Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
precious metals mean gold, silver, platinum and platinum group metals (palladium, iridium, rhodium, ruthenium and osmium) in any form and condition, including native and refined, as well as in raw materials, alloys, semi-finished products, industrial products, chemical compounds, jewelry and other products made of precious metals, banknotes made of precious metals, scrap and waste from production and consumption; | қимматбаҳо металлар — ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хом ашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий); |
sorting and primary classification of precious stones mean the final part of the enrichment process, which allows, on the basis of approved collections of type samples and classifiers, to separate precious stones from the extracted mineral raw materials, and also to separate them into separate grades corresponding to grades accepted on the world market; | қимматбаҳо тошларни саралаш ва бирламчи таснифлаш — бойитиш жараёнининг якунловчи қисми бўлиб, у намунавий нусхалар ва таснифлагичларнинг тасдиқланган тўпламлари асосида минерал-хом ашёдан ажратиб олинган қимматбаҳо тошларни ажратиш, шунингдек уларни жаҳон бозорида қабул қилинган навларга мос келадиган алоҳида навларга ажратиш имконини беради; |
hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones means the process of applying to jewelry and other products made of precious metals and precious stones an imprint of the state assay hallmark or a fineness mark of the established fineness based on the results of assaying and (or) analysis. | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга текшириш ва (ёки) таҳлил қилиш натижалари асосида давлат асиллик даражаси тамғаси изини ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини қўйиш жараёни. |
establishment of state control over the assaying and hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш устидан давлат назоратини ўрнатиш. |
carrying out assaying, sampling, analysis of precious metals, hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, as well as conducting a technical examination of prints of state hallmarks of the Republic of Uzbekistan and personal hallmarks of jewelry manufacturers; | қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш; |
application of financial sanctions for violation of the procedure for assaying and hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш; |
develop and approve a price list for precious stones based on the prices used to evaluate similar grades of mineral raw materials on the world market. | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади; |
develop and approve a price list for precious stones based on the prices used to evaluate similar grades of mineral raw materials on the world market. | жаҳон бозорида минерал-хом ашёнинг шунга ўхшаш навларини баҳолаш учун қўлланиладиган нархлардан келиб чиққан ҳолда қимматбаҳо тошлар нархлари прейскурантини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. |
put into circulation banknotes and bars made of precious metals; | қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган қуймаларни муомалага чиқаради; |
establish the procedure for the purchase and sale of banknotes made of precious metals. | қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилайди. |
participate in the development of draft normative legal acts that determine the procedure for assaying, sampling, analysis of precious metals, determining the characteristics of precious stones, including their classification, hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, and conducting a technical examination of government imprints of hallmarks of the Republic of Uzbekistan and personal hallmarks of jewelry manufacturers; | қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо тошларнинг хусусиятларини аниқлаш, шу жумладан уларни таснифлаш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади; |
ensure the determination of fineness of jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражалари аниқланишини таъминлайди; |
exercise state control over the compliance of jewelry and other products made of precious metals and precious stones with the fineness established by Article 36 of this Law, the requirements of other normative legal acts and regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги устидан давлат назоратини амалга оширади; |
apply to the court for the application of financial sanctions to business entities selling jewelry and other products made of precious metals and precious stones in violation of the procedure for assaying and hallmarking; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузган ҳолда реализация қилаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади; |
carry out hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan if they comply with the fineness established by Article 36 of this Law, the requirements of other normative legal acts and regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ушбу Қонуннинг 36-моддасида белгиланган асиллик даражаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғалашни амалга оширади; |
conduct analysis and technical expertise of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, as well as determination of the characteristics of precious stones, including their classification; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таҳлилини ва техник экспертизасини, шунингдек қимматбаҳо тошларнинг хусусиятларини аниқлашни, шу жумладан уларни таснифлашни амалга оширади; |
presence of imprints of assay hallmarks on the jewelry and other products made of precious metals and precious stones for sale; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, реализация қилинаётган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда асиллик даражалари тамғаларининг излари мавжудлиги устидан; |
check compliance with the requirements of the legislation on assaying and hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш; |
draw up protocols on administrative offenses; | маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш; |
in refined silver, platinum, palladium, rhodium, ruthenium, osmium - at least 999 weight units of chemically pure precious metal per one thousand weight units of the precious metal alloy; | аффинаж қилинган кумуш, платина, палладий, родий, рутений, осмийда — қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 999 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл; |