USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
Concerned also about the links between corruption and other forms of crime, in particular organized crime and economic crime, including money- laundering, шунингдек, коррупция ва жиноятчиликнинг бошқа шакллари, хусусан, уюшган ва иқтисодий жиноятчилик ўртасидаги алоқалар, шу жумладан ноқонуний пул маблағларини легаллаштириш каби кўринишлардан хавотирланиб,
Concerned further about cases of corruption that involve vast quantities of assets, which may constitute a substantial proportion of the resources of States, and that threaten the political stability and sustainable development of those States, ҳамда давлатлар ресурсларининг катта улушини ташкил этиши мумкин бўлган ва ушбу давлатларнинг сиёсий барқарорлиги ва изчил ривожланишини таҳдид остида соладиган катта ҳажмдаги активлар билан боғлиқ бўлган коррупция ҳолатлари кузатилиши сабабли ҳаяжонга тушиб,
Convinced that corruption is no longer a local matter but a transnational phenomenon that affects all societies and economies, making international cooperation to prevent and control it essential, эндиликда коррупция локал муаммодан бутун жамият ва барча мамлакатлар иқтисодиётига дахл қиладиган ва бу билан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг жуда муҳим аҳамиятини белгилайдиган трансмиллий ҳодисага айланганлигига амин бўлиб,
Determined to prevent, detect and deter in a more effective manner international transfers of illicitly acquired assets and to strengthen international cooperation in asset recovery, ноқонуний орттирилган активлар халқаро тартибда ўтказилишини янада самарали олдини олиш, аниқлаш ва бунга барҳам бериш ҳамда активларни қайтаришга қаратилган чораларни кўришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга дадиллик билан киришишга шай бўлиб,
Bearing in mind that the prevention and eradication of corruption is a responsibility of all States and that they must cooperate with one another, with the support and involvement of individuals and groups outside the public sector, such as civil society, non-governmental organizations and community- based organizations, if their efforts in this area are to be effective, коррупциянинг олдини олиш ва буткул барҳам бериш — бу барча давлатларнинг вазифаси ва бу соҳадаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини таъминлаш учун фуқаролик жамияти, ноҳукумат ташкилотлар ва жамоалар негизида фаолият юритаётган ташкилотлар каби оммавий сектор доирасидан ташқарида алоҳида шахслар ва гуруҳлар кўмаги ва иштирокида бир-бири билан ҳамкорлик қилишлари лозимлигини ҳисобга олиб,
Bearing also in mind the principles of proper management of public affairs and public property, fairness, responsibility and equality before the law and the need to safeguard integrity and to foster a culture of rejection of corruption, ҳамда оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни тегишли даражада бошқариш, шунингдек адолат, масъулият ва қонун олдидаги тенглик, шунингдек, коррупцияни рад этадиган маданиятни шакллантиришга кўмаклашиш тамойилларини инобатга олиб,
a) To promote and strengthen measures to prevent and combat corruption more efficiently and effectively; а) янада самарали ва таъсирчан равишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни қабул қилиш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
b) To promote, facilitate and support international cooperation and technical assistance in the prevention of and fight against corruption, including in asset recovery; b) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, шу жумладан активларни қайтариш борасида халқаро ҳамкорлик ҳамда техник ёрдам кўрсатилишини рағбатлантириш, осонлаштириш ва қўллаб-қувватлаш;
c) “Official of a public international organization” shall mean an international civil servant or any person who is authorized by such an organization to act on behalf of that organization; c) «оммавий халқаро ташкилотнинг мансабдор шахси» деганда халқаро фуқаро хизматчиси ёки бундай ташкилот томонидан унинг номидан иш юритиш ваколати берилган ҳар қандай шахс назарда тутилади;
d) “Property” shall mean assets of every kind, whether corporeal or incorporeal, movable or immovable, tangible or intangible, and legal documents or instruments evidencing title to or interest in such assets; d) «мол-мулк» деганда ҳар қандай моддий ёки номоддий, кўчмас ва кўчар активлар, буюмлар ёки ҳуқуқлар орқали ифодаланган активлар ҳамда бундай активларга мулкий ҳуқуқни ёхуд уларга бўлган қизиқишни исботлайдиган юридик ҳужжатлар ёинки далолатномалар каби ҳар қандай активлар тушунилади;
