Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Where warranted by the gravity of the offence, each State Party, to the extent consistent with the fundamental principles of its legal system, shall consider establishing procedures for the disqualification, by court order or any other appropriate means, for a period of time determined by its domestic law, of persons convicted of offences established in accordance with this Convention from: | 7. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада, агар жиноятнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олганда ушбу ҳолат асосланган бўлса, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган шахсни суд қарори ёки бошқа тегишли чоралар ёрдамида ўзининг ички қонунчилигида белгиланган муайян муддатга қуйидаги ҳуқуқлардан маҳрум қилиш учун тартибот белгиланиши имкониятларини кўриб чиқади: |
Paragraph 1 of this article shall be without prejudice to the exercise of disciplinary powers by the competent authorities against civil servants. | 8. Мазкур модданинг 1-банди ваколатли органлар томонидан фуқаро хизматчиларга нисбатан интизомий ваколатлар амалга оширилишига тўсқинлик қилмайди. |
Nothing contained in this Convention shall affect the principle that the description of the offences established in accordance with this Convention and of the applicable legal defences or other legal principles controlling the lawfulness of conduct is reserved to the domestic law of a State Party and that such offences shall be prosecuted and punished in accordance with that law. | 9. Мазкур Конвенциядаги ҳеч бир ҳолат ҳар бир иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилиги доирасидаги мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни белгиловчи ва қўлланиладиган юридик эътирозлар ёки хатти-ҳаракатларнинг қонунийлигини аниқлаб берувчи бошқа ҳуқуқий асосларга таянган принципларга таъсир қилмайди, бу каби жиноятларга нисбатан жиноий ишнинг қўзғатилиши ва белгиланиладиган жазо ушбу ички қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. |
States Parties shall endeavour to promote the reintegration into society of persons convicted of offences established in accordance with this Convention. | 10. Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этгани учун жазоланган шахсларни жамиятга реинтеграция қилинишига кўмак беришга интиладилар. |
Each State Party shall take, to the greatest extent possible within its domestic legal system, such measures as may be necessary to enable confiscation of: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида мумкин бўлган максимал даражада қуйидагиларни мусодара қилиш имкониятини таъминлашни талаб қилиши мумкин бўлган чораларни кўради: |
Proceeds of crime derived from offences established in accordance with this Convention or property the value of which corresponds to that of such proceeds; | а) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатлар йўли билан орттирилган даромадлар ёки қиймати ушбу даромадлар қийматига тенг бўлган мол-мулк; |
Property, equipment or other instrumentalities used in or destined for use in offences established in accordance with this Convention. | b) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланилган ёки фойдаланишга мўлжалланган мол-мулк, ускуналар; |
Each State Party shall adopt, in accordance with its domestic law, such legislative and other measures as may be necessary to regulate the administration by the competent authorities of frozen, seized or confiscated property covered in paragraphs 1 and 2 of this article. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган вақтинчалик ишга солмай турилган, хатланган ёки мусодара қилинган мол-мулкни ваколатли органлар томонидан бошқарилишини тартибга солиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради. |
If such proceeds of crime have been intermingled with property acquired from legitimate sources, such property shall, without prejudice to any powers relating to freezing or seizure, be liable to confiscation up to the assessed value of the intermingled proceeds. | 5. Агар бу каби жиноий даромадлар қонуний манбалардан олинган мол-мулкка қўшиб олинган бўлса, у ҳолда мол-мулкнинг қўшиб олинган даромадларнинг баҳоланган қийматига мувофиқ бўлган қисми вақтинчалик ишга солмаслик ёки хатлашга тааллуқли исталган ваколатлар учун зарар етказилмаган ҳолда мусодара қилинади. |
For the purpose of this article and article 55 of this Convention, each State Party shall empower its courts or other competent authorities to order that bank, financial or commercial records be made available or seized. A State Party shall not decline to act under the provisions of this paragraph on the ground of bank secrecy. | 7. Мазкур модда ва мазкур Конвенциянинг 55-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг судлари ёки бошқа ваколатли органларига банк, молиявий ёки тижоратга оид ҳужжатларни тақдим этиш ёки ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорларни чиқариш ваколатларини беради. Иштирокчи Давлат, банк сирини сақлаш заруратига ҳавола қилиб туриб, мазкур моддада келтирилган ҳолатларга мувофиқ чораларни кўришдан бош тортмайди. |
Each State Party shall take appropriate measures in accordance with its domestic legal system and within its means to provide effective protection from potential retaliation or intimidation for witnesses and experts who give testimony concerning offences established in accordance with this Convention and, as appropriate, for their relatives and other persons close to them. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз қонунчилигининг ички тизимига мувофиқ ва ўз имкониятлари чегарасида мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар муносабати билан кўрсатмалар бераётган гувоҳлар ва экспертларга нисбатан, тегишли ҳолатларда уларнинг қариндошлари ва уларга яқин бўлган бошқа одамларга нисбатан бўлиши эҳтимол тутилган ўч ёки дўқ-пўписалардан самарали ҳимоя қилишни таъминловчи тегишли чораларни кўради. |
