Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones cannot have a fineness below: | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар қуйидагилардан паст асиллик даражасига эга бўлиши мумкин эмас: |
375 (three hundred and seventy-fifth) fineness - for jewelry and other products made of gold; | олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 375 (уч юз етмиш бешинчи) асиллик даражасидан; |
800 (eight hundredth) fineness - for jewelry and other products made of silver; | кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 800 (саккиз юзинчи) асиллик даражасидан; |
850 (eight hundred and fiftieth) fineness - for jewelry and other products made of platinum; | платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 850 (саккиз юз эллигинчи) асиллик даражасидан; |
500 (five hundredth) fineness - for jewelry and other products made of palladium. | палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 500 (беш юзинчи) асиллик даражасидан. |
It shall be allowed to manufacture and sell jewelry and other products made of gold of 583 (five hundred and eighty-third) fineness according to individual orders of individuals from jewelry and other products made of precious metals from gold 583 (five hundred and eighty-third) fineness, which belong to them. | Жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги буюртмалари бўйича 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражали олтиндан заргарлик ва бошқа буюмларни ушбу шахсларга тегишли 583 (беш юз саксон учинчи) асиллик даражасига эга бўлган олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардан ясашга ҳамда реализация қилишга йўл қўйилади. |
The identity badge shall be an octahedron, inside of which there is an image of the Humo bird with the profile of its head turned to the right. | Тасдиқ белгиси саккиз қиррали шаклда бўлиб, ўртасида боши ўнгга бурилган ҳолдаги Ҳумо қуши тасвири туширилган. |
The fineness mark of the established sample shall have no independent meaning and when hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, shall be used only in combination with the personal brand of the jewelry manufacturer. | Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда фақат заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан бирга қўлланилади. |
Fineness marks of the established sample shall be made at a specialized enterprise by order of jewelry manufacturers. | Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари ихтисослаштирилган корхонада, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаси бўйича тайёрланади. |
State hallmarks shall be divided by types into main and additional state hallmarks. | Давлат асиллик даражаси тамғалари турларига кўра асосий ва қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаларига бўлинади. |
The main state assay hallmarks shall have independent significance, and their presence on jewelry and other items made of precious metals and precious stones shall certify that the alloy corresponds to the fineness indicated on them. | Асосий давлат асиллик даражаси тамғалари мустақил аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда мавжудлиги қотишманинг уларда кўрсатилган асиллик даражасига мувофиқлигини тасдиқлайди. |
Additional state hallmarks shall have no independent significance and when hallmarking detachable and easily separable components of jewelry and other items made of precious metals and precious stones, shall be used only in combination with one of the main state hallmarks. | Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғалари мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган таркибий қисмларини тамғалашда фақат асосий давлат асиллик даражаси тамғаларидан бири билан бирга қўлланилади. |
octahedron, in which the certificate mark is p, shall be used for hallmarking in combination with an additional state hallmark; | ўртасида тасдиқ белгиси жойлашган саккиз қиррали шаклдаги — қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси билан биргаликда тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with a convex-oval left vertical side, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of gold; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of silver; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган тўғри бурчак шаклидаги — кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with a convexly truncated left vertical side, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of platinum; | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, чап вертикал томони бўртиқ-кесик тўғри бурчак шаклидаги — платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади; |
rectangle with convex-oval vertical sides, consists of a certificate mark and a fineness – shall be used for hallmarking jewelry and other products made of palladium. | тасдиқ белгисидан ва асиллик даражасидан таркиб топган, вертикал томонлари бўртиқ-чўзиқ тўғри бурчак шаклидаги — палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш учун қўлланилади. |
Article 42. Form of the Additional State Hallmark | 42-модда. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғасининг шакли |
The additional state hallmark shall be established in the form of a square with rounded corners, within which the fineness shall be indicated. An additional state hallmark shall be used for hallmarking detachable and easily separable parts of jewelry and other items made of gold, silver, platinum and palladium. | Қўшимча давлат асиллик даражасининг тамғаси ўртасида асиллик даражаси кўрсатилган, рахлари айлана шаклига келтирилган тўртбурчак шаклида белгиланади. Қўшимча давлат асиллик даражаси тамғаси олтин, кумуш, платина ва палладийдан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг бўлакларга бўлинадиган ва ажралиши осон бўлган қисмларини тамғалаш учун қўлланилади. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones, manufactured in the Republic of Uzbekistan, as well as those that have undergone restoration (repair), must have a distinct imprint of the personal hallmark of the jewelry manufacturer, applied by a mechanical (percussion) method, or an imprint applied by a laser method. | Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, шунингдек қайта тикланган (таъмирланган) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг механик (зарб) усулида ёки лазер усулида туширилган аниқ изи бўлиши керак. |