f) “Freezing” or “seizure” shall mean temporarily prohibiting the transfer, conversion, disposition or movement of property or temporarily assuming custody or control of property on the basis of an order issued by a court or other competent authority; f) «опеоацияларини тўхтатиб қўйиш (ишга солмай туриш)» ёки «хатлаш» дегани мол-мулкни топшириш, шаклини ўзгартириш, бегоналаштириш ёки кўчиришни тақиқлаш, ёки бундай мулкка вақтинча эгалик қилишга киришиш, ёки суд қарори ёхуд бошқа ваколатли органнинг қарорига мувофиқ вақтинча уни назорат қилиш назарда тутилади;
g) “Confiscation”, which includes forfeiture where applicable, shall mean the permanent deprivation of property by order of a court or other competent authority; g) «мусодара» суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорига мувофиқ мол-мулкдан бутунлай маҳрум этишни англатади;
h) “Predicate offence” shall mean any offence as a result of which proceeds have been generated that may become the subject of an offence as defined in article 23 of this Convention; h) «асосий ҳуқуқбузарлик» деганда жиноят таркибини ташкил этадиган ва бундай ҳаракатлар натижасида олинган даромадларга нисбатан мазкур Конвенциянинг 23 моддасида келтирилган жазо чоралари қўлланиладиган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик кўзда тутилади;
i) “Controlled delivery” shall mean the technique of allowing illicit or suspect consignments to pass out of, through or into the territory of one or more States, with the knowledge and under the supervision of their competent authorities, with a view to the investigation of an offence and the identification of persons involved in the commission of the offence. i) «назорат остида етказиб бериш» деганда бирон жиноятни тергов қилиш ёки унда иштирок этган шахсларни аниқлаш мақсадида ваколатли органларнинг рухсати билан ва назорати остида ноқонуний ёки шубҳа уйғотадиган юклар туркумларини бир ёки бир неча давлатлар ҳудудларидан олиб чиқиш, ушбу ҳудудларга олиб ўтиш ёки олиб киришга йўл қўйиладиган услуб назарда тутилади.
Nothing in this Convention shall entitle a State Party to undertake in the territory of another State the exercise of jurisdiction and performance of functions that are reserved exclusively for the authorities of that other State by its domestic law. 2. Ушбу Конвенцияда ҳеч нарса иштирокчи Давлатларни бошқа давлатлар ҳудудида ушбу давлатларнинг ички қонунчилигига мувофиқ фақат шу давлатлар органларининг ваколатига кирадиган юрисдикция ва функцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бермайди.
Article 5. Preventive anti-corruption policies and practices 5-модда. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши ҳаракат қилиш сиёсати ва амалиёти
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, develop and implement or maintain effective, coordinated anti-corruption policies that promote the participation of society and reflect the principles of the rule of law, proper management of public affairs and public property, integrity, transparency and accountability. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупцияга қарши ҳаракат қилиш борасида, жамият иштирокига ёрдам берадиган ҳамда ҳуқуқ-тартибот, оммавий ишлар ва оммавий мол-мулкни керакли даражада бошқариш, ҳалоллик ва содиқлик, ошкоралик ва масъулиятлилик тамойилларини акс эттирадиган самарали ва мувофиқлаштирилган сиёсатни ишлаб чиқади ва амалга оширади ёки олиб боради.
Each State Party shall endeavour to establish and promote effective practices aimed at the prevention of corruption. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупциянинг олдини олишга қаратилган самарали амалиёт турларини белгилаш ва рағбатлантиришга ҳаракат қилади.
Each State Party shall endeavour to periodically evaluate relevant legal instruments and administrative measures with a view to determining their adequacy to prevent and fight corruption. 3. Ҳар бир иштирокчи давлат коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш нуқтаи назаридан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чораларнинг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларни вақти-вақти билан баҳолашга ҳаракат қилади.
States Parties shall, as appropriate and in accordance with the fundamental principles of their legal system, collaborate with each other and with relevant international and regional organizations in promoting and developing the measures referred to in this article. That collaboration may include participation in international programmes and projects aimed at the prevention of corruption. 4. Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ ушбу моддада келтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишда бир-бири билан ҳамда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишни қамраб олиши мумкин.