Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In order to create favorable conditions for importers/exporters, facilitate the movement of goods, eliminate unnecessary technical barriers to trade, without prejudice to the Parties’ bilateral and multilateral obligations, for the goods specified in Annexes I-A and I-B of this Agreement, the Contracting Parties will accept the results of accredited conformity assessment procedures (certificates of conformity, declarations of conformity and test reports) issued by conformity assessment bodies of the other Contracting Parties, provided that respective accreditation bodies of both Contracting Parties hold signatory status in the ILAC MRA and IAF MLA in relevant scopes. | Импорт қилувчилар/экспортчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарларнинг ҳаракатланишини соддалаштириш, Томонларнинг икки томонлама мажбуриятлари дахлсизлигини сақлаган ҳолда, савдодаги ортиқча техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида, мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган товарлар учун, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли аккредитация органлари тегишли соҳаларда ILAC MRA ва IAF MLA доирасида имзоловчи мақомига эга бўлган тақдирда, Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг аккредитацияланган мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари натижаларини (мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик декларацияси ва синов ҳисоботлари) қабул қиладилар. |
Where either Contracting Party is in a serious balance of payments difficulties, or under threat thereof, the Contracting Party concerned may, in accordance with the conditions laid down within the Articles VIII and XIV of the Articles of Agreement of International Monetary Fund, adopt restrictive measures, which shall be of limited duration and may not go beyond what is necessary to remedy the balance of payments situation. The Contracting Party concerned shall inform the other Contracting Party forthwith of their introduction and present to the other Contracting Party, as soon as possible a time schedule of their removal. | Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири тўлов баланси билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келганда ёки бундай хавф остида бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар Халқаро Валюта Фонди Битимининг VIII ва XIV моддаларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, чегараланган муддатда ва тўлов баланси билан боғлиқ вазиятни ҳал этиш учун зарур доирадан чиқмаган ҳолда чеклов чораларини кўриши мумкин. Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни уларнинг киритилиши тўғрисида дарҳол хабардор қилади ва бошқа Аҳдлашувчи Томонга уларни олиб ташлаш вақт жадвалини имкон қадар тезроқ тақдим этади. |
In the event that a Contracting Party adopts or maintains a prohibition or restriction on the importation from or exportation to another country of a good, nothing in this Agreement shall be construed to prevent that Contracting Party from: | Аҳдлашувчи Томон товарни бошқа давлатдан олиб кириш ёки олиб чиқишга тақиқ ёки чекловни қабул қилган ёки қўллаб-қувватлаган тақдирда, мазкур Битимдаги ҳеч нарса ушбу Аҳдлашувчи Томонга товарни олиб киришга тўсқинлик қиладиган тарзда талқин қилинмаслиги лозим: |
a) limiting or prohibiting the importation from the territory of the other Contracting Party of such good of that other country; or | а) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ушбу бошқа давлатнинг бундай товарларини олиб киришни чеклаш ёки тақиқлаш; ёки |
b) requiring as a condition of export of such good to the territory of the other Contracting Party, that the good not be re-exported to the non-Contracting Party, directly or indirectly, without being consumed in the territory of the other Contracting Party. | b) бундай товарни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига олиб чиқиш шарти сифатида товар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида истеъмол қилинмасдан тўғридан-тўғри ёки билвосита Аҳдлашувчи бўлмаган Томонга реэкспорт қилинмаслигини талаб этиш. |
In addition, none of the provisions of this Agreement shall preclude the maintenance or adoption by either Contracting Party of any trade restrictive measures necessary to remove or forestall a serious shortage, or threat thereof, of a product essential to the exporting Contracting Party. The measures shall be non-discriminatory and shall be eliminated when conditions no longer justify their maintenance. The Contracting Parties shall inform each other immediately when taking measures according to this Article. | Бундан ташқари, мазкур Битим қоидаларининг ҳеч бири Аҳдлашувчи Томоннинг экспорт қилувчи Аҳдлашувчи Томон учун муҳим бўлган маҳсулотнинг жиддий танқислиги ёки таҳдидини бартараф этиш ёки олдини олиш учун зарур бўлган ҳар қандай савдони чеклаш чораларини қўллаб-қувватлаши ёки қабул қилишини истисно этмайди. Ушбу чора-тадбирлар камситувчи бўлмаслиги ва шароит уларни сақлаб қолиш учун асос бўлмаса, бекор қилиниши лозим. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддага мувофиқ чоралар кўрилганда бир-бирларини дарҳол хабардор қиладилар. |
Article XX of GATT 1994 and its interpretive notes (including its footnotes) are incorporated into and made part of this Agreement, mutatis mutandis for the Contracting Parties of this Agreement. | Мазкур Битимнинг мақсадлари учун 1994 йилдаги ГАТТнинг XX моддаси ва унинг изоҳли эслатмалари (шу жумладан, унинг изоҳлари), Аҳдлашувчи Томонлар учун мазкур Битимга киритилган ва унинг бир қисми ҳисобланади. |
Nothing in this Agreement shall prevent a Contracting Party from taking any measures, which it considers necessary for security requirements: | Мазкур Битимда ҳеч бир нарса қуйидаги ҳолатларда Аҳдлашувчи Томонга хавфсизлик талаблари учун зарур деб ҳисобланадиган ҳар қандай чораларни кўришга тўсқинлик қилмайди: |
