Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
use and storage of dies, drawing dies, diamond tips made of natural diamonds, diamond and drilling diamond tools made of natural diamonds; | табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмос учликлардан, олмос ва табиий олмосдан ясалган бурғилаш олмос асбобидан фойдаланиш ва уларни сақлаш; |
work on the analysis and assay control of precious metals, as well as jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни таҳлил қилиш ва уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари; |
extraction of radio components and elements containing precious metals from military and (or) aviation equipment, collection and delivery to processing enterprises of waste from military and (or) aviation equipment containing precious metals; | ҳарбий ва/ёки авиация техникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, ҳарбий ва/ёки авиация техникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш; |
restoration (repair) of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, items containing precious metals and precious stones (transferred to the state by decisions of state bodies); | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган предметларни (давлат органларининг қарорига кўра давлат даромадига ўтказилган) қайта тиклаш (таъмирлаш); |
Jewelry and other products made of precious metals produced abroad and imported into the territory of the Republic of Uzbekistan for subsequent sale must be mandatory assayed and hallmarked at the Assay Chamber. | Хорижда ишлаб чиқарилган ва кейинчалик реализация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг Асиллик даражасини белгилаш палатасида мажбурий тартибда асиллик даражаси аниқланиши ва тамғаланиши лозим. |
The legislation may provide for restrictions and prohibitions on the import into the territory of the Republic of Uzbekistan and on the export from its territory of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | Қонунчиликда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун чекловлар ҳамда тақиқлар назарда тутилган бўлиши мумкин. |
Export by individuals - residents and non-residents of the Republic of Uzbekistan, crossing the customs border of the Republic of Uzbekistan, of bars and banknotes of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan produced in the Republic of Uzbekistan and made of precious metals, can be carried out without restrictions, subject to the availability of appropriate certificates and with the obligatory filling of the passenger customs declarations in case of exceeding the norm of export of goods established by the legislation. | Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ҳамда товарларни олиб чиқишнинг қонунчиликда белгиланган нормасидан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўлчовли қуймаларни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини чекловларсиз олиб чиқиши мумкин. |
The following shall have the right to carry out the export of standard and measured bars, banknotes made of precious metals: | Қуйидагилар стандарт ва ўлчовли қуймаларни, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини экспорт қилишни амалга ошириш ҳуқуқига эга: |
Precious metals and precious stones, as well as products (items) from them, including those included in the State Fund, can be used for the purpose of exhibiting on the territory of the Republic of Uzbekistan and abroad. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан), шу жумладан Давлат фондининг таркибига кирувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шу жумладан улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида кўргазмага қўйиш мақсадида фойдаланилиши мумкин. |
Unique nuggets of precious metals, unique precious stones, unique products made of precious metals and precious stones of historical, scientific, artistic or other cultural value, including archaeological and museum objects or museum collections located outside their permanent location, must be returned after the completion of the events organized for the purpose of exhibiting to the place of permanent residence in a mandatory order. | Доимий турадиган жойидан ташқарида турган қимматбаҳо металларнинг ноёб ёмбилари, ноёб қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматликка эга бўлган ноёб буюмлар, шу жумладан археологик ашёлар ва музей ашёлари ёки музей тўпламлари кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин доимий турадиган жойига мажбурий тартибда қайтарилиши керак. |
Chapter 6. Assaying and Hallmarking of Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones | 6-боб. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш |
Article 33. Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones Subject to Hallmarking | 33-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, тамғаланиши лозим бўлган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones intended for sale on the territory of the Republic of Uzbekistan, shall be subject to assaying, analysis and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan or a mark of a fineness of the established sample. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши, бу буюмлар таҳлил қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones that have an imprint of the hallmark of the assay offices in the form of a star with a sickle and a hammer inside, as well as numbers indicating the fineness of the product shall be subject to mandatory assaying and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan when sold through the retail system. | Асиллик даражасини белгилаш палаталарининг ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги тамға изи, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлари мавжуд бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни чакана савдо тизими орқали реализация қилиш чоғида уларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва бу буюмлар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт. |
The sale by business entities of jewelry and other products made of precious metals and precious stones in violation of the procedure for assaying and hallmarking shall entail: | Тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш тартибини бузган ҳолда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилганлик учун: |
imposition of a fine in the amount of fifty percent of the cost of jewelry or other products made of precious metals and precious stones, without its confiscation - when committing an offense for the first time; | ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганда — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилмасдан, заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солинишига; |
confiscation of jewelry or other items made of precious metals and precious stones or imposition of a fine in the amount of one hundred percent of its value - in case of repeated commission of this offense within one year. | бир йил давомида мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш ёхуд заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг юз фоизи миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. |
The procedure for applying a financial sanction for violating the procedure for assaying and hallmarking and confiscation of jewelry or other items made of precious metals and precious stones shall be determined by legislation. | Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади. |
Confiscated jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be subject to mandatory assaying and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, мусодара қилинган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва улар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт. |
Business entities that have committed a violation of the procedure for assaying and hallmarking or selling jewelry and other products made of precious metals and precious stones that do not correspond to the declared fineness shall be subject to entry into the register of unscrupulous business entities of the jewelry industry with the application of enforcement measures against them in the manner prescribed by legislation. | Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилган ҳолда, заргарлик тармоғининг инсофсиз тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади. |