USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек

The Republic of Uzbekistan and the Republic of Türkiye (hereinafter referred to collectively as “the Contracting Parties” and individually as “Uzbekistan” or “Türkiye” or “Contracting Party”),

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси (кейинги ўринларда — биргаликда «Аҳдлашувчи Томонлар», алоҳида «Ўзбекистон» ёки «Туркия» ёхуд «Аҳдлашувчи Томон» деб аталувчилар),

DESIRING to achieve the liberalization of trade in goods, in conformity with the “Decision of GATT Contracting Parties, on Differential and More Favorable Treatment, Reciprocity and Fuller Participation of Developing Countries of 1979”, Тарифлар ва савдо бўйича Бош Битим (ГАТТ) Аҳдлашувчи Томонларининг Ривожланаётган мамлакатларнинг 1979 йилдаги дифференциал ва энг кўп қулайлик режими, ўзаро муносабати ва тўлиқ иштироки тўғрисидаги қарорига мувофиқ товарлар савдосини либераллаштиришга эришиш истагида,
RECOGNIZING that strengthening their close economic partnership will bring economic and special benefits and improve the life standards of the peoples of the Contracting Parties, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида яқин иқтисодий шерикликни кучайтириш иқтисодий ва махсус фойда келтиришини ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашини англаган ҳолда,
The objective of this Agreement is to strengthen trade relations between Uzbekistan and Türkiye in particular through: Мазкур Битимнинг мақсади Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо алоқаларини қуйидагилар орқали мустаҳкамлашдан иборат:
c) the enhancement and promotion of trade through harmonious development of economic relations between the Contracting Parties; с) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни уйғун ривожлантириш орқали савдони кенгайтириш ва рағбатлантириш;
d) the creation of enabling conditions for fair competition between the Contracting Parties; d) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ҳалол рақобат учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
e) the creation of more predictable and secure environment for sustainable growth of trade between the Contracting Parties. е) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги савдонинг барқарор ўсиши учун янада турғун ва хавфсиз муҳит яратиш.
Provisions of this Agreement shall be interpreted in accordance with the customary rules of the international law on the interpretation of the provisions of international treaties, due account being taken of the fact that the Contracting Parties must perform this Agreement in good faith and avoid circumvention of their obligations. Мазкур Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар хайрихоҳлик билан мазкур Битимни бажаришлари ва ўз мажбуриятларини четлаб ўтишдан сақланишлари зарурлигини инобатга олган ҳолда халқаро шартномалар қоидаларини талқин қилиш бўйича халқаро ҳуқуқнинг одатий қоидаларига мувофиқ талқин қилинади.
“Tariffs” means customs tariffs or customs duties of tariff-like effect defined in the tariffs schedules established under the national legislation in force on the territories of the Contracting Parties. Tariffs do not include anti-dumping and countervailing duties referred to in Article 9 or safeguard measures referred to in Article 10 and Article 11 of this Agreement. «Тарифлар» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида амалдаги миллий қонунчиликка мувофиқ белгиланган тариф жадвалларида ўрнатилган божхона тарифлари ёки шу каби хусусиятга эга божхона божларини англатади. Тарифлар мазкур Битимнинг 9-моддасида кўрсатилган антидемпинг ва компенсация божларини ёки 10-моддасида кўрсатилган муҳофаза чораларини ўз ичига олмайди.
“Para-tariffs” means border charges, taxes and fees other than tariffs on foreign trade transactions with a tariff like effect, which are levied solely on imported goods. Indirect taxes and charges which are levied in the same manner on like domestic goods or, import charges corresponding to specific services rendered, and other duties permitted under this Agreement, are not considered as para-tariff measures. «Пара-тарифлар» атамаси тариф хусусиятига эга ташқи савдо операцияларида қўлланиладиган тарифлардан фарқли ўларок, товарлар импортида олинадиган чегара тўловлари, солиқлар ва йиғимларни англатади. Маҳаллий товарларга қўлланилгани каби ундириладиган билвосита солиқ тўловлари ва йиғимлари ёки кўрсатилган махсус хизматлар учун олинадиган тегишли импорт тўловлари ҳамда мазкур Битим доирасида рухсат этилган бошқа тўловларига пара-тариф чоралари сифатида қаралмайди.
“Goods” constitute commodities, materials and products under the Harmonized Commodity Description and Coding System. «Товарлар» атамаси Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими остидаги товарлар, материаллар ва маҳсулотларни ташкил қилади.
