USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
Article 6. Preventive anti-corruption body or bodies 6-модда. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши ҳаракат қилиш органи ёки органлари
Each State Party shall grant the body or bodies referred to in paragraph 1 of this article the necessary independence, in accordance with the fundamental principles of its legal system, to enable the body or bodies to carry out its or their functions effectively and free from any undue influence. The necessary material resources and specialized staff, as well as the training that such staff may require to carry out their functions, should be provided. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1 бандида баён этилган орган ёки органларга, улар ҳар қандай номақбул таъсирдан холи шароитларда ўз вазифаларини самарали бажаришлари мумкин бўлиши учун, ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, зарурий мустақилликни таъминлайди. Уларга юклатилган функцияларни бажариш учун талаб этилиши мумкин бўлган керакли моддий ресурслар ва мутахассис ходимларни таъминлаш лозим.
Each State Party shall, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its legal system, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems for the recruitment, hiring, retention, promotion and retirement of civil servants and, where appropriate, other non-elected public officials: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади:
That promote education and training programmes to enable them to meet the requirements for the correct, honourable and proper performance of public functions and that provide them with specialized and appropriate training to enhance their awareness of the risks of corruption inherent in the performance of their functions. Such programmes may make reference to codes or standards of conduct in applicable areas. d) бундай шахслар оммавий вазифаларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш талабларига жавоб беришлари мумкин бўлиши учун маърифий ва ўқув дастурларни амалга оширишга кўмаклашадилар ҳамда коррупция билан ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган хатарларни чуқурроқ англашлари мақсадида улар ихтисослашган ҳамда мувофиқ тайёргарликдан ўтишларини таъминлайдилар. Бу каби дастурларда кодексларга асосланишлар ёки амалий соҳалардаги ахлоқ стандартлари мавжуд бўлиши мумкин.
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems that promote transparency and prevent conflicts of interest. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, ошкораликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.
Each State Party shall also consider, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, establishing measures and systems to facilitate the reporting by public officials of acts of corruption to appropriate authorities, when such acts come to their notice in the performance of their functions. 4. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахслар ўз функцияларини бажариш вақтида уларга маълум бўлиб қолган коррупцион ҳаракатлар тўғрисида тегишли органларга хабар беришларига хизмат қиладиган чора ва тизимларни белгилаш имкониятларини кўриб чиқади.
Each State Party shall endeavour, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to establish measures and systems requiring public officials to make declarations to appropriate authorities regarding, inter alia, their outside activities, employment, investments, assets and substantial gifts or benefits from which a conflict of interest may result with respect to their functions as public officials. 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахсларни тегишли органларига, бошқа маълумотлар қатори, оммавий мансабдор шахслар сифатидаги функцияларида манфаатлар тўқнашувини юзага келтириши мумкин бўлган хизматдан ташқари фаолият, машғулотлар, инвестициялар, активлар ҳамда муҳим туҳфа ёки нафлар тўғрисида декларацияларни тақдим этишга мажбур қиладиган чора ва тизимларни белгилашга ҳаракат қилади.
The public distribution of information relating to procurement procedures and contracts, including information on invitations to tender and relevant or pertinent information on the award of contracts, allowing potential tenderers sufficient time to prepare and submit their tenders; a) савдоларнинг салоҳиятли иштирокчиларига уларнинг тендер талабномаларини тайёрлаш ва тақдим этиш учун етарли вақт бериш мақсадида, харид қилиш таомиллари ва сотиб олиш контрактларига тегишли бўлган ахборотни, шу жумладан савдоларда иштирок этишга таклифлар ҳақидаги ахборотни ва контрактларни тузиш тўғрисидаги тегишли ёки ўринли ахборотни оммавий тарқатиш;
The establishment, in advance, of conditions for participation, including selection and award criteria and tendering rules, and their publication; b) контрактларни тузиш тўғрисидаги танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда савдоларни ўтказиш ва эълон қилиш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш шартларини олдиндан белгилаш;
The use of objective and predetermined criteria for public procurement decisions, in order to facilitate the subsequent verification of the correct application of the rules or procedures; c) қоидалар ва таомиллар тўғри қўлланилаётганлигини келгусида текширишга кўмаклашиш мақсадида оммавий харидлар тўғрисида қабул қилинган қарорлар юзасидан олдиндан белгиланган ва холисона мезонлардан фойдаланиш;
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, take appropriate measures to promote transparency and accountability in the management of public finances. Such measures shall encompass, inter alia: 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий маблағларни бошқаришда ошкоралик ва ҳисобдорликка кўмаклашиш бўйича тегишли чораларни кўради. Бундай чоралар, бошқа йўналишлар қатори, қуйидагиларни қамраб олади:
