Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
I am confident that by the joint efforts, strengthening partnership and trust, we will be able to achieve noble goals - to ensure peace, stability and prosperity of our countries. | Ишончим комил, шериклик ва ишончни мустаҳкамлаган ҳолда, умумий интилишларимиз билан биз эзгу мақсадларга – мамлакатларимиз тинчлиги, барқарорлиги ва равнақини таъминлашга эришамиз. |
Dear compatriots! Distinguished guests! Ladies and gentlemen! |
Қадрли ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! |
First of all, standing in this lovely park of the New Uzbekistan, I sincerely congratulate you, dear ones, on the great day of our nation – the Independence Day. | Аввало, мана шу муаззам “Янги Ўзбекистон” боғида туриб, сиз, азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман. |
I would like to express to all of you my deep respect and appreciation, as well as my best wishes. | Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу ва олижаноб тилакларимни изҳор этаман. |
The years and centuries shall pass, but the Independence Day, which has restored our national statehood, identity and human rights, underlying all of our achievements and goals, shall always be the biggest and the most precious holiday for us and our future generations. | Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади. |
Over the past six years, we have launched and are consistently continuing our democratic reforms at the new stage of our country’s development. | Охирги олти йил давомида биз Ватанимиз тараққиётининг янги босқичида кенг қамровли ислоҳотларимизни бошлаб, изчил давом эттирмоқдамиз. |
The ministers and khokims, deputies and senators, leaders and officials, in general, all of us, as our great poet Cholpon has said, «go into the people and take strength from the people» and serve our nation based on a new approach. | Вазир ва ҳокимлар, депутат ва сенаторлар, раҳбар ва мутасаддилар, умуман, барча-барчамиз, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, халқ ичига кириб, халқдан куч олиб, янги ёндашув асосида халқимизга хизмат қилмоқдамиз. |
Despite the negative effects of the pandemic and the global crisis, our country is boldly moving forward on the path of building a free, prosperous and happy life. | Мамлакатимиз пандемия ва глобал инқирознинг салбий таъсирларига қарамасдан, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидан дадил олға бормоқда. |
There are many terms and criteria for such a great mission. However, the most important and decisive factor is the path of democratic reforms. | Бундай улуғ вазифанинг шарти ва мезонлари кўп. Аммо энг муҳим ва ҳал қилувчи омил – бу демократик ислоҳотлар йўлидир. |
For this reason, we attach a great importance to justifying the names of our ancestors who fell for the freedom of the Homeland, studying their activities, scientific and creative heritage, and honoring their memory. | Шу сабабли Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган ота-боболаримизнинг номларини оқлаш, уларнинг фаолияти, илмий ва ижодий меросини ўрганиш, хотирасини эъзозлашга янада муҳим аҳамият қаратмоқдамиз. |
It is becoming not only our mission, but above all our human duty to preserve the continuity of traditions between generations, which occupy a special place in our national values, to make the lives of war and labor veterans, our esteemed fathers and mothers more meaningful. | Миллий қадриятларимизда алоҳида ўрин тутадиган авлодлар ўртасидаги анъаналар давомийлигини сақлаш, уруш ва меҳнат фахрийларининг, муҳтарам отахон ва онахонларимизнинг ҳаётини янада мазмунли қилиш нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимизга айланмоқда. |
We also consider our youth, who are determined to build a New Uzbekistan, to be a real pillar and backbone of our nation. | Шунингдек, биз Янги Ўзбекистонни барпо этишда азму шижоатли ёшларимизни халқимизнинг чинакам таянчи ва суянчи, деб биламиз. |
Our children are winning the prestigious international competitions and festivals, scientific Olympiads and competitions, and are raising high the flag of Uzbekistan. | Фарзандларимиз нуфузли халқаро мусобақа ва фестиваллар, фан олимпиадалари ва танловларда ғолиб бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб келмоқдалар. |
On this great day, I once again congratulate our smart, strong-willed, brave and courageous sons and daughters, their parents, teachers and trainers, and wish them new victories and good luck. | Ушбу улуғ айёмда мана шундай ақлли, иродаси мустаҳкам, мард ва жасур ўғил-қизларимизни, уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийларини ўз номимдан, халқимиз номидан яна бир бор қутлаб, уларга янги зафар ва омадлар тилайман. |
Along with this, it is commendable that the youth of our country participated in the Islamic Solidarity Games held in Turkey, and our servicemen took honourable places at the international army competitions. | Айни вақтда мамлакатимиз ёшлари Туркияда ўтказилган Ислом бирдамлик ўйинларида, ҳарбий хизматчиларимиз эса, халқаро армия мусобақаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаганлари таҳсинга сазовордир. |
Our country’s influence and prestige in the international arena is increasing. We shall shore up our friendly and equitable foreign policy with all partner nations and international organizations. | Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори тобора юксалмоқда. Биз барча ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан дўстона ва тенг ҳуқуқли ташқи сиёсат юритишни давом эттирамиз. |
We would like to take this opportunity to warmly welcome the distinguished ambassadors of foreign countries and representatives of international organizations participating in today’s ceremony. | Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанали маросимда иштирок этаётган чет давлатларнинг муҳтарам элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлаймиз. |
We express them our sincerely gratitude them for their great contribution to the development of our fruitful cooperation, and wish peace and prosperity to their countries and peoples. | Самарали ҳамкорлик алоқаларимизни ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссалари учун чин қалбдан ташаккур билдириб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз. |
We can say without any exaggeration that the New Uzbekistan is the state: | Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан. Янги Ўзбекистон: |
- where people can openly talk about their problems and work together to solve them; | – одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган; |