Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
With an aim to broadly familiarize the European partners with the unique historical heritage, rich culture and traditions of the peoples of our region, we intend to hold in the second half of November the major exhibition events in the Louvre in Paris. | Европалик ҳамкорларни минтақамиз халқларининг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналари билан кенг таништириш мақсадида биз ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг Лувр музейида йирик кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз. |
We stand up for the annual organization of such events in the European capitals and cultural centers. | Бундай тадбирларни ҳар йили – Европа давлатларининг пойтахтларида ва маданият марказларида ҳамкорликда ўтказиб бориш тарафдоримиз. |
They have a tremendous experience in preserving and reconstructing the historical heritage sites, creating the modern infrastructure and managing the tourist flows. | Улар тарихий мерос объектларини асраб-авайлаш ва реконструкция қилиш, замонавий инфратузилмани яратиш ҳамда сайёҳлар оқимини бошқариш бўйича жуда катта тажрибага эга. |
At the first «EU – Central Asia» Tourism Forum in the city of Khiva next year, we propose to present to the attention of the leading European operators the concept of a common regional tourism product. | Келгуси йилда Хива шаҳрида ўтказиладиган «Европа Иттифоқи –Марказий Осиё» биринчи туризм форуми доирасида Европанинг етакчи операторлари эътиборига Умумий минтақавий туризм маҳсулотлари концепциясини тақдим этишни таклиф этамиз. |
In our view, such events shall contribute to a better mutual understanding and consolidating the humanitarian ties between the peoples of Europe and our region. | Фикримизча, бундай тадбирлар Европа ва бизнинг минтақамиз халқлари ўртасида бир-бирини яхшироқ тушуниш ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга замин яратади. |
We appreciate the practical assistance of the European Union in the framework of joint programs to combat terrorism, radicalism and extremism, organized crime, drug trafficking and other common challenges. | Биз Европа Иттифоқининг терроризм, радикализм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва бошқа умумий хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича қўшма дастурлар доирасидаги амалий кўмагини қадрлаймиз. |
Based on the international practice, we propose to establish cooperation between our intelligence and law enforcement agencies to exchange information and jointly counter the modern threats. | Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ахборот алмашиш ва замонавий таҳдидларга биргаликда қарши курашиш учун бизнинг махсус хизматларимиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қиламиз. |
Besides, we are grateful to the European partners for supporting our position on issue of the Afghan settlement. | Бундан ташқари, Афғонистон масаласида бизнинг нуқтаи назаримизни қўллаб-қувватлагани учун европалик ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирамиз. |
We have repeatedly discussed this issue openly with Mr. Michel and we have similar concerns and anxieties. | Биз жаноб Мишель билан ушбу муаммони бир неча бор очиқ муҳокама қилдик. Бизнинг бу борадаги хавотир ва ташвишларимиз ўхшашдир. |
We regularly send humanitarian assistance to the Afghan people. We have not stopped the supply of electricity, oil products and food even in the most difficult periods. | Биз афғон халқига доимий равишда гуманитар ёрдам кўрсатиб келаяпмиз. Ҳатто энг мураккаб даврда ҳам электр энергияси, нефть ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни тўхтатганимиз йўқ. |
We are strongly concerned about the aggravation of the humanitarian situation in Afghanistan with the arrival of winter. | Бизни қиш келиши билан Афғонистондаги гуманитар вазиятнинг кескинлашуви қаттиқ безовта қилмоқда. |
This requires the coordinated efforts and real support from the entire international community. | Бу ерда бутун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракати ва ҳақиқий кўмаги зарур. |
We are also ready to continue the productive cooperation with the European partners in using the potential of logistics and educational hubs in our border city of Termez. | Биз, шунингдек, Термиз чегара шаҳримиздаги логистика ва таълим хабларининг салоҳиятидан фойдаланишда европалик шерикларимиз билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз. |
As it has been noted, three years have already passed since the adoption of the renewed European Union Strategy for Central Asia. | Таъкидлаб ўтилганидек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган вақтдан буён уч йил ўтди. |
Unfortunately, due to the pandemic, many activities and tasks were not implemented in full. | Афсуски, пандемия сабабли кўпгина тадбирлар ва масалалар тўлиқ амалга оширилмай қолди. |
In addition, the global and regional situation has changed dramatically, which today requires a more active support from the European partners for the integration processes in Central Asia. | Бундан ташқари, глобал ва минтақавий вазият тубдан ўзгариб, бугунги кунда Марказий Осиёдаги интеграциялашув жараёнининг европалик ҳамкорлар томонидан фаол қўллаб-қувватланишини талаб қилмоқда. |
In this regard, we propose to consider the possibility of adopting a multilateral program document - a «road map» to accelerate the implementation of the Strategy and consolidate our partnerships. | Шу муносабат билан биз Стратегиянинг бажарилишини жадаллаштириш ва ҳамкорлик алоқаларимизни мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама дастурий ҳужжат – “Йўл харитаси”ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз. |
I am confident that these issues will be discussed in detail during the upcoming joint Ministerial Conference on Connectivity, which will be held next month in Samarkand. | Аминманки, ушбу барча масалалар келгуси ойда Самарқандда бўлиб ўтадиган ҳамкорликдаги Ўзаро боғлиқлик бўйича вазирлар анжумани давомида батафсил кўриб чиқилади. |
In conclusion of my statement, I want to once again reaffirm our commitment to an open and productive dialogue in the European Union – Central Asia format in the interests of stability, sustainable development and prosperity of our countries. | Сўзимнинг якунида мамлакатларимиз барқарор тараққиёти, равнақ ва фаровонлиги йўлида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги очиқ, тизимли ва сермаҳсул мулоқот тарафдори эканлигимизни яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман. |
The EU stressed the importance of full respect for human rights and fundamental freedoms. |
Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тўлиқ ҳурмат қилиш муҳимлигини қайд этди. |