“Preferential treatment" means any concession or privilege granted under this Agreement by a Contracting Party through the reduction or elimination of tariffs on the movement of goods or implementation of tariff quotas where necessary. «Имтиёзли режим» Аҳдлашувчи Томон тарафидан мазкур Битим доирасидаги товарлар ҳаракати бўйича тарифларни камайтириш ёки бекор қилиш ёки, зарур ҳолларда, тариф квоталарини қўллаш орқали бериладиган ҳар қандай имтиёз ёки қулайликни англатади.
The provisions of this Agreement shall apply to the trade in goods between the Contracting Parties, relating to the products originating in the territories of the Contracting Parties that are specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement. Мазкур Битимнинг қоидалари мазкур Битимнинг I-A иловаси ва I-B иловасида кўрсатилган, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида келиб чиққан товарларга тегишли Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги товарлар савдосига нисбатан қўлланилади.
This Agreement shall be implemented on the basis of the principle of reciprocity of advantages for the equal benefit of the Contracting Parties, considering the economic development level, the course of foreign trade and tariff policies of the Contracting Parties. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг иқтисодий ривожланиш даражасини, ташқи савдо йўналишларини ва тариф сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Томонларнинг тенг манфаатини кўзлаб, фойда принципи асосида қўлланилади.
Nothing in this Agreement shall preclude the maintenance or establishment of customs unions, free trade areas, preferential trade agreements, multilateral trade agreements or trans-border trade regulations by the Contracting Parties with third parties. Мазкур Битимда ҳеч нарса Аҳдлашувчи Томонларнинг учинчи Томонлар билан божхона иттифоқлари, эркин савдо ҳудудлари, имтиёзли савдо битимлари, кўп томонлама савдо битимлари ёки трансчегаравий савдо қоидаларини сақлашга ёки яратишга тўсқинлик қилмайди.
This Agreement shall be applied without prejudice to the rights and obligations of the Contracting Parties arising from other bilateral, regional and multilateral agreements to which they are Parties. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган бошқа икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлсиз ҳолда қўлланилади.
The Contracting Parties shall grant concessions to each other in trade of the goods specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement in compliance with the provisions of Annex II of this Agreement concerning the rules of origin. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига мазкур Битимнинг I-A иловаси ва I-B иловасида кўрсатилган товарлар савдосида мазкур Битимнинг келиб чиқиш қоидалари ҳақидаги II иловаси шартларига мувофиқ имтиёзлар берадилар.
The Contracting Parties shall provide that all fees and charges of whatever character (other than tariffs defined in Article 3 of this Agreement) imposed on or in connection with import or export shall be limited to the approximate cost services rendered, and shall not represent indirect protection of domestic products or taxation for fiscal purposes. Аҳдлашувчи Томонлар товарлар импорти ёки экспорти учун ёки у билан боғлик ҳолда ундириладиган ҳар қандай турдаги тўлов ва йиғимлар (мазкур Битимнинг 3-моддасида келтирилган тарифлардан ташқари) кўрсатилган хизматларнинг тахминий қиймати билан чегараланади ва маҳаллий маҳсулотларни билвосита ҳимоя қилиш ёки фискал мақсадларда солиққа тортишга қаратилмаслигини таъминлайдилар.
From the date of entry into force of this Agreement, no new tariffs or charges having equivalent effect shall be introduced in trade of goods specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement between the Contracting Parties. The Contracting Parties shall not apply para-tariffs with respect to goods specified in the Annex I-A and Annex I-B of this Agreement. Мазкур Битим кучга кирган кундан бошлаб Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган товарлар савдосига янги тарифлар ёки эквивалент таъсирга эга бўлган йиғимлар киритилмайди. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган товарларга нисбатан пара-тарифларни қўлламайдилар.
The Contracting Parties shall consider the progress on implementation of Annex I-A and Annex I-B of this Agreement through consultations within meetings of the Joint Committee, with a view to review and update the concessions. Аҳдлашувчи Томонлар имтиёзларни кўриб чиқиш ва янгилаш мақсадида, Қўшма қўмита йиғилишлари доирасидаги маслаҳатлашувлар орқали мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларини амалга ошириш жараёнини кўриб чиқадилар.