Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The conversion or transfer of property, knowing that such property is the proceeds of crime, for the purpose of concealing or disguising the illicit origin of the property or of helping any person who is involved in the commission of the predicate offence to evade the legal consequences of his or her action; | а) i) агар мол-мулк жиноий йўл билан топилгани аввалдан маълум бўлса ва уни жиноий манбасини яшириш ва сир тутиш мақсадида ёки асосий ҳуқуқбузарликни содир этишда иштирок этадиган исталган бошқа шахсга, у ўзининг жиноий хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликдан бўйин товлашига ёрдам бериш мақсадида мол-мулкни конверсиялаш (ўзгартириш) ёки ўтказиш; |
Participation in, association with or conspiracy to commit, attempts to commit and aiding, abetting, facilitating and counselling the commission of any of the offences established in accordance with this article. | ii) мазкур моддага мувофиқ жиноят деб тан олинган исталган ҳаракатларнинг бирида иштирок этиш, дахлдор бўлиш ёки ушбу жиноятни содир этиш мақсадида тил бириктириш, уни содир этишга уриниш, шунингдек уни содир этилишида шериклик қилиш, фитна уюштириш ва кўмак бериш. |
(Each State Party shall include as predicate offences at a minimum a comprehensive range of criminal offences established in accordance with this Convention; | b) ҳар бир иштирокчи Давлат асосий ҳуқуқбузарликлар сирасига камида мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатларнинг кенг қамровли доирасини киритади; |
For the purposes of subparagraph (b) above, predicate offences shall include offences committed both within and outside the jurisdiction of the State Party in question. However, offences committed outside the jurisdiction of a State Party shall constitute predicate offences only when the relevant conduct is a criminal offence under the domestic law of the State where it is committed and would be a criminal offence under the domestic law of the State Party implementing or applying this article had it been committed there; | с) юқорида келтирилган (b) кичик банднинг мақсадлари учун асосий ҳуқуқбузарликлар сирасига тегишли иштирокчи Давлат юрисдикцияси доирасида ҳам, доирасидан ташқарида ҳам содир этилган жиноятлар киради. Лекин бирон иштирокчи Давлатнинг юрисдикцияси доирасидан ташқарида содир этилган жиноятлар фақат мазкур жиноий ҳаракат содир этилган давлатнинг ички қонунчилигига кўра жиноий жазога лойиқ деб топилса ва ушбу модда амалга оширилаётган ёки қўлланилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига кўра, агар бу жиноят айнан шу давлатда содир этилиб, жиноий жазога лойиқ деб тан олинсагина асосий ҳуқуқбузарликлар деб тан олинади. |
Without prejudice to the provisions of article 23 of this Convention, each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally after the commission of any of the offences established in accordance with this Convention without having participated in such offences, the concealment or continued retention of property when the person involved knows that such property is the result of any of the offences established in accordance with this Convention. | Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 23-моддасида келтирилган ҳолатлар учун зарар етказмаган ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин ушбу жиноятлар содир этилишида иштирок этмаган бўлсада, тегишли шахсга бу мол-мулк мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилиши натижасида орттирилган мол-мулкни яшириш ёки доимий равишда ушлаб туриш каби ҳаракатларни, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as criminal offences, when committed intentionally: | Ҳар бир иштирокчи Давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради: |
The use of physical force, threats or intimidation or the promise, offering or giving of an undue advantage to induce false testimony or to interfere in the giving of testimony or the production of evidence in a proceeding in relation to the commission of offences established in accordance with this Convention; | а) мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатлар содир этилганлиги муносабати амалга оширилаётган жараён давомида сохта маълумотлар беришга мажбур қилиш ёки маълумотларни бериш ёхуд маълумотларни тақдим этиш жараёнига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, дўқ-пўписа қилиш ёки қўрқитиш ёхуд ваъда бериш ёки ноқонуний афзалликни таклиф қилиш ёки тақдим этиш; |
The use of physical force, threats or intimidation to interfere with the exercise of official duties by a justice or law enforcement official in relation to the commission of offences established in accordance with this Convention. Nothing in this subparagraph shall prejudice the right of States Parties to have legislation that protects other categories of public official. | b) мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят деб тан олинган ҳаракатлар содир этилганлиги муносабати амалга оширилаётган жараён давомида суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахси томонидан ўзининг хизмат вазифаларини бажаришига аралашиш мақсадида жисмоний куч ишлатиш, дўқ-пўписа қилиш ёки қўрқитиш. Мазкур кичик банддаги ҳеч нарса иштирокчи Давлатларнинг оммавий мансабдор шахсларнинг бошқа тоифалари ҳимоя қилинишини таъминловчи қонунчиликка эга бўлиш ҳуқуқига зарар етказмайди. |
Each State Party shall adopt such measures as may be necessary, consistent with its legal principles, to establish the liability of legal persons for participation in the offences established in accordance with this Convention. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ҳуқуқий принципларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган ҳаракатларда иштироки учун юридик шахсларнинг жавобгарлигини аниқлаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. |
Subject to the legal principles of the State Party, the liability of legal persons may be criminal, civil or administrative. | 2. Юридик шахсларнинг жавобгарлиги, иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий принципларига риоя қилиш шартида, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ёки маъмурий бўлиши керак. |
Each State Party shall adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, in accordance with its domestic law, participation in any capacity such as an accomplice, assistant or instigator in an offence established in accordance with this Convention. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишда исталган сифатда, масалан, шерик, ёрдамчи ёки далолатчи сифатида қатнашишни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради. |
Each State Party may adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, in accordance with its domestic law, any attempt to commit an offence established in accordance with this Convention. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишга суиқасд ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради. |
Each State Party may adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, in accordance with its domestic law, the preparation for an offence established in accordance with this Convention. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатни содир этишга тайёргарликни ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат деб тан олинишини талаб қилиши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради. |
Knowledge, intent or purpose required as an element of an offence established in accordance with this Convention may be inferred from objective factual circumstances. | Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатнинг элементлари сифатида талаб этиладиган англаш, мақсад ва қасд ишнинг объектив асл ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши мумкин. |
Each State Party shall, where appropriate, establish under its domestic law a long statute of limitations period in which to commence proceedings for any offence established in accordance with this Convention and establish a longer statute of limitations period or provide for the suspension of the statute of limitations where the alleged offender has evaded the administration of justice. | Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолатларда, ўзининг ички қонунчилигига мос равишда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган исталган жиноий ҳаракатларга нисбатан иш қўзғатилиши учун узоқ даъво муддатини белгилайди ва жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс одил судловдан бўйин товлаётган ҳолларда даъво учун янада узоқ муддатни ёки даъво муддатини давом этишини тўхтатиш имкониятини белгилайди. |
Each State Party shall make the commission of an offence established in accordance with this Convention liable to sanctions that take into account the gravity of that offence. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатлар содир этилиши учун ушбу жиноятнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олувчи жиноий жазолар қўлланилишини кўзда тутади. |
Each State Party shall take such measures as may be necessary to establish or maintain, in accordance with its legal system and constitutional principles, an appropriate balance between any immunities or jurisdictional privileges accorded to its public officials for the performance of their functions and the possibility, when necessary, of effectively investigating, prosecuting and adjudicating offences established in accordance with this Convention. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ҳуқуқий тизими ва конституцион принципларига мувофиқ равишда оммавий мансабдор шахсларга ўзларининг вазифаларини бажаришлари муносабати билан тақдим этилган исталган иммунитетлар ёки юрисдикцион имтиёзлар ўртасидаги тегишли мувозанатлаштиришни белгилаши ёки таъминлаши ва зарурат туғилганида, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатлар юзасидан самарали тергов ишларини олиб бориш ҳамда жиноий иш қўзғатиш ва суд қарорини чиқариш имкониятини талаб қилиши мумкин бўлган чораларни кўради. |
Each State Party shall endeavour to ensure that any discretionary legal powers under its domestic law relating to the prosecution of persons for offences established in accordance with this Convention are exercised to maximize the effectiveness of law enforcement measures in respect of those offences and with due regard to the need to deter the commission of such offences. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш чоралар максимал даражада самарали бўлиши мақсадида ушбу жиноятларни содир этган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатишга тааллуқли ўзининг ички қонунчилигида кўзда тутилган исталган дискрецион ва юридик ваколатлардан фойдаланишни таъминлашга интилади ва заруратнинг лозим бўлган даражасида бу каби жиноятлар содир этилишига монелик кўрсатади. |
In the case of offences established in accordance with this Convention, each State Party shall take appropriate measures, in accordance with its domestic law and with due regard to the rights of the defence, to seek to ensure that conditions imposed in connection with decisions on release pending trial or appeal take into consideration the need to ensure the presence of the defendant at subsequent criminal proceedings. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ва ҳимоя ҳуқуқларини лозим даражада ҳисобга олган ҳолда, судгача озод қилиш тўғрисидаги қарор ёки кассация (шикоят) аризаси ёки қатъий норозилик (протест) билдирилгунига қадар қабул қилинадиган қарор билан боғлиқ бўлган шартларни белгилашда кейинчалик юритиладиган жиноий иш жараёнида айбланувчи албатта бўлишини таъминлаш заруратини ҳисобга олишни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўради. |
Each State Party, to the extent consistent with the fundamental principles of its legal system, shall consider establishing procedures through which a public official accused of an offence established in accordance with this Convention may, where appropriate, be removed, suspended or reassigned by the appropriate authority, bearing in mind respect for the principle of the presumption of innocence. | 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ бўлган даражада мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этишда айбланаётган оммавий мансабдор шахс, айбсизлик презумпцияси принципини ҳурмат қилиш заруратини ҳисобга олган ҳолда, тегишли ҳолатларда тегишли орган томонидан ўз хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлатилиши ёки бошқа лавозимга ўтказилишини белгилаб берувчи тартиботни ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқади. |