Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
73. O Prophet! Strive against the disbelievers and the hypocrites, and be stern with them. Their abode is Hell—what a miserable destination! | 73Эй Пайғамбар, кофирлар ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга нисбатан қаттиққўл бўл. Уларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон қайтадиган жой. |
74. They swear by Allah that they said nothing; but they did utter the word of blasphemy, and they renounced faith after their submission. And they plotted what they could not attain. They were resentful only because Allah and His Messenger have enriched them out of His grace. If they repent, it would be best for them; but if they turn away, Allah will afflict them with a painful punishment—in this life and in the Hereafter—and they will have on earth no protector and no savior. | 74Улар гапирмаганлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Батаҳқиқ, куфр калимасини айтдилар ва Исломларидан кейин куфр келтирдилар ҳамда ета олмаган нарсаларга қасд қилдилар. Аллоҳ ва Унинг Расули уларни Ўз фазлидан бой қилиб қўйганларидан бошқа «айб» топа олмадилар. Агар тавба қилсалар, ўзларига яхши бўладир. Гар юз ўгириб кетсалар, Аллоҳ уларни бу дунёю охиратда аламли азоб билан азоблайдир. Ер юзида уларга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқ. |
75. Among them are those who promised Allah: “If He gives us of His bounty, we will donate and be among the upright.” | 75Улардан: «Агар У зот Ўз фазлидан берса, албатта, садақа қиламиз ва, албатта, аҳли солиҳлардан бўламиз», деб Аллоҳга аҳд берувчилар бор. |
77. So He penalized them with hypocrisy in their hearts, until the Day they face Him—because they broke their promise to Allah, and because they used to lie. | 77Бас, Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва ёлғон гапирганлари учун Унга рўбарў бўладиган кунгача қалбларида нифоқни оқибат қилиб қўйди. |
78. Do they not know that Allah knows their secrets and their conspiracies? And that Allah is the Knower of the unseen? | 78Улар Аллоҳ уларнинг сирларини ҳам, яширин гапларини ҳам албатта билишини ва Аллоҳ, албатта, ғайбларни билгувчи зот эканини билмасмидилар? |
79. Those who criticize the believers who give charity voluntarily, and ridicule those who find nothing to give except their own efforts—Allah ridicules them. They will have a painful punishment. | 79Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхара қиладиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бўладир. |
80. Whether you ask forgiveness for them, or do not ask forgiveness for them—even if you ask forgiveness for them seventy times, Allah will not forgive them. That is because they disbelieved in Allah and His Messenger. Allah does not guide the immoral people. | 80Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам (барибир). Агар улар учун етмиш марта истиғфор айтсанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас. |
81. Those who stayed behind rejoiced at their staying behind the Messenger of Allah. And they hated to strive with their wealth and their lives in Allah’s way. And they said, “Do not venture out in the heat.” Say, “The Fire of Hell is much hotter, if they only understood.” | 81Улар Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб ортда қолганлар ўтирган жойларида хурсанд бўлдилар ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жиҳод қилишни ёқтирмадилар ҳамда «Иссиқда қўзғолманглар», дедилар. Сен:«Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ, агар тушунсалар», деб айт. |
83. If Allah brings you back to a party of them, and they ask your permission to go out, say, “You will not go out with me, ever, nor will you ever fight an enemy with me. You were content to sit back the first time, so sit back with those who stay behind.” | 83Бас, Аллоҳ сени улардан бир тоифасига қайтарсаю, улар сендан (урушга) чиқишга изн сўрасалар: «Мен билан ҳеч қачон чиқмайсизлар ва мен билан бирга ҳеч қачон жанг қилмайсизлар, сизлар биринчи мартада ўтиришга рози бўлдингиз, бас, ортда қолувчилар билан ўтираверинглар», деб айт. |
84. You are never to pray over anyone of them who dies, nor are you to stand at his graveside. They rejected Allah and His Messenger, and died while they were sinners. | 84Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар. |
