Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The topical issues of the regional and international agenda have been discussed. | Минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. |
The importance of continuing joint efforts in terms of strengthening connectivity, ensuring security and stability in the Central Asia has been noted. | Марказий Осиёда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. |
In this context, the parties underlined the need to prevent Afghanistan from turning into a source of permanent threat to regional and international security. | Шу маънода, Афғонистоннинг минтақавий ва халқаро хавфсизликка сурункали таҳдидлар манбаига айланишига йўл қўймаслик зарурлиги қайд этилди. |
The Uzbek side outlined its initiative to set up an International Group to negotiate with Afghan interim government to agree the algorithm for the earliest fulfilling of mutual obligations of the parties. | Томонларнинг ўзаро мажбуриятларини бажариш алгоритмини тезда келишиш мақсадида Ўзбекистон томони ўзининг Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокаралар олиб бориш учун халқаро гуруҳ тузиш ташаббусини алоҳида кўрсатиб ўтди. |
In conclusion, the Presidents reaffirmed their commitment to strengthening an open and constructive dialogue and partnership between Uzbekistan and the EU, as well as promoting further expansion of regional cooperation and connectivity based on the principles of good neighborliness, mutual respect, trust and compliance with fundamental norms of international law in order to transform the Central Asia to a region of peace, security, stability and sustainable development. | Якунда Президентлар Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқотни ва шерикликни мустаҳкамлашга, шунингдек, Марказий Осиёни тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт минтақасига айлантириш мақсадида яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг асосий нормаларига риоя қилиш принциплари асосида минтақавий кооперация ва ўзаро боғлиқликни янада кенгайтиришга кўмаклашишга интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар. |
We consider this format to be an important and well-needed platform for promoting the practical cooperation, building up trust, partnership and interconnectivity. | Биз мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қараймиз. |
We support holding our meetings on a regular basis. | Учрашувларимиз мунтазамлик касб этишини қўллаб-қувватлаймиз. |
Despite the consequences of the pandemic and the current challenges, we continue to implement the strategy of irreversible reforms in the New Uzbekistan. | Пандемия оқибатлари ва замонавий таҳдидларга қарамасдан, биз Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда давом этмоқдамиз. |
Our top priority is to build a strong state based on the rule of law with effectively functioning market mechanisms as well as high living standards and comfortable living conditions. | Самарали фаолият кўрсатадиган бозор механизмларига, шунингдек, юқори ҳаёт даражаси ва қулай турмуш шароитларига эга кучли ҳуқуқий давлатни барпо этиш бизнинг устувор вазифамиз ҳисобланади. |
Today, Uzbekistan, which is already a home to more than half of the population of Central Asia, is experiencing active demographic growth, which creates a solid foundation and powerful resource for the long-term sustainable development of the country. | Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилаётган Ўзбекистонда бугунги кунда фаол демографик ўсиш кузатилмоқда. Бу эса мамлакатимизнинг узоқ истиқболдаги барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор ва қудратли ресурс бўлиб хизмат қилади. |
We will not rest on our laurels, and we intend to increase the scale of our reforms. | Биз эришган муваффақиятларимиз билан чекланмаймиз ва янги ўзгаришлар кўламини янада кенгайтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. |
It is primarily about the unconditional rule of law, full support for the civil society institutions, human rights and gender equality, freedom of speech and religion. | Бу ўринда гап аввало қонуннинг сўзсиз устуворлиги, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни, сўз ва эътиқод эркинлигини таъминлаш ҳақида бормоқда. |
In the economic dimension, we will continue to create the most favorable conditions for entrepreneurs, continue our uncompromising fight against corruption, and encourage the development of a competitive and innovative business environment. | Биз иқтисодий соҳада бундан буён ҳам тадбиркорлар учун энг қулай шароитларни яратиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, рақобат ва инновацион бизнес муҳитининг ривожланишини рағбатлантириш йўлидан борамиз. |
I would like to take this opportunity to sincerely thank You, distinguished President Michel, all European friends and partners for the constant support of our aspirations. | Фурсатдан фойдаланиб, муҳтарам Президент Мишель, Сизга, барча европалик дўстларимиз ва ҳамкорларимизга саъй-ҳаракатларимизни доимий қўллаб-қувватлаб келаётганингиз учун самимий миннатдорчилик билдирмоқчиман. |
We understand that the long-term and sustainable development of our country is inextricably linked to the stability and well-being of the entire Central Asia. | Мамлакатимизнинг узоқ муддатли ва изчил тараққиёти бутун Марказий Осиёдаги барқарорлик ва фаровонлик билан чамбарчас боғлиқ эканини биз яхши англаймиз. |
In view of this, Uzbekistan is steadily promoting the agenda of good-neighborliness and regional partnership. | Айнан шу боис, Ўзбекистон яхши қўшничилик ва минтақавий шериклик масаласини қатъий илгари сурмоқда. |
We have proved, above all to ourselves, that we are capable of making compromises in the interests of regional security and prosperity. | Биз, аввало ўзимиз учун умумминтақа хавфсизлиги ва равнақи йўлида келишув сари қадам қўя олишимизни исботладик. |
There were no sustainable communications, no transportation, no active humanitarian exchanges. | Барқарор коммуникация, транспорт қатновлари ва фаол гуманитар алмашинувлар йўқ эди. |
Today, the situation has changed dramatically. | Бугун вазият тубдан ўзгарди. |
We have restored and increased the frequency of flights and land transport. | Авиапарвозлар ва қуруқлик орқали ташувларни тикладик ва уларнинг сонини кўпайтирдик. |