Each State Party shall consider incorporating into its domestic legal system appropriate measures to provide protection against any unjustified treatment for any person who reports in good faith and on reasonable grounds to the competent authorities any facts concerning offences established in accordance with this Convention. | Ҳар бир иштирокчи Давлат ваколатли органларга мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатлар хусусида исталган далиллар тўғрисида ҳалол ва оқилона асосларга таянган ҳолда хабар бераётган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган тегишли чораларни ўзининг ички ҳуқуқий тизимига киритиш имкониятларини кўриб чиқади. |
Article 34. Consequences of acts of corruption | 34-модда. Коррупцион ҳаракатларнинг оқибатлари |
With due regard to the rights of third parties acquired in good faith, each State Party shall take measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to address consequences of corruption. In this context, States Parties may consider corruption a relevant factor in legal proceedings to annul or rescind a contract, withdraw a concession or other similar instrument or take any other remedial action. | Ҳар бир иштирокчи Давлат, учинчи томонларнинг ҳалоллик билан қўлга киритган ҳуқуқларини тегишли тарзда ҳисобга олиб туриб, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда коррупция оқибатлари хусусидаги масалани мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради. Иштирокчи Давлатлар бу контекстда коррупцияни, контрактларни бекор қилиш ёки кучдан қолдириш, концессияларни ёки шунга ўхшаш амалиётларни қайтариш ёки юзага келган ҳолатларни тўғрилашнинг бошқа чораларини амалга оширишда аҳамият касб этувчи омил сифатида кўришлари мумкин. |
Each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with principles of its domestic law, to ensure that entities or persons who have suffered damage as a result of an act of corruption have the right to initiate legal proceedings against those responsible for that damage in order to obtain compensation. | Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигининг принципларига мувофиқ тарзда бирон коррупцион ҳаракат оқибатида зарар кўрган юридик ёки жисмоний шахслар кўрилган зарарни қоплаш (компенсация олиш) мақсадида ушбу зарар учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан иш қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, ensure the existence of a body or bodies or persons specialized in combating corruption through law enforcement. Such body or bodies or persons shall be granted the necessary independence, in accordance with the fundamental principles of the legal system of the State Party, to be able to carry out their functions effectively and without any undue influence. Such persons or staff of such body or bodies should have the appropriate training and resources to carry out their tasks. | Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ тарзда коррупция билан ҳуқуқбузарликларга қарши чора-тадбирлар ёрдамида курашишга ихтисослашган орган ёки органлар ёхуд шахслар бўлишини таъминлайди. Бундай орган ёки органлар ёхуд шахслар, иштирокчи Давлатнинг ички ҳуқуқий тизимининг асосий принципларига мувофиқ, ўз вазифаларини самарали ва бирон-бир ёки тегишли бўлмаган таъсирсиз бажаришлари учун зарур бўлган мустақиллик билан таъминланадилар. Бундай шахслар ёки бу каби органнинг ходимлари ўз вазифаларини бажаришлари учун тегишли малака ва ресурсларга эга бўлишлари лозим. |
Each State Party shall take appropriate measures to encourage persons who participate or who have participated in the commission of an offence established in accordance with this Convention to supply information useful to competent authorities for investigative and evidentiary purposes and to provide factual, specific help to competent authorities that may contribute to depriving offenders of the proceeds of crime and to recovering such proceeds. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий хатти-ҳаракатларда иштирок этаётган ёки иштирок этган шахсларни ваколатли органлар учун тергов ишларини олиб бориш ва исботлаш мақсадида фойдали бўлган маълумотларни тақдим этишга ва жиноятчиларни жиноий даромадлардан маҳрум қилишга ва бу каби даромадларни қайтариш бўйича чоралар кўрилишига кўмаклашувчи амалий ва аниқ ёрдам беришга рағбатлантиришни кўзда тутувчи тегишли чораларни кўради. |
Each State Party shall consider providing for the possibility, in appropriate cases, of mitigating punishment of an accused person who provides substantial cooperation in the investigation or prosecution of an offence established in accordance with this Convention. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида салмоқли даражада ҳамкорлик қилган айбланувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган жазони юмшатиш имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. |
Each State Party shall consider providing for the possibility, in accordance with fundamental principles of its domestic law, of granting immunity from prosecution to a person who provides substantial cooperation in the investigation or prosecution of an offence established in accordance with this Convention. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида сезиларли ва аҳамиятли даражада ҳамкорлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. |
Where a person referred to in paragraph 1 of this article located in one State Party can provide substantial cooperation to the competent authorities of another State Party, the States Parties concerned may consider entering into agreements or arrangements, in accordance with their domestic law, concerning the potential provision by the other State Party of the treatment set forth in paragraphs 2 and 3 of this article. | 5. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахс бир иштирокчи Давлат ҳудудида бўла туриб, иккинчи иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан аҳамиятли даражада ҳамкорлик қила олса, у ҳолда манфаатдор иштирокчи Давлатлар ўзларининг ички қонунчиликларига мувофиқ бундай шахс учун мазкур модданинг 2- ва 3- бандларида кўрсатилган режим тақдим этилиши мумкин эканлиги хусусида келишув ва битимлар тузиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин. |