USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
The personal hallmark of a jewelry manufacturer, intended for application by a mechanical (percussion) method, shall be made at a specialized enterprise by order of a jewelry manufacturer and subject to registration at the Assay Chamber. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг механик (зарб) усулида тушириш учун мўлжалланган шахсий тамғаси ихтисослаштирилган корхонада заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртмаси бўйича тайёрланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Article 44. Methods of Hallmarking Jewelry and Other Items Made of Precious Metals and Precious Stones 44-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш усуллари
Hallmarking of jewelry and other items made of precious metals and precious stones with the state assay hallmark or standard fineness mark shall be carried out by mechanical (percussion) method or by laser method. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғалаш механик (зарб) усулда ёки лазер усулида амалга оширилади.
The manufacturer of jewelry, carrying out hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones with a personal hallmark of the manufacturer by the laser method, shall be obliged to confirm its authenticity. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан лазер усулида тамғалашни амалга оширувчи заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг зиммасига унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мажбурияти юклатилади.
The Assay Chamber shall charge an assay fee for performance of legally significant actions related to the determination of fineness and hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни бажарганлик учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражаси тўлови ундирилади.
The costs associated with the determination of fineness and hallmarking shall be borne by persons who have presented jewelry and other products made of precious metals and precious stones to the Assay Chamber for assaying and hallmarking. Асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш билан боғлиқ харажатлар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этган шахслар зиммасида бўлади.
Article 47. Hallmarking of Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones with The Main State Hallmark 47-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни асосий давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш
The main state hallmark can be applied to the following jewelry and other items made of precious metals and precious stones: Асосий давлат асиллик даражаси тамғаси:
made in the Republic of Uzbekistan; Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;
On jewelry and other products made of precious metals and precious stones that have imprints of state assay marks and presented to the Assay Chamber for assaying and hallmarking or confirming the correspondence of the fineness indicated on the product, an imprint of the certificate mark may be applied after a technical examination to determine the authenticity of the state assay hallmark. Давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари мавжуд бўлган ва асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш ёки буюмда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқликни тасдиқлаш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга давлат асиллик даражаси тамғасининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун техник экспертиза ўтказилганидан кейин тасдиқ белгисининг изи туширилиши мумкин.
In this respect, where the fineness of a jewelry or other product made of precious metals and precious stones does not correspond to the existing imprint of the hallmark, then the imprint of the hallmark shall be clogged by the Assay Chamber, and the products shall be subject to hallmarking with the main state assay hallmark according to the next lower fineness. Бунда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси мавжуд тамға изига мувофиқ келмаган тақдирда, тамға изи Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан йўқ қилинади, буюмлар эса аниқланган асиллик даражасига яқин бўлган пастроқ асосий давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланади.
If it is not possible to apply the certificate mark and fineness mark together (in one contour) to the main part of a jewelry or other product made of precious metals and precious stones, then an imprint of the certificate mark and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding fineness shall be applied in a place accessible for hallmarking next to the imprint of personal hallmark of the jewelry manufacturer. Агар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмнинг асосий қисмига тасдиқ белгисини ҳамда асиллик даражаси тамғасини биргаликда (бир контурда) тушириш имконияти бўлмаса, заргарлик буюмини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изининг ёнига тамғалаш имконияти бўлган жойга тасдиқ белгиси изи ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.
When hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, such as earrings, cufflinks and other items used in pairs, an imprint of the main state hallmark shall be applied to each such item. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, жуфт ҳолда фойдаланиладиган зирак, илма тугма (запонка) каби заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи шундай буюмларнинг ҳар бирига туширилади.
When hallmarking jewelry and other items made of precious metals and precious stones, consisting of soldered and inseparable parts made of one alloy, the imprint of the main state hallmark shall be applied only to the main part of the item. Битта қотишмадан тайёрланган, кавшарланган ҳамда бир-биридан ажралмайдиган қисмлардан таркиб топган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи буюмнинг фақат асосий қисмига туширилади.
Article 48. Hallmarking of Jewelry and Other Items Made of Precious Metals and Precious Stones with an Additional State Assay Hallmark 48-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш
An additional state hallmark shall be applied to detachable and easily separable parts of jewelry and other items made of precious metals and precious stones. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига туширилади.
In cases where the size and location of detachable and easily separable parts of jewelry and other products made of precious metals and precious stones do not allow the imprint of an additional state hallmark, the content of precious metal in such parts shall not be confirmed and responsibility for fineness of such parts of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be borne by the manufacturer of these products. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмлари ҳажмлари ҳамда жойлашуви давлат асиллик қўшимча даражаси тамғасини босиш имконини бермаган ҳолларда бундай қисмларидаги қимматбаҳо металлнинг таркиби тасдиқланмайди ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бундай қисмларининг асиллик даражаси учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчининг зиммасида бўлади.
Article 49. Hallmarking with The State Hallmark of Jewelry and Other Items Made of Precious Metals and Precious Stones which are Manufactured from Various Precious Metals or Precious Metals of Different Fineness 49-модда. Турли қимматбаҳо металлардан ҳамда турли асиллик даражасидаги қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмларни давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалаш
On jewelry or other product made of precious metals and precious stones, manufactured of one precious metal, consisting of several parts having different fineness, an imprint of the main state hallmark shall be applied to the main part of the product, and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding fineness shall be applied to detachable and easily separable parts of the product. Битта қимматбаҳо металлдан ишлаб чиқарилган, турли асиллик даражаларига эга бўлган бир нечта қисмлардан иборат бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.
On jewelry or other product made of precious metals and precious stones, separate parts of which are made of various precious metals, an imprint of the main state hallmark shall be applied to the main part of the product, and an imprint of an additional state hallmark of the corresponding metal and corresponding fineness shall be applied to detachable and easily separable parts of the product. Алоҳида қисмлари турли қимматбаҳо металлардан ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмга асосий давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ушбу буюмнинг асосий қисмига туширилади, буюмнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларига эса тегишли металлнинг ва тегишли асиллик даражасининг қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси изи туширилади.