i. relating to the traffic in arms, ammunition and implementation of war, provided that such measures do not impair the conditions of competition in respect of the products not intended for specifically military purposes, and to such traffic in other goods, materials and services as is earned on directly or indirectly for the purpose of supplying a military establishment; or | i. махсус ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланмаган маҳсулотларга нисбатан рақобат шартларига путур етказмасликни таъминлаган ҳолда қуроллар, ўқ-дорилар ва уруш воситаларининг ноқонуний айланиши ёхуд бошқа товарлар, материаллар ва хизматлар билан бевосита ёки билвосита ҳарбий муассасани таъминлаш билан боғлиқ; |
On the request of the other Contracting Party, each Contracting Party shall provide information and reply to any question from the other Contracting Party within a period of 30 days, relating to an actual or proposed measure that might affect the operation of this Agreement. | Бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг фаолиятига таъсир этиши мумкин бўлган масалалар юзасидан бошқа Аҳдлашувчи Томонни маълумотлар билан таъминлаши ҳамда сўралган масалаларга 30 кунлик муддат ичида жавоб бериши лозим. |
Each Contracting Party shall ensure that its laws and regulations relating to any trade matter covered by this Agreement are published or made publicly available. | Хар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимда назарда тутилган ҳар қандай савдога оид қонунлар ва қоидаларни эълон қилиши ёки оммавий ошкоралигини таъминлайди. |
A Joint Committee, composed of the representatives of each Contraction Party is hereby established. The Joint Committee shall meet once a year to review the progress achieved in the implementation of this Agreement. Any Contracting Party may also request holding an extraordinary meeting by notifying the other Contracting Party. | Қўшма қўмита ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг вакилларидан иборат таркибда ташкил этилади. Қўшма қўмита йилига бир марта йиғилиб, мазкур Битимни амалга оширишда эришилган ютуқларни кўриб чиқади. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилган ҳолда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишни талаб қилиши мумкин. |
The Joint Committee shall undertake any function assigned to it under the provisions of this Agreement. Upon request of a Contracting Party and subject to approval of the other Contracting Party, the Joint Committee shall also examine any other matter affecting the implementation of this Agreement. | Қўшма қўмита мазкур Битим қоидаларига мувофиқ унга юкланган ҳар қандай вазифани ўз зиммасига олади. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан Қўшма қўмита мазкур Битимни амалга оширишга таъсир этувчи бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқади. |
The decisions taken by the Joint Committee on any amendment to this Agreement shall be subject to the completion of the respective internal procedures of the Contracting Parties in accordance with Article 22 and Article 23 of this Agreement. | Мазкур Битимга ҳар қандай ўзгартириш киритиш бўйича Қўшма қўмита тарафидан қабул қилинган қарорлар Битимнинг 22 ва 23-моддаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ички процедуралари бажарилиши шарти билан қабул қилинади. |
ARTICLE 19 Consultations |
19-модда Маслаҳатлашувлар |
Each Contracting Party shall accord sympathetic consideration and shall afford adequate opportunity for consultations with respect to any matter affecting the operation of this Agreement. | Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг амал қилишига таъсир эгувчи ҳар қандай масала бўйича ўзаро мулоҳазакорлик билан ёндашади ва маслаҳатлашувлар учун муносиб имконият яратади. |
The Joint Committee shall meet within 30 days after the date of receipt of the request of either Contracting Party to consider any matter for which it has not been possible to find a satisfactory solution through consultations in accordance with paragraph 1 of this Article. | Қўшма қўмита ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўрови олинган кундан бошлаб 30 кун ичида ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ маслаҳатлашувлар орқали қониқарли ечим топишнинг иложи бўлмаган хар қандай масалани кўриб чиқиш учун йиғилади. |
Any disputes arising from the interpretation or application of the Agreement between the Contracting Parties, shall first be settled amicably through bilateral consultations by the Joint Committee. | Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида мазкур Битимни талқин этиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган ҳар қандай низолар, биринчи навбатда, икки томонлама маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади. |
If the Joint Committee meeting shall not be held within 60 days after the date of receipt of the request to settle the dispute, or if a mutually satisfactory resolution cannot be reached by the Joint Committee within 45 days, the dispute may be referred to an arbitration panel by either Contracting Parties. | Башарти Қўшма қўмита йиғилиши низони ҳал этиш тўғрисида сўров олинган кундан бошлаб 60 кун ичида ўтказилмаса ёки 45 кун ичида ўзаро қониқарли қарорга кела олмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур низони Арбитраж кенгашига юбориши мумкин. |
The Contracting Parties shall give the Joint Committee and the Arbitration Panel all assistance to examine and resolve the dispute, and the Contracting Parties shall be bound to take the necessary measures to carry out the decision of Arbitration Panel. | Аҳдлашувчи Томонлар Қўшма қўмита ва Арбитраж кенгашига низони кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар ва Аҳдлашувчи Томонлар Арбитраж кенгаши қарорини бажариш учун зарур чораларни кўришлари шарт. |