USA English ‹ › UZ Uzbek

Found all: 4500 words & 2 translates

English Ўзбек
I sincerely congratulate the President of Iran, Mr Ebrahim Raisi and all our colleagues on this historic event. УшбутарихийвоқеабиланЭронПрезиденти жаноб Иброҳим Раисийни ва барча ҳамкасбларимизни чин қалбимдан табриклайман.

In our opinion, first of all, it is important to continue to maintain the non-aligned status of the Organization and its openness.

Бизнинг фикримизча, авваламбор, Ташкилотнинг блокларга қўшилмаслик мақомини ва унинг очиқлигини сақлаб қолиш муҳимдир.

This document should cover all areas of our multifaceted cooperation and determine
the priorities for the long-term development of the SCO.
Ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорлигимизнинг барча йўналишларини қамраб олиши, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши лозим.

First of all, it is extremely important to improve the practical impact of cooperation in the fields of economy, trade and investment.

Аввало, иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий таъсирчанлигини ошириш ғоят муҳимдир.

Its main task is to combine opportunities and activate all the mechanisms of trade and economic cooperation that we have created by eliminating trade and customs barriers, forming guaranteed and stable production and supply chains, stimulating joint programs on localization and import substitution, as well as by protecting and promoting mutual investments, primarily in the development of infrastructure, competitive industry and the services sector.

Унинг асосий вазифаси савдо ва божхона тўсиқларини бартараф этишга, кафолатланган ва барқарор ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларини шакллантириш, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босишга қаратилган қўшма дастурларни рағбатлантиришни кўзда тутади, шунингдек, бу вазифа ўзаро сармояларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, уларни биринчи навбатда, инфратузилмани ривожлантириш, рақобатбардош саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасига йўналтириш орқали биз яратган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг барча механизмларини бирлаштириш ва фаоллаштиришдан иборат бўлади.

For the purpose of deepening the industrial cooperation and stimulate trade, we also advocate creating an Alliance of the SCO Special Economic Zones.

Саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш тарафдоримиз.

The potential of our states allows us to consistently provide the domestic markets with grain crops, livestock, fruit and vegetables, basic foodstuffs, as well as the necessary fertilizers.

Давлатларимиз салоҳияти ички бозорларни бошоқли экинлар, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари, асосий озиқ-овқат турлари ҳамда зарур ўғитлар билан мунтазам таъминлаш имконини беради.

In order to practically implement the main provisions of the Concept, we propose to establish an Interregional Center for Connectivity in the city of Tashkent, with the support of the United Nations.

Концепциянинг асосий қоидаларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳрида Минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этишни таклиф қиламиз.

We urge you to support another strategically important project – the construction of the Termez-Mazar-i-Sharif-Kabul-Peshawar railway corridor.

Сизларни стратегик жиҳатдан яна бир муҳим лойиҳа – Термиз–Мозори Шариф-Кобул–Пешовар темир йўли коридори қурилишини ҳам қўллаб–қувватлашга чақирамиз.

Implementation of these two projects shall open up the broad opportunities for strengthening the connectivity, increasing the mutual trade and investment, and, in general, ensuring the sustainable economic growth in the space of our Organization.

Ушбу икки лойиҳанинг амалга оширилиши ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, умуман олганда, Ташкилотимиз маконида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун кенг имкониятлар очади.

We could discuss all promising projects in the field of transport and communications at the site of the first SCO Transport Forum next year in Uzbekistan.

Транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барча истиқболли лойиҳаларни биз келгуси йили Ўзбекистонда ШҲТ биринчи транспорт форуми доирасида муҳокама қилишимиз мумкин бўлур эди.

Today, by adopting the joint Statement on Response to Climate Change, the SCO demonstrates solidarity in confronting these risks and challenges.

Бугун Иқлим ўзгаришига муносабат бўйича қўшма баёнот қабул қилиш орқали ШҲТ ушбу хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашишда бирдамликни намоён этмоқда.

At the same time, we need the new mechanisms and formats for practical cooperation in this area, which is vital for all of us.

Шу билан бирга, барчамиз учун ҳаётий ўта муҳим бўлган ушбу соҳада амалий ҳамкорликнинг янги механизмлари ва шакллари зарурдир.

This format shall increase the effectiveness of cooperation in promoting the climate adaptation projects, combating desertification and land degradation, as well as introducing water– saving technologies.

Бундай формат иқлимга мослашиш лойиҳаларини илгари суриш, чўлланишга ва тупроқ деградациясига қарши курашиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишдаги ҳамкорлик самарадорлигини оширишга имкон беради.

It is especially in needed in the context of overcoming the devastating consequences of the Aral Sea ecological catastrophe.

Бу масала Орол денгизи экологик фожеасининг ҳалокатли оқибатларини бартараф этиш нуқтаи назаридан алоҳида долзарб аҳамиятга эга.

The issue of increasing the effectiveness of the SCO Regional Anti-Terrorist Structure on the basis of our agreements to improve its activities, including in matters of prevention and prompt response to security challenges and threats, has long been overdue.

ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси самарадорлигини ошириш, жумладан, хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарлардан огоҳлантириш ва уларга тезкорликда муносабат билдиришга оид шартномаларимиз асосида ушбу тузилманинг фаолиятини такомиллаштиришнинг аллақачон мавриди келган.

I would like to especially thank my colleagues for their support of the recent Tashkent conference.

Ушбу масалада яқинда бўлиб ўтган Тошкент конференциясини қўллаб-қувватлаганликлари учун ҳамкасбларимга алоҳида миннатдорлик билдиришни истар эдим.

The funds shall be used to overcome the social crisis in this country, to implement the educational programs for youth and the projects in healthcare.

Фонд маблағлари ушбу мамлакатдаги ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Cultural and humanitarian ties traditionally form a solid foundation for our cooperation.

Маданий-гуманитар алоқалар анъанавий равишда ҳамкорлигимизнинг мустаҳкам асосини шакллантиради.

I would like to note that the modern technologies also allow us to launch digital platforms for intercultural dialogue.

Шуни қайд этишни истардимки, замонавий технологиялар бизга маданиятлараро мулоқотнинг рақамли платформаларини ишга тушириш имконини беради.