USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
In a word, a New Uzbekistan means an open and just society that cares for every citizen. To achieve these lofty goals, we shall organize our further work on five main tasks within the «Development Strategy» until 2026. Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади. Ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида кейинги ишларимизни 5 та асосий вазифалар бўйича ташкил этамиз.
First, in the field of EDUCATION, we consistently continue to create the most favorable conditions for our children to acquire modern knowledge and skills. To this end, school curricula, teaching methods and textbooks content will be fundamentally revised. This system will first be examined by advanced foreign experts, and only then can it be successfully implemented. Биринчидан, таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади. Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга татбиқ этилади.
We shall elevate our common endeavor to encourage the work of teachers and trainers to a new stage. Устоз ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтарамиз.
Everyone who comes to trial must be sure that law and justice are a priority in this court. Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим.
For this, all barriers to private property and entrepreneurship shall be removed. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади.
We shall consistently continue reforms aimed at easing the tax burden on citizens and entrepreneurs and simplifying the tax system. Биз аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирамиз.
Fourth, we shall expand the access to better quality and qualified medical services to the population in the HEALTH CARE system. Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирамиз.
Our goal is to ensure that our people live a healthy life and to have every opportunity to increase average life expectancy. Мақсадимиз – халқимиз соғлом ҳаёт кечириши ва ўртача умр кўриш даражасини узайтиришга эришиш.
Along with this, we are implementing separate programs on delivering clean potable water to problem areas and improving its quality. Шу билан бирга, муаммоли ҳудудларга тоза ичимлик сувини етказиш ва сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастурларни амалга оширамиз.
Certainly, it is natural that various difficulties and problems appear before us in the implementation of such large-scale reforms. Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол.
However, our brave and tenacious people, who have experienced many trials and hardships in their history, are able to overcome any difficulties. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир.
The main author and creator of our Constitution, which is being renewed, serves as a solid legal basis in this way. Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Today’s complicated situation in the world requires us to be the master of the craft, be dedicated day and night, and work effectively. Жаҳондаги бугунги мураккаб вазият биздан ишнинг кўзини билиб, кечаю кундуз фидойи бўлиб, самарали меҳнат қилишни талаб этмоқда.
Therefore, increasing the power and potential of our Armed Forces remains our top priority. Шу боис Қуролли Кучларимизнинг қудрати ва салоҳиятини юксалтириш ҳам устувор вазифамиз бўлиб қолади.
We are now placing a greater emphasis on improving the combat training, military skills, and patriotic qualities of our soldiers and officers. Аскар ва офицерларимизнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий маҳорати, ватанпарварлик фазилатларини оширишга янада кўпроқ аҳамият берамиз.
On this auspicious occasion, we sincerely congratulate our brave and courageous men, who are always vigilant and cautious on defense of the Homeland, and wish them a strength and luck. Мана шу қутлуғ кунда Ватан ҳимоясида доимо сергак ва ҳушёр турган мард ва жасур ўғлонларимизни чин дилдан қутлаб, уларга куч-ғайрат ва омадлар тилаймиз.
Distinguished compatriots! Азиз ва муҳтарам ватандошларим!
Today we are setting ambitious and lofty goals. Бугун биз ўз олдимизга улуғвор ва юксак мақсадларни қўймоқдамиз.
Taking this opportunity, I sincerely bow to our hardworking, noble and tolerant people who have been supporting our reforms and always showing selflessness in their implementation. Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.
Undoubtedly, this has a deep symbolic meaning. After all, the greatest feat in the world is a feat in the name of the freedom and independence of Homeland. It shall never be forgotten, it shall forever remain in the heart of the people. Ҳеч шубҳасиз, бунда чуқур рамзий маъно бор. Нега деганда, дунёдаги энг улкан қаҳрамонлик – бу Ватан мустақиллиги ва озодлиги йўлида кўрсатилган мардлик ва жасоратдир. Бундай қаҳрамонлик асло унутилмайди, ҳамиша халқ қалбида яшайди.