USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
100. The Pioneers—The first of the Migrants and the Supporters, and those who followed them in righteousness. Allah is pleased with them, and they are pleased with Him. He has prepared for them Gardens beneath which rivers flow, where they will abide forever. That is the sublime triumph. 100Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир.
102. Others have confessed their sins, having mixed good deeds with bad deeds. Perhaps Allah will redeem them. Allah is Forgiving and Merciful. 102Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар; улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
103. Receive contributions from their wealth, to purify them and sanctify them with it; and pray for them. Your prayer is comfort for them. Allah is Hearing and Knowing. 103Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ эшитгуви ва билгувчи зотдир.
104. Do they not know that Allah accepts the repentance of His servants, and that He receives the contributions, and that Allah is the Acceptor of Repentance, the Merciful? 104Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва раҳмли зот эканини билмайдиларми?
105. Say, “Work. Allah will see your work, and so will His Messenger, and the believers. Then you will be returned to the Knower of secrets and declarations, and He will inform you of what you used to do.” 105Сен:«Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрарлар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир»– деб айт.
106. Others are held in suspense, awaiting Allah’s decree, as to whether He will punish them, or accept their repentance. Allah is Aware and Wise. 106Ва Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган бошқалар бор. Уларни ёки азоблайдир ёки тавбаларини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.
107. Then there are those who establish a mosque to cause harm, and disbelief, and disunity among the believers, and as an outpost for those who fight Allah and His Messenger. They will swear: “Our intentions are nothing but good.” But Allah bears witness that they are liars. 107Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир.
108. Do not stand in it, ever. A mosque founded upon piety from the first day is worthier of your standing in it. In it are men who love to be purified. Allah loves those who purify themselves. 108Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир.
109. Is he who founds his structure upon piety and acceptance from Allah better, or he who founds his structure on the brink of a cliff that is about to tumble, so it tumbles with him into the Fire of Hell? Allah does not guide the unjust people. 109Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб у билан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
110. The structure which they built will remain questionable in their hearts, until their hearts are stopped. Allah is Knowing and Wise. 110Барпо қилган бинолари қалбларида шак­шубҳа ҳолида бардавом қолади. Магар қалблари қиймаланиб кетсагина шак­шубҳа қолмас. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.
111. Allah has purchased from the believers their lives and their properties in exchange for Paradise. They fight in Allah’s way, and they kill and get killed. It is a promise binding on Him in the Torah, and the Gospel, and the Quran. And who is more true to his promise than Allah? So rejoice in making such an exchange—that is the supreme triumph. 111Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди. Улар Аллоҳнинг йўлида жанг қиладилар, ўлдирадилар ва ўлдириладилар. Бу Тавротда, Инжилда ва Қуръонда Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, бас, қилган савдоларингиздан шод бўлаверинг. Ана шунинг ўзи улкан ютуқдир.
112. Those who repent, those who worship, those who praise, those who journey, those who kneel, those who bow down, those who advocate righteousness and forbid evil, and those who keep Allah’s limits—give good news to the believers. 112Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!
113. It is not for the Prophet and those who believe to ask forgiveness for the polytheists, even if they are near relatives, after it has become clear to them that they are people of Hellfire. 113Пайғамбар ва мўминлар учун дўзах эгалари эканлиги аён бўлган мушрикларга, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, истиғфор айтишлари дуруст эмасдир.
114. Abraham asked forgiveness for his father only because of a promise he had made to him. But when it became clear to him that he was an enemy of Allah, he disowned him. Abraham was kind and clement. 114Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир.
116. To Allah belongs the dominion of the heavens and the earth. He gives life, and He causes death. And besides Allah, you have neither protector, nor supporter. 116Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У тирилтирур ва ўлдирур. Сизларга Аллоҳдан бошқа дўст ҳам йўқ, ёрдамчи ҳам йўқ.
117. Allah has redeemed the Prophet, and the Emigrants, and the Supporters—those who followed him in the hour of difficulty—after the hearts of some of them almost swerved. Then He pardoned them. He is Kind towards them, Compassionate. 117Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди. Албатта, У зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир.
118. Also towards the three who were left behind. Then, when the earth, as vast as it is, closed in on them, and their very souls closed in on them, and they realized that there was no refuge from Allah, except in Him, He redeemed them, so that they may repent. Allah is the Redeemer, the Merciful. 118Ва ортда қолган уч кишига ҳам. Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир.
119. O you who believe! Be conscious of Allah, and be with the sincere. 119Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар.
120. It is not for the inhabitants of Medina and the Desert-Arabs around them to stay behind the Messenger of Allah, nor to prefer themselves to him. That is because they never suffer any thirst, nor fatigue, nor hunger in the cause of Allah, nor do they take one step that enrages the disbelievers, nor do they gain anything from an enemy, but it is recorded to their credit as a righteous deed. Allah does not waste the reward of the righteous. 120Мадина аҳлига ва уларнинг атрофидаги аъробийларга Расулуллоҳдан четда қолишлари ва ўз жонларини кўзлаб унинг жонига эътибор қилмасликлари дуруст эмас. Зеро, уларга Аллоҳнинг йўлида ташналик, чарчоқ, очлик етса, кофирларнинг ғазабини чиқарадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта, уларга солиҳ амал ёзиладир. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас.
122. It is not advisable for the believers to march out altogether. Of every division that marches out, let a group remain behind, to gain understanding of the religion, and to notify their people when they have returned to them, that they may beware. 122Мўминларнинг ҳаммалари (жангга) қўзғолишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Улар динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирардилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар.