 12 нафари эркаклар бўлган (2019 йилги кўрсаткич 90 нафар аёл ва 5 нафар эркакдан иборат эди). |
Sex traffickers exploited 89 of the victims, and labor traffickers exploited 12 victims (compared with 89 and six, respectively, in 2019); authorities did not report on the circumstances of the remaining 49 victims. | Жинсий эксплуатация билан шуғулланувчилар жабрдийдаларнинг 89 нафарини, мажбурий меҳнатга жалб қилганлар 12 нафар жабрдийдани ўз хоҳишига қарши эксплуатация қилган (бу кўрсаткич 2019 йилда мос равишда 89 ва 6 нафар бўлган); ҳокимият идоралари қолган 49 нафар жабрдийданинг ҳаётий аҳволи ҳақида маълумот бермади. |