USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
Indeed, few great personalities in the world can compare with Jaloliddin Manguberdi in love and devotion to Homeland, dignity and glory. This is confirmed by the words of our outstanding scientist and wise ruler Mirzo Ulugbek: «Before Jaloliddin and after him, the world did not know such a hero-warrior. Greatness itself bows before his valor and fearlessness». Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Бу фикримизни донишманд аллома ва одил ҳукмдор Мирзо Улуғбекнинг: “Олам аҳли Жалолиддиндан олдин ҳам, кейин ҳам бундай баҳодир жангчини кўрмаган. Бу зотнинг азму шижоати олдида ҳатто буюкликнинг ўзи ҳам таъзим қилади”, деган сўзлари яққол тасдиқлайди.
Many countries recognize that Jaloliddin Manguberdi defended not only his land, but also dozens of other states from the invasion of conquerors. Despite the fact that his whole life was spent in incessant battles, even in difficult times, as a patron of science and education, he managed to build mosques and madrasahs, caravanserais and palaces, roads and bridges. Султон Жалолиддин жанговар фаолияти билан нафақат ўз юртини, балки дунёдаги ўнлаб мамлакатларни ҳам мўғул ҳужумидан ҳимоя қилганини жаҳон аҳли эътироф этади. Бутун умри урушда ўтган бўлишига қарамасдан, у оғир ва мураккаб даврларда ҳам илм-маърифат ҳомийси сифатида масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар, қалъалар, йўл ва кўприклар қурдирган.
The name of our valiant ancestor, who overcame the hardest trials of fate and died at the age of 32, his unfading feat reminds all of us of the enduring truth: no one can ever break the people who rallied in the struggle for the freedom of Homeland. Тақдирнинг қалтис синовларини мардона енгиб ўтган, 32 ёшда ҳалок бўлган азамат аждодимизнинг ҳаёт йўли, шахсияти ва жасорати барчамизга асло эскирмайдиган бир ҳақиқатни уқтиради: Ватан озодлиги, Ватан манфаати йўлида бирлашиб, марди майдон бўлиб курашга бел боғлаган халқни ҳеч қандай куч ҳеч қачон енга олмайди.
All of you are well aware of the work to immortalize the everlasting memory of Jaloliddin Manguberdi. The Supreme State Award - the «Jaloliddin Manguberdi» Order has been instituted. The notable dates associated with his name are celebrated decently. The new scientific and fiction works about his life and activity are being created. Мустақиллик йилларида Ватанимизда Жалолиддин Мангубердининг ўлмас хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар барчангизга яхши маълум. Хусусан, давлатимизнинг юксак мукофоти – Жалолиддин Мангуберди ордени таъсис этилди. Юртимизда бу улуғ зотнинг таваллуд саналари муносиб нишонланмоқда. Унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган янги-янги илмий ва бадиий асарлар яратилмоқда.
In order to bring up the successors of the deed of our great ancestor, we have established the Jaloliddin Manguberdi Military Academic Lyceum in the city of Urgench. This school of courage shall welcome its first students this year. I wish them success and I am confident that they will become worthy successors of the outstanding military leader, real patriots, courageous officers and generals. Буюк аждодимизнинг давомчиларини камол топтириш мақсадида Урганчда Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицей ташкил этдик. Бу мардлик мактаби жорий йил илк бор ўқувчиларни ўз бағрига қабул қилмоқда. Уларнинг барчасига омад ва зафарлар тилаб, келгусида бу навқирон авлод орасидан улуғ саркарданинг муносиб издошлари бўлган ҳақиқий ватанпарвар ўғлонлар, жасур офицер ва генераллар етишиб чиқади, деб ишонамиз.
We have worked hard on the design of the memorial complex being unveiled today. We have studied the opinions and suggestions of our intellectuals and the general public. Биз бугун очилаётган ёдгорлик мажмуаси лойиҳаси устида жуда кўп ишладик. Зиёлиларимиз, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўргандик.
It is a grandiose 25-meter high monument, and in the determined and proud look of Sultan Jaloliddin there is a patriotism and unshakable will of our people, who boldly and confidently look into the future. Бўйи 25 метр бўлган ушбу маҳобатли ҳайкалда Султон Жалолиддиннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч ва шиддат билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.
During the construction of Jaloliddin Manguberdi complex in Urgench and the city’s central square a large-scale constructive work has been carried out. This area of nearly eight hectares has changed completely. About 18 thousand ornamental trees, flowers and bushes have been planted. A unique four-lane automobile tunnel with the length of 500 meters was built under the central city square. Жалолиддин Мангуберди мажмуасини барпо этиш билан бирга, Урганч шаҳри ва унинг марказий майдонида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари ҳам амалга оширилди. Қарийб 8 гектарлик ушбу ҳудуд бутунлай янгича қиёфа касб этди. Бу ерга 18 мингга яқин манзарали дарахтлар, гуллар ва буталар экилди. Шаҳарнинг марказий майдони остидан ўтадиган, тўрт қаторли, узунлиги 500 метр бўлган ноёб автомобиль туннели барпо этилди.
Thanks to the implementation of wide-scale reforms in recent years, Khorezm Region, like all parts of the country, has undergone a remarkable transformation. In particular, district centers and some 100 villages and makhallas (the local neighborhood community areas) have been improved over the past five years. We have built 80 hotels for tourists. Шу ўринда айтиш керакки, охирги йилларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз натижасида, барча ҳудудлар каби Хоразм ҳам ўзгармоқда. Хусусан, ўтган 5 йилда барча туман марказлари, 100 га яқин қишлоқ ва маҳаллалар обод қилинди. Сайёҳлар учун 80 та янги меҳмонхона қурилди.
