USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
Uzbekistan’s trade turnover with the countries of the region has increased tens of times. Ўзбекистон ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айланмаси 10 баробар ўсди.
The cooperative ties are being strengthened, the joint investment companies and other financial instruments have been established to implement the major projects. Кооперация алоқалари кучайиб бормоқда, йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция компаниялари ва бошқа молиявий воситалар фаолияти йўлга қўйилди.
However, we are convinced that our strong political will and common creative spirit shall contribute to bringing the brotherly countries and peoples of the region closer together. Бироқ ишончимиз комилки, бизнинг кучли сиёсий иродамиз ва умумий бунёдкорлик руҳи минтақадаги қардош мамлакатлар ва халқларни янада яқинлаштиришга хизмат қилади.
And I sincerely expect that the European Union shall continue to provide us with support and practical assistance in achieving these noble goals. Ва мен Европа Иттифоқи ушбу эзгу мақсадларга эришишни қўллаб-қувватлашда давом этишига чин дилдан умид билдираман.
Indeed, the growth dynamics of trade turnover with the EU countries after the inclusion of our country in the «GSP Plus» preferential trade system is impressive. Ҳақиқатан ҳам, мамлакатларимиз «GSP+» имтиёзли савдо тизимига қўшилганидан сўнг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айланмасининг ўсиш суръати бизни қувонтиради.
We understand that to compete commendably at the European market with a finished, non-raw nomenclature, our countries need to address a whole range of issues. Биламизки, Европа бозорларида тайёр, хомашё бўлмаган товарлар номенклатураси билан муносиб рақобат қилиши учун мамлакатларимиз қатор комплекс масалаларни ҳал этишлари керак.
First, it is ensuring that our industrial products comply with high European standards and technical regulations. Биринчидан, бу саноат маҳсулотларимизнинг Европанинг юқори стандартлари ва техник регламентларига мувофиқлигини таъминлаш.
Second, establishing the efficient transport and logistics corridors for optimal access to the EU market, primarily the development of the Trans - Caspian multimodal route, taking into account the current restrictions. Иккинчидан, ҳозирги мавжуд чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Европа Иттифоқи бозорларига чиқиш учун энг мақбул самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш, энг аввало, Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш.
Third, conducting the joint marketing research and targeted events, as well as the promotions to ensure the goods from the Central Asian countries are recognizable and in demand by the European consumers. Учинчидан, европалик истеъмолчилар ўртасида Марказий Осиё мамлакатлари маҳсулотларининг танилиши ва харидоргир бўлиши учун қўшма маркетинг тадқиқотлари ҳамда мақсадли тадбир ва акциялар ўтказиш.
In addition, in many countries of our region - I think my colleagues will support me – there is a great need for the European investments and technologies. Бундан ташқари, минтақамиздаги кўплаб мамлакатларда Европа инвестициялари ва технологияларига катта эҳтиёж кузатилмоқда. Ўйлайманки, ҳамкасбларим бу борада мени қўллаб-қувватлайди.
For example, there are only about 900 joint ventures and projects with the European companies in Uzbekistan. Мисол учун, Ўзбекистонда Европа компаниялари билан жами 900 та қўшма корхона ва лойиҳалар фаолият кўрсатади.
Under these circumstances, we attract investments and loans from other regions of the world. Мавжуд шароит туфайли биз дунёнинг бошқа минтақаларидан инвестиция ва кредитларни жалб қиляпмиз.
For a systematic solution of all these issues, we propose to establish the European Union – Central Asia Economic Cooperation Committee at the level of the Deputy Prime Ministers of our governments. Ушбу масалаларни тизимли равишда ҳал қилиш учун Ҳукуматларимиз Бош вазир ўринбосарлари даражасида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» Иқтисодий ҳамкорлик қўмитасини таъсис этишни таклиф қиламиз.
As part of the activities of this structure, it is expedient to develop a long-term strategic program to deepen the trade and economic cooperation and develop transport and communication connectivity, covering the goals and objectives of the «Global Gates» initiative. Мазкур тузилма фаолияти доирасида «Глобал дарвоза» ташаббусининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро транспорт-коммуникацион боғлиқликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик дастурни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
We propose to hold the first meeting of the Committee next spring in Samarkand on the eve of the annual meeting of the Board of Governors of the European Bank for Reconstruction and Development. Қўмитанинг биринчи учрашувини келгуси йили баҳорда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг йиллик мажлиси арафасида Самарқандда ўтказишни таклиф қиламиз.
widespread introduction of the eco-innovations, energy - efficient and resource-saving technologies, digitalization of economic sectors, эко-инновациялар, энергия самарадор ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш; иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш;
We support holding the next European Union - Central Asia High-Level Conference on Environment and Water Resources in Rome next February. Келгуси йил февраль ойида Римда Атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» мавзусида юқори даражадаги навбатдаги конференцияни ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз.
Based on its outcome, we consider it important to develop a joint road map with specific, practical steps and activities. Унинг якунлари бўйича аниқ, амалий қадамлар ва тадбирларни ўз ичига олган қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни муҳим деб ҳисоблаймиз.
In the humanitarian sphere, it is necessary to intensify our cooperation in such areas as education and innovation exchanges, cultural and tourist ties. Гуманитар соҳада ҳамкорлигимизни қуйидаги йўналишларда фаоллаштириш зарур: таълим ва инновация алмашувлари; маданий ва сайёҳлик алоқалари.
In the framework of the «Erasmus+» and «Horizon Europe» programs we propose implementation of the Project on the introduction of advanced European methods of education, organization of the joint fundamental and applied researches. «Erasmus+» ва «Европа горизонти» дастурлари доирасида қуйидагиларни таклиф этамиз: таълим бўйича Европанинг илғор методикаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш; қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш.