USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
To enhance their cooperation at various levels with developing countries, with a view to strengthening the capacity of the latter to prevent and combat corruption; а) ривожланаётган мамлакатларнинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида имкониятларини мустаҳкамлаш мақсадида улар билан турли даражаларда ҳамкорликни фаоллаштириш;
To enhance financial and material assistance to support the efforts of developing countries to prevent and fight corruption effectively and to help them implement this Convention successfully; b) ривожланаётган мамлакатларнинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ва техник ёрдамни кенгайтириш ва улар мазкур Конвенцияни муваффақиятли амалга оширишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш;
To provide technical assistance to developing countries and countries with economies in transition to assist them in meeting their needs for the implementation of this Convention. To that end, States Parties shall endeavour to make adequate and regular voluntary contributions to an account specifically designated for that purpose in a United Nations funding mechanism. States Parties may also give special consideration, in accordance with their domestic law and the provisions of this Convention, to contributing to that account a percentage of the money or of the corresponding value of proceeds of crime or property confiscated in accordance with the provisions of this Convention; с) ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларга, уларнинг мазкур Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш мақсадида техник ёрдам кўрсатиш. Бунинг учун иштирокчи Давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан аниқ ушбу мақсадлар учун ташкил қилинган молиялаштириш механизмининг ҳисоб рақамига мунтазам равишда етарли миқдорда ихтиёрий бадаллар киритишга интиладилар. Иштирокчи Давлатлар, шунингдек, ўзларининг ички қонунчилигига ва мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ, мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ мусодара қилинган пул маблағлари ёки жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг тегишли қийматининг муайян қисмини юқорида қайд этилган ҳисоб рақамига ўтказиш имкониятини алоҳида кўриб чиқишлари мумкин.
To encourage and persuade other States and financial institutions as appropriate to join them in efforts in accordance with this article, in particular by providing more training programmes and modern equipment to developing countries in order to assist them in achieving the objectives of this Convention. d) бошқа давлатлар ва молиявий муассасаларни, тегишли ҳолатларда, мазкур моддага мувофиқ амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қўшилишга, шу жумладан ривожланаётган мамлакатлар мазкур Конвенциянинг мақсадларига эришиши учун уларга кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларни ва замонавий ускуналарни каттароқ ҳажмларда тақдим этилишини таъминлаш йўли билан рағбатлантириш ва кўндириш.
Facilitating activities by States Parties under articles 60 and 62 and chapters II to V of this Convention, including by encouraging the mobilization of voluntary contributions; а) иштирокчи Давлатлар фаолиятига мазкур Конвенциянинг 60- ва 62-моддалари ва II — V бобларига асосан кўмаклашиш, шу жумладан ихтиёрий бадаллар сафарбарлигини рағбатлантириш йўли билан ҳам;
Facilitating the exchange of information among States Parties on patterns and trends in corruption and on successful practices for preventing and combating it and for the return of proceeds of crime, through, inter alia, the publication of relevant information as mentioned in this article; b) иштирокчи Давлатлар ўртасида коррупциянинг шакллари ва бу соҳадаги тенденциялар тўғрисидаги, шунингдек коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш жиноий даромадларни қайтариш тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига кўмаклашиш, бошқалари билан бир қаторда мазкур моддада қайд этилган маълумотларни чоп этиш;
Making appropriate use of relevant information produced by other international and regional mechanisms for combating and preventing corruption in order to avoid unnecessary duplication of work; d) коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида бошқа халқаро ва минтқавий ташкилотлар тайёрлаган мувофиқ маълумотлардан, ишларнинг такрорланишини олдини олиш учун тегишли тарзда фойдаланиш;
Making recommendations to improve this Convention and its implementation; f) мазкур Конвенцияни такомиллаштириш ва амалга оширилишига тааллуқли бўлган тавсияларни бериш;
Taking note of the technical assistance requirements of States Parties with regard to the implementation of this Convention and recommending any action it may deem necessary in that respect. g) мазкур Конвенциянинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган техник ёрдамга эҳтиёжларни ҳисобга олиш ва шу муносабат билан мазкур Конвенция зарур деб топган исталган ҳаракатларга нисбатан тавсияларни бериш;
Each State Party shall provide the Conference of the States Parties with information on its programmes, plans and practices, as well as on legislative and administrative measures to implement this Convention, as required by the Conference of the States Parties. The Conference of the States Parties shall examine the most effective way of receiving and acting upon information, including, inter alia, information received from States Parties and from competent international organizations. Inputs received from relevant non- governmental organizations duly accredited in accordance with procedures to be decided upon by the Conference of the States Parties may also be considered. 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат иштирокчи Давлатлар Конференциясига ўзининг дастурлари, режалари ва амалиёти, шунингдек мазкур Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонуний ва маъмурий чоралари ҳақида иштирокчи Давлатлар Конференцияси талаб қилган кўринишда маълумот тақдим этади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси бу каби маълумотларни, ва шу жумладан, бошқалари билан бир қаторда, иштирокчи Давлатлар ва ваколатли халқаро ташкилотлардан олинган маълумотларни олишнинг энг самарали йўллари ва мувофиқ қарорлар асосида қабул қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқади. Шунингдек, иштирокчи Давлатлар Конференциясининг қарори билан тасдиқланган тартиботларга асосан тегишли тарзда аккредитация қилинган нодавлат ташкилотлардан олинган материаллар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Pursuant to paragraphs 4 to 6 of this article, the Conference of the States Parties shall establish, if it deems it necessary, any appropriate mechanism or body to assist in the effective implementation of the Convention. 7. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси, мазкур модданинг 4 — 6 бандларига асосан, агар буни лозим деб топса, Конвенцияни самарали амалга оширишга кўмаклашиш учун исталган мувофиқ механизм ёки орган таъсис этади.
This Convention is subject to ratification, acceptance or approval. Instruments of ratification, acceptance or approval shall be deposited with the Secretary-General of the United Nations. A regional economic integration organization may deposit its instrument of ratification, acceptance or approval if at least one of its member States has done likewise. In that instrument of ratification, acceptance or approval, such organization shall declare the extent of its competence with respect to the matters governed by this Convention. Such organization shall also inform the depositary of any relevant modification in the extent of its competence. 3. Мазкур Конвенция ратификация қилиниши, қабул қилиниши ёки тасдиқланиши лозим. Қабул қилиниши ёки тасдиқланиши ҳақидаги ратификацион ёрлиқлар ёхуд ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти ўзининг рактификацион ёрлиғини ёки қабул қилгани ёхуд тасдиқлагани ҳақидаги ҳужжатини, агар ташкилотга аъзо давлатларнинг камида биттаси худди шундай йўл тутган бўлса, сақлашга топшириши мумкин. Бундай рактификацион ёрлиқ ёки қабул қилгани ёхуд тасдиқлагани ҳақидаги ҳужжатда ташкилот мазкур Конвенция мувофиқлаштирувчи масалалар бўйича ўзининг ваколат доиралари ҳақида эълон қилади.
This Convention is open for accession by any State or any regional economic integration organization of which at least one member State is a Party to this Convention. Instruments of accession shall be deposited with the Secretary-General of the United Nations. At the time of its accession, a regional economic integration organization shall declare the extent of its competence with respect to matters governed by this Convention. Such organization shall also inform the depositary of any relevant modification in the extent of its competence. 4. Мазкур Конвенция қўшилиш учун исталган давлат ёки аъзо давлатларининг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланган исталган иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти учун очиқ. Қўшилиши ҳақидаги ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти қўшилганида мазкур Конвенция мувофиқлаштирувчи масалалар бўйича ўзининг ваколат доиралари ҳақида эълон қилади. Бундай ташкилот, шунингдек, ўз ваколатлари доирасининг исталган мувофиқ ўзгариши ҳақида депозитарийга хабар беради.
For each State or regional economic integration organization ratifying, accepting, approving or acceding to this Convention after the deposit of the thirtieth instrument of such action, this Convention shall enter into force on the thirtieth day after the date of deposit by such State or organization of the relevant instrument or on the date this Convention enters into force pursuant to paragraph 1 of this article, whichever is later. 2. Мазкур Конвенцияни ратификация қиладиган, қабул қиладиган ёки тасдиқлайдиган ёхуд унга қўшиладиган ҳар бир давлат ёки иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти учун мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки бу каби ҳаракат тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилганидан кейин, бундай давлат ёки ташкилот томонидан мувофиқ ёрлиқ ёки ҳужжат топширилгани санадан кейинги ўттизинчи кунда ёхуд мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ Конвенциянинг кучга кириши санасида, кечроқ кучга киришига боғлиқ равишда кучга киради.
After the expiry of five years from the entry into force of this Convention, a State Party may propose an amendment and transmit it to the Secretary-General of the United Nations, who shall thereupon communicate the proposed amendment to the States Parties and to the Conference of the States Parties to the Convention for the purpose of considering and deciding on the proposal. The Conference of the States Parties shall make every effort to achieve consensus on each amendment. If all efforts at consensus have been exhausted and no agreement has been reached, the amendment shall, as a last resort, require for its adoption a two-thirds majority vote of the States Parties present and voting at the meeting of the Conference of the States Parties. 1. Мазкур Конвенция кучга кирганидан кейин 5 йил ўтиб иштирокчи Давлат тузатиш киритишни таклиф қилиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига юбориши мумкин, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби таклиф қилинаётган тузатишни кўриб чиқиш ва унинг юзасидан қарор чиқариш мақсадида таклифни иштирокчи Давлатлар ва иштирокчи Давлатлар Конференциясига жўнатади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси ҳар бир тузатиш бўйича консенсусга эришиш учун барча чораларни ишга солади. Агар консенсусга эришиш бўйича барча чоралар қўлланилсада, лекин келишувга эришилмаса, у ҳолда тузатишни қабул қилиш учун иштирокчи Давлатлар Конференцияси мажлисида бўлган ва овоз беришда иштирок этаётган иштирокчи Давлатларнинг учдан икки қисми овози талаб қилинади.
Regional economic integration organizations, in matters within their competence, shall exercise their right to vote under this article with a number of votes equal to the number of their member States that are Parties to this Convention. Such organizations shall not exercise their right to vote if their member States exercise theirs and vice versa. 2. Иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти ўз ваколатлари доирасига кирадиган масалаларда овоз бериш ҳуқуқларини мазкур моддага биноан, мазкур Конвенцияга иштирокчи ҳисобланган ўзларининг ташкилотларига аъзо давлатлар сонига тенг овозга эга бўлган ҳолда амалга оширадилар. Бундай ташкилотлар, агар уларга аъзо давлатлар ўзларига тегишли овоз бериш ҳуқуқларини амалга ошираётган бўлсалар, у ҳолда ўзларининг овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланмайдилар ва аксинча.
IN WITNESS WHEREOF, the undersigned plenipotentiaries, being duly authorized thereto by their respective Governments, have signed this Convention. ЮҚОРИДАГИЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ УЧУН ҳукуматлари томонидан ушбу мақсадларда лозим даражада ваколат берилган қуйида имзо қўйган ваколатли вакиллар мазкур Конвенцияни имзоладилар.

They’re seated already, eyebrows raised,
Calmly hoping they’ll be amazed.
I know how to make the people happy:
But I’ve never been so embarrassed: not
That they’ve been used to the best, you see,
Yet they’ve all read such a dreadful lot.
How can we make it all seem fresh and new,
Weighty, but entertaining too?

Қошлар кўтарилмиш, нигоҳлар чанқоқ
Қувончу ҳайратнинг иштиёқида.
Менга аён эрур бу санъат, бироқ —
Букун ёнурман дил иштибоҳида.
Гарчи томошабин диди эмас зўр,
Лекин китоб кўрган, шу боис сергак.
Агар бўлсин десак томоша манзур,
Дўстларим, албатта янги гап керак.

O, don’t speak to me of that varied crew,
The sight of whom makes inspiration fade.
Veil, from me, the surging multitude,
Whose whirling will drives us everyway.
No, some heavenly silence lead me to,
Where for the poet alone pure joy’s at play:
Where Love and Friendship too grace our hearts,
Created and inspired by heavenly arts.
Ah! What springs here from our deepest being,
What the shy trembling lips in speaking meant,
Now falling awry, and now perhaps succeeding,
Is swallowed in the fierce Moment’s violence.
Often, when the first years are done, unseeing,
It appears at last, complete, in deepest sense.
What dazzles is a Momentary act:
What’s true is left for posterity, intact.

Қўйгил, қора халкдан гапирма асло,
Шовқиндан кўнглимга тушар изтироб.
Оломон ҳисларни ютувчи бало,
Сурон — тафаккурни кўмгувчи гирдоб.
Кўнглим осудалик излар доимо.
Чўққилар ёпиниб туманлик ҳижоб,
Мудраган ул маъво сари бошла, юр!
Илоҳий сукутдан топурман сурур.
Юрак ўз тубида ардоқлаган ҳис,
Лабда қанот ёзмоқ бўлган туйғулар
Ташна кўнгилларда қолдирмаёқ из
Замон суронида дарҳол бўғилар.
Бас, ўйлар тошқинин тиндиролсак биз,
Мукаммал гўзаллик шунда туғилар.
Жилванинг умридур бир лаҳза фақат,
Авлодларга қолур ҳақиқий санъат.

Don’t speak about posterity to me!
If I went on about posterity,
Where would you get your worldly fun?
Folk want it, and they’ll still have some.
The presence of a fine young man
Is nice, I think, for everyone.
Who, comfortably, shares his wit,
And to their moods takes no exception:
He’ll make himself a greater hit,
And win a more secure reception.
Be brave, and show them what you’ve got,
Have Fantasy with all her chorus, yes,
Mind, Reason, Passion, Tears, the lot,
But don’t you leave out Foolishness.

Яна авлодларми, тегди-ку жонга!
Меҳнат қилсам фақат келажак онга,
Букунги ёшларни хурсанд қилур ким?
Замонга ёр бўлиш кичкина ишмас,
Чин дилдан кулдириш бачкана ишмас,
Кулки — зар, кўчада ётмас, азизим.
Биздан шодлик тилаб келар халойиқ,
Унга қулоқ солган ҳурматга лойиқ.
Халойиқ кўп бўлса зўр бўлур таъсир,
Азиздир қалбларни қилолган асир.
Қобилият бўлсин, гапнинг сираси,
Жам бўлсин бир ерда акл ва туйғу,
Хаёлнинг парвози, шавқ силсиласи
Сўнг андак топқирлик, бир чимдим кулгу.