The new hotels and family guest houses shall be created in the region in the next five years. The number of tourists is projected to grow tenfold to half a million. Келгуси 5 йилда вилоятда янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, хорижий туристлар сони 10 баробар оширилади, яъни ярим миллионгача етказилади.
A railroad was laid to Khiva, which is called «a museum in the open air» and a new railway station was put into operation. It is planned to launch a high-speed train to this ancient city in 2024. “Очиқ осмон остидаги музей” номини олган Хива шаҳрига темир йўл етиб борди ва янги вокзал ишга туширилди. 2024 йилда эса тезюрар поездини Хивага олиб келишни режа қилганмиз.
More than 100 modern service facilities will also be built along the highways in Urgench and Khiva. Шунингдек, Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасидаги автомобиль йўли бўйида 100 дан зиёд замонавий сервис объектлари барпо этилади.
The Organization of Islamic Cooperation’s announcement of Khiva as the Tourism Capital of the Islamic World in 2024 was a worthy recognition of these efforts. Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Хива шаҳрининг 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилиниши, бу соҳадаги ислоҳотларимизнинг муносиб эътирофи бўлди.
Based on a specific plan, a work has begun and is consistently continuing to create a tourist brand «Khorezm» in the oasis, attractive for both domestic and foreign tourists. Бошлаган ишларимизни изчил давоми сифатида, воҳада маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун жозибадор “Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда.
In order to increase the flow of foreign tourists coming to Khorezm, the necessary infrastructure will be created to further improve interregional and international transport links. In addition, the Urgench International Airport, which is the second largest in terms of the number of passengers after the capital’s airport, will be reconstructed and turned into a tourist transport hub in the next two years. Хоразмга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини кескин ошириш учун ҳудудлар аро ва халқаро транспорт қатновларини кенгайтириш мақсадида зарур инфратузилмалар яратилади. Жумладан, йўловчилар оқими бўйича пойтахт аэропортидан кейинги ўринда турадиган Урганч халқаро аэропорти келгуси 2 йилда реконструкция қилиниб, йирик туристик транспорт хабига айлантирилади.
The Al-Khorezmi University and specialized school, the Al-Khorezmi Center, as well as a monument to our prominent ancestor are to be erected at an area of more than 130 hectares. In addition, a Techno park, an industrial zone and offices, medical, innovation and cultural centers, a school and kindergartens, green areas and squares, sports complexes, parking lots, commercial buildings, consumer services, most importantly and 104 high-rise modern comfortable homes for the population will be built here. Бу ердаги 130 гектардан зиёд ҳудудда Ал-Хоразмий университети ва ихтисослашган мактаби, Ал-Хоразмий маркази, буюк бобомизнинг улуғвор ҳайкали бунёд этилади. Шунингдек, бу ерда технопарк, ишлаб чиқариш зонаси ва офислар, тиббиёт, инновация ва маданият марказлари, мактаб ва боғчалар, яшил майдон ва хиёбонлар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар, энг муҳими, аҳоли учун 104 та кўп қаватли замонавий шинам уйлар барпо этилади.
I am confident that the «Al- Al-Khorezmi» town shall become one of the most beautiful, remarkable places in the country, the visiting card of Urgench – as well as the International Tourist Center «Buyuk Ipak Yuli»(‘The Great Silk Road’) in Samarkand. Худо хоҳласа, бу шаҳарча ҳам худди Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази сингари, мамлакатимизнинг энг гўзал ва бетакрор масканларидан бирига, таъбир жоиз бўлса, Урганч шаҳрининг юзига айланади.
Taking this opportunity to express my sincere gratitude to the builders and engineers, architects and sculptors, technical specialists and responsible workers, our foreign partners, the hardworking and noble residents of Urgench - all those who are carrying out these good deeds in the ancient land of Khorezm. Фурсатдан фойдаланиб, Хоразмда мана шундай эзгу ишларни амалга оширишда иштирок этган ва меҳнатини давом эттираётган барча-барча азиз инсонларга – қурувчи ва муҳандисларга, меъмор ва ҳайкалтарошларга, техник мутахассис ва мутасаддиларга, чет эллик ҳамкорларимизга, меҳнаткаш ва олижаноб Хоразм аҳлига самимий миннатдорчилик билдираман.
Considering that the representatives of the intelligentsia and youth are participating in today’s ceremony, I want to focus on the following issue. Бугунги маросимда зиёлилар, айниқса ёшлар вакиллари иштирок этаётгани учун бир масалага алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман.
We live in a difficult time, when various threats and challenges are intensifying in the world and in our region. Destructive forces in their selfish interests, are trying to capture the minds of our younger generation. All of us are well aware that in such an alarming situation, it is crucial to educate children in the spirit of high patriotism by the example of the life and work of such our brave ancestors as the great commander Jaloliddin Manguberdi. It is the duty of each of us. Биз бугун дунёда ва минтақамизда турли таҳдид ва хатарлар кучайиб бораётган нотинч бир замонда яшамоқдамиз. Кўплаб бузғунчи кучлар ўзларининг ғараз ниятлари билан ёш авлоднинг онгини эгаллашга уринмоқдалар. Бундай таҳликали вазиятда жондан азиз фарзандларимизни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шу сабабли буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди сингари ватанпарвар, жасоратли аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, уни халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш барчамизнинг бурчимизга айланиши лозим.