85. Do not let their possessions and their children impress you. Allah desires to torment them through them in this world, and their souls expire while they are disbelievers. | 85Уларнинг молдунёлари ва болачақалари сени ажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишни хоҳлайди, холос. |
86. When a chapter is revealed, stating: “Believe in Allah and strive with His Messenger,” the prominent among them ask you for exemption. They say, “Allow us to stay with those who stay behind.” | 86«Аллоҳга иймон келтиринглар ва Унинг Расули билан жиҳод қилинглар», деб сура нозил қилинган пайтда улардан бойзадагонлари: «Бизни тек қўй, ўтирувчилар билан бирга бўлайлик», деб изн сўрарлар. |
87. They prefer to be with those who stay behind. Their hearts were sealed, so they do not understand. | 87Улар хотинхалажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар ва қалбларига муҳр босилди. Бас, улар англамаслар. |
88. But the Messenger and those who believe with him struggle with their possessions and their lives. These have deserved the good things. These are the successful. | 88Лекин Пайғамбар ва у билан бирга иймон келтирганлар моллари ва жонлари билан жиҳод қилдилар. Ана ўшаларга, ўзларига яхшиликлар бўладир. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. |
90. Some of the Desert-Arabs came to make excuses, asking to be granted exemption, while those who were untrue to Allah and His Messenger stayed behind. A painful punishment will afflict those among them who disbelieved. | 90Аъробийлардан узр айтувчилар уларга изн берилишини сўраб келдилар. Аллоҳга ва Расулига ёлғон гапирганлар эса, ўтириб қолдилар. Улардан кофир бўлганларга аламли азоб етадир. |
91. There is no blame on the weak, nor on the sick, nor on those who have nothing to give, provided they are true to Allah and His Messenger. In no way can the righteous be blamed. Allah is Forgiving and Merciful. | 91Заифҳолларга, беморларга ва сарфхаражат қиладиган нарса топа олмаётганларга, Аллоҳга ва Расулига ихлосли бўлсалар, насиҳат қилсалар, гуноҳ йўқ. Чиройли амал қилувчиларни айблашга йўл йўқ. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
94. They present excuses to you when you return to them. Say, “Do not offer excuses; we do not trust you; Allah has informed us of you. And Allah will watch your actions, and so will the Messenger; then you will be returned to the Knower of the Invisible and the Visible, and He will inform you of what you used to do.” | 94Ҳузурларига қайтиб келганингизда, сизга узр айтадилар. Сен:«Узр айтманглар, биз сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ бизга сизларнинг хабарларингизни берди. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули амалингизни кўрадир, сўнгра ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, у сизга қилиб юрган амалингизнинг хабарини берадир», деб айт. |
97. The Desert-Arabs are the most steeped in disbelief and hypocrisy, and the most likely to ignore the limits that Allah revealed to His Messenger. Allah is Knowing and Wise. | 97Аъробийлар куфр ва нифоқда ашаддийроқ ва Аллоҳ Ўз Пайғамбарига нозил қилган нарсанинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. |
98. And among the Desert-Arabs are those who consider their contribution to be a fine. And they wait for a reversal of your fortunes. Upon them will fall the cycle of misfortune. Allah is Hearing and Knowing. | 98Аъробийлардан қилган инфоқни зиён деб биладиган ва сизга балоофат келишини кутиб турадиганлари ҳам бор. Ёмон балолар ўзларига урсин! Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. |
99. Yet among the Desert-Arabs are those who believe in Allah and the Last Day, and consider their contribution to be a means towards Allah, and the prayers of the Messenger. Surely it will draw them closer, and Allah will admit them into His mercy. Allah is Forgiving and Compassionate. | 99Аъробийлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда инфоқ қиладиган нарсасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Расулнинг дуосига мушарраф этиш воситаси деб биладиганлари ҳам бор. Билсинларки, албатта, ўша нарсалар улар учун қурбатдир. Албатта, Аллоҳ уларни ўз раҳматига киритади. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |