USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
Article 34. Hallmarking of Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones 34-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш
Manufacturers of jewelry shall have the right to independently determine the fineness and put on the jewelry and other products made of precious metals and precious stones, imprints of the fineness mark of the established sample without hallmarking the products with the state assay mark of the Republic of Uzbekistan, but with the obligatory affixing of the registered personal brand of the manufacturer. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар асиллик даражасини мустақил аниқлашга ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари билан тамғаламай, буюмларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини туширишга ҳақли, бироқ бунда уларга ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтган шахсий тамғаси мажбурий равишда туширилади.
Hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, accepted by the Assay Chamber from pawnshops, microcredit organizations, individuals, business entities and authorized state bodies (hereinafter referred to as the applicant), shall be carried out on the basis of the results of assaying, and with the written permission of these applicants - based on the results of the analysis. Ломбардлардан, микрокредит ташкилотларидан ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан, ваколатли давлат органларидан (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш асиллик даражасини аниқлаш натижалари асосида, мазкур ариза берувчиларнинг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда эса — таҳлил натижалари асосида амалга оширилади.
The procedure for the Assay Chamber to analyze jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be established by the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таҳлилини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Article 35. Jewelry and other Items made of Precious Metals and Precious Stones, which shall not be Hallmarked 35-модда. Тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар
jewelry and other articles made of precious metals and precious stones having a fineness lower than that established by part two of Article 36 of this Law; ушбу Қонун 36-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганидан паст асиллик даражасига эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
items made of precious metals that are an archaeological or museum object or a museum collection, as well as articles of cultural value, subject to the availability of expert opinion of the authorized body; ваколатли органнинг эксперт хулосаси мавжуд бўлганда, археологик ашё ёки музей ашёси ёхуд музей коллекцияси бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, шунингдек маданий қимматга эга бўлган буюмлар;
gold leaf, silver leaf, gold and silver foil, discs made of precious metals for dental products, the alloy composition of which is established by the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; қотишмалари таркиби Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида белгиланадиган олтин зарварақ, кумуш зарварақ, олтин ва кумуш зарқоғозлар, қимматбаҳо металлардан тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар;
devices, tools, laboratory glassware and other products made of precious metals intended for scientific, technical and medical purposes, supplied with a brand, label or stamp of the manufacturer indicating the symbol of the metal and other data regulated by the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари билан тартибга солинадиган металл рамзи ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда, илмий, техник ҳамда тиббий мақсадлар учун мўлжалланган, ишлаб чиқарувчи корхонанинг русуми, ёрлиғи ёки штампи қўйилган, қимматбаҳо металлардан ясалган анжомлар, асбоблар, лаборатория идишлари ва бошқа буюмлар;
semi-finished products, standard and measured bars made of precious metals; қимматбаҳо металлардан тайёрланган хомаки маҳсулотлар, стандарт ва ўлчовли қуймалар;
banknotes made of precious metals; қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари;
items made of non-precious metals covered (clad) with precious metal; қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, қимматбаҳо металл билан қопланган (зарҳалланган) буюмлар;
jewelry and other items made of precious metals and precious stones which are in transit; транзит тарзида олиб ўтилаётган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
jewelry and other products made of precious metals and precious stones, made in the Republic of Uzbekistan, without imprints of personal brands of jewelry manufacturers, with deformed imprints of personal brands of jewelry manufacturers or with the absence of any element (sign) in the imprint; Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамға излари бўлмаган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари излари шакли ўзгарган ёки издаги бирон-бир қисм (белги) мавжуд бўлмаган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
jewelry and other articles made of precious metals and precious stones that have solder (an alloy of precious metals used to create a permanent connection in a jewelry product) that does not comply with the requirements of Article 57 of this Law. ушбу Қонун 57-моддасининг талабларига мувофиқ бўлмаган кавшарга (заргарлик буюми қисмларининг ажралмайдиган бирикмасини яратиш учун қўлланиладиган қимматбаҳо металлар қотишмасига) эга бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар.
Article 36. Samples for Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones 36-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражалари
375 (three hundred and seventy-fifth), 500 (five hundredth), 585 (five hundred and eighty-fifth), 750 (seven hundred and fiftieth), 875 (eight hundred and seventy-fifth), 916 (nine hundred and sixteenth), 958 (nine hundred and fifty-eight), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of gold; олтиндан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 375 (уч юз етмиш бешинчи), 500 (беш юзинчи), 585 (беш юз саксон бешинчи), 750 (етти юз эллигинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 916 (тўққиз юз ўн олтинчи), 958 (тўққиз юз эллик саккизинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;
800 (eight hundredth), 875 (eight hundred and seventy-fifth), 925 (nine hundred and twenty-fifth), 960 (nine hundred and sixtieth), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of silver; кумушдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 800 (саккиз юзинчи), 875 (саккиз юз етмиш бешинчи), 925 (тўққиз юз йигирма бешинчи), 960 (тўққиз юз олтмишинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;
850 (eight hundred and fiftieth), 900 (nine hundredth), 950 (nine hundred and fiftieth), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of platinum; платинадан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 850 (саккиз юз эллигинчи), 900 (тўққиз юзинчи), 950 (тўққиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари;
500 (five hundredth), 850 (eight hundred and fiftieth), 999 (nine hundred and ninety-ninth) fineness - for jewelry and other products made of palladium. палладийдан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун — 500 (беш юзинчи), 850 (саккиз юз эллигинчи), 999 (тўққиз юз тўқсон тўққизинчи) асиллик даражалари.