b) Simplifying administrative procedures, where appropriate, in order to facilitate public access to the competent decision-making authorities; and b) тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилувчи ваколатли органлар ҳузурига киришда оммавий имконга эга бўлишни осонлаштириш учун маъмурий таомилларни соддалаштириш; ва
Promoting cooperation between law enforcement agencies and relevant private entities; a) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли хусусий ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашиш;
Promoting the development of standards and procedures designed to safeguard the integrity of relevant private entities, including codes of conduct for the correct, honourable and proper performance of the activities of business and all relevant professions and the prevention of conflicts of interest, and for the promotion of the use of good commercial practices among businesses and in the contractual relations of businesses with the State; b) тегишли хусусий ташкилотлар фаолиятида ҳалолликни таъминлаш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни, шу жумладан тадбиркорлар ва барча тегишли касб-ҳунарлар соҳиблари ўз фаолиятларини тўғри, виждонан ва тегишли даражада амалга оширишлари учун ва манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш ҳамда тижорат корхоналар ўртасидаги муносабатларда ва бундай корхоналар ва давлат ўртасидаги муносабатларда ҳалол тижорат амалиёти қўлланилишини рағбатлантириш учун мўлжалланган стандарт ва таомилларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Promoting transparency among private entities, including, where appropriate, measures regarding the identity of legal and natural persons involved in the establishment and management of corporate entities; c) хусусий ташкилотлар фаолиятида ошкораликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан, тегишли ҳолларда, корпоратив ташкилотларни яратиш ва уларни бошқаришга дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиштириш чораларини кўриш;
Ensuring that private enterprises, taking into account their structure and size, have sufficient internal auditing controls to assist in preventing and detecting acts of corruption and that the accounts and required financial statements of such private enterprises are subject to appropriate auditing and certification procedures. f) коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш ва аниқлашда ёрдам бериш ҳамда бундай хусусий ташкилотларнинг ҳисоб рақамлари ва керакли молиявий ҳужжатларини тегишли аудит ва сертификатлаштириш таомилларидан ўтказиш мумкин бўлиши учун хусусий ташкилотлар, уларнинг тузилиши ва катта-кичиклигини ҳисобга олган ҳолда, ички аудит назоратини юритиш учун етарли механизмларга эга бўлишларини таъминлаш.
In order to prevent corruption, each State Party shall take such measures as may be necessary, in accordance with its domestic laws and regulations regarding the maintenance of books and records, financial statement disclosures and accounting and auditing standards, to prohibit the following acts carried out for the purpose of committing any of the offences established in accordance with this Convention: 3. Коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ҳисоботлар ҳамда бухгалтерия ҳисоблари ва стандартларини тақдим этишни тартибга солувчи қоидаларга мувофиқ, қуйида кўрсатилган ва мазкур Конвенция билан эътироф этилган ҳар қандай жиноятни содир этиш учун қўлланиладиган ҳаракатларни тақиқлаш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради:
The entry of liabilities with incorrect identification of their objects; d) объекти нотўғри идентификация қилинган мажбуриятларни акс эттириш;
Each State Party shall disallow the tax deductibility of expenses that constitute bribes, the latter being one of the constituent elements of the offences established in accordance with articles 15 and 16 of this Convention and, where appropriate, other expenses incurred in furtherance of corrupt conduct. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 15 ва 16 моддаларига мувофиқ жиноят таркибининг элементларидан бири бўлиб, порани ифодалайдиган харажатлар ва, тегишли ҳолларда, коррупцион ҳаракатларга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилган бошқа харажатлар солиқ солинишидан озод этилишини рад этади.
Each State Party shall take appropriate measures, within its means and in accordance with fundamental principles of its domestic law, to promote the active participation of individuals and groups outside the public sector, such as civil society, non-governmental organizations and community-based organizations, in the prevention of and the fight against corruption and to raise public awareness regarding the existence, causes and gravity of and the threat posed by corruption. This participation should be strengthened by such measures as: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз имкониятлари доирасида ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда жамият коррупция мавжудлиги, унинг сабаблари, хавфли хусусиятлари ва юзага келтирувчи таҳдидларини янада чуқурроқ англаши учун фуқаролик жамият, ноҳукумат ташкилотлар ва жамоатлар негизида фаолият юритувчи ташкилотлар каби оммавий секторнинг ташқарисида алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг фаол иштирокига кўмаклашиш учун тегишли чораларни кўради. Бу каби иштирокни қуйидаги чоралар ёрдамида мустаҳкамлаш лозим: