USA English ‹ › UZ Uzbek

Found earth: 361 words & 2 translates

English Ўзбек
27. If all the trees on earth were pens, filled by the ocean, with seven more oceans besides, the Words of God would not run out. God is Majestic and Wise. 27Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз–уни ортида етти денгиз мадад бериб туриб (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳакимдир.
4. God is He who created the heavens and the earth and everything between them in six days, and then established Himself on the Throne. Apart from Him, you have no master and no intercessor. Will you not reflect? 4Аллоҳ осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллган зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми?!
5. He regulates all affairs, from the heavens, to the earth. Then it ascends to Him on a Day the length of which is a thousand years by your count. 5У зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур. Сўнгра ўша (иш) миқдорини сиз санаётган ҳисобда минг йилга тенг бўлган кунда Унга чиқар.
10. And they say, “When we are lost into the earth, shall we be in a new creation?” In fact, they deny the meeting with their Lord. 10Улар: «Биз ер остида йўқ бўлиб кетгач ҳам, яна янгитдан яратиламизми?!» дерлар. Йўқ! Улар Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир.
72. We offered the Trust to the heavens, and the earth, and the mountains; but they refused to bear it, and were apprehensive of it; but the human being accepted it. He was unfair and ignorant. 72Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир.

1. Praise be to God, to Whom belongs everything in the heavens and the earth; and praise be to Him in the Hereafter. He is the Wise, the Expert.

1Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматли, ўта хабардор зотдир.

2. He knows what penetrates into the earth, and what comes out of it, and what descends from the sky, and what ascends to it. He is the Merciful, the Forgiving. 2У ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, биладир, осмондан нима тушса ва унга нима чиқса, биладир. Ва У ўта раҳмли ва ўта мағфиратли зотдир.
3. Those who disbelieve say, “The Hour will not come upon us.” Say, “Yes indeed, by my Lord, it will come upon you. He is the Knower of the unseen.” Not an atom's weight in the heavens and the earth, or anything smaller or larger, escapes His knowledge. All are in a Clear Record. 3Куфр келтирганлар:«Бизга (қиёмат) соати келмас», дедилар. Сен: «Йўқ! Ғойибни билгувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича, ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам ғойиб бўлмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт.
9. Do they not reflect upon what lies before them and behind them, of the heaven and the earth? If We will, We can make the earth cave in beneath them, or make pieces of the sky fall down on them. In that is a sign for every devout servant. 9Ахир, улар осмону ердаги, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмайдиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга ютдириб юборурмиз ёки устларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бунда (Аллоҳга) қайтгувчи ҳар бир банда учун оят­белги бордир.
14. Then, when We decreed death for him, nothing indicated his death to them except an earthworm eating at his staff. Then, when he fell down, it became clear to the sprites that, had they known the unseen, they would not have remained in the demeaning torment. 14Қачонки, Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, уларга унинг ўлими ҳақида асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса далолат қилмади. Қачонки, у йиқилганда, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди.
22. Say, “Call upon those whom you claim besides God. They possess not an atom's weight in the heavens or the earth, and they possess no share of either, and He has no backers from among them.” 22Сен: «Аллоҳдан ўзга гумон қилган (илоҳларингизга) дуо қилаверинглар­чи?! Улар осмонлару ерда зарра вазнича нарсага молик эмаслар. Уларга бу(икки)ларида шериклик ҳам йўқ. Ва У зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ«, деб айт.
24. Say, “Who provides for you from the heavens and the earth?” Say, “God. And Either you, or we, are rightly guided, or in evident error.” 24Сен: «Сизга осмонлару ердан ким ризқ берур?» деб айт. «Аллоҳ. Албатта, биз ёки сиз ҳидоятда ёхуд очиқ­ойдин залолатдадирмиз».

1. Praise be to God, Originator of the heavens and the earth, Maker of the angels messengers with wings—double, triple, and quadruple. He adds to creation as He wills. God is Able to do all things.

1Ҳамду сано осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга бўлсин. У зот махлуқотларда нимани хоҳласа, зиёда қиладир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

3. O people! Remember God’s blessings upon you. Is there a creator other than God who provides for you from the heaven and the earth? There is no god but He. So how are you misled? 3Эй одамлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг! Аллоҳдан бошқа сизларга осмон ва ердан ризқ берадиган холиқ борми? Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаён кетмоқдасиз?!
38. God is the Knower of the future of the heavens and the earth. He knows what the hearts contain. 38Албатта, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини билгувчидир. Албатта, У диллардаги сирларни ҳам ўта билгувчидир.
39. It is He who made you successors on earth. Whoever disbelieves, his disbelief will recoil upon him. The disbelief of the disbelievers adds only to their Lord's disfavor of them. The disbelief of the disbelievers adds only to their perdition. 39У зот сизларни ер юзида халифалар қилиб қўйгандир. Ким куфр келтирса, унинг кофирлиги ўзига зарар. Кофирлар учун куфрлари Роббилари ҳузурида ғазабдан бошқани зиёда қилмас. Кофирлар учун куфрлари зиёндан бошқани зиёда қилмас.
40. Say, “Have you considered those partners of yours that you worship instead of God? Show me what they have created on earth. Or do they have any share in the heavens?” Or have We given them a book whose clear teachings they follow? In fact, the wrongdoers promise one another nothing but delusions. 40Сен: «Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг­чи?! Менга кўрсатинглар­чи улар ерда нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмонлар (ишида) шерикликлари борми?! Ёки Биз уларга китоб берганмизу, улар ундан бирон ҳужжатга эга бўлганларми?! Йўқ!!! Золимлар бир­бирларига алдовдан бошқани ваъда қилмаслар», деб айт.
41. God holds the heavens and the earth, lest they fall apart. And were they to fall apart, there is none to hold them together except He. He is Most Clement, Most Forgiving. 41Албатта, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишларидан ушлаб турур. Агар улар қулайдиган бўлсалар, Ундан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб тура олмас. Албатта, У ўта ҳалим ва ўта мағфиратли бўлган зотдир.
43. Priding themselves on earth, and scheming evil. But evil scheming overwhelms none but its authors. Do they expect anything but the precedent of the ancients? You will not find any change in God’s practice, and you will not find any substitute to God’s practice. 43Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига интизор бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан.
44. Have they not journeyed in the land and observed the fate of those who preceded them? They were superior to them in strength. But nothing can defeat God in the heavens or on Earth. He is indeed Omniscient and Omnipotent. 44Улар ер юзида сайр қилиб юриб ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки ўшалар булардан кўра қувватлари кўп бўлган эдилар. На осмонларда ва на ерда бирор нарса Аллоҳни ожиз қолдира олмас. Албатта, У зот ўта илмли ва ўта қодирдир.