USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
The Central Bank shall have the right to require information from commercial banks and to carry out other activities to fulfill this Law. Марказий банк тижорат банкларидан ахборот беришни талаб қилишга ва ушбу Қонунни бажариш мақсадида бошқа ишларни амалга оширишга ҳақлидир.

On October 28, 2022, a meeting took place in Tashkent between Mr. Shavkat Mirziyoyev, President of the Republic of Uzbekistan and Mr. Charles Michel, President of the European Council.

2022 йил 28 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель учрашув ўтказдилар.

During a warm and friendly meeting, President Shavkat Mirziyoyev and President Charles Michel have reaffirmed that in recent years the relations between Uzbekistan and the European Union have been elevated to a qualitatively new level and gained a comprehensive nature. Самимий ва дўстона руҳда ўтган музокаралар чоғида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Шарль Мишель кейинги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани ва кенг кўламли тус олганини тасдиқладилар.
The parties welcomed the desire of the European Union to strengthen ties and interregional cooperation with Uzbekistan and Central Asia. Томонлар Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилишини олқишладилар.
The parties agreed to take joint efforts to give a new impetus to the relations between Uzbekistan and the EU and deepen them further. Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлаш ва уларни янада чуқурлаштириш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олинди.
The parties noted productive activity of the joint mechanisms of bilateral and interregional cooperation. They expressed readiness to take joint efforts to further increase the effective use of their potential and capabilities. Икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорлик учун яратилган қўшма механизмлар сермаҳсул ишлаётгани ижобий баҳоланди. Уларнинг салоҳияти ва имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлик билдирилди.
The parties welcomed the recent initialing of the Enhanced Partnership and Cooperation Agreement, which is set to open a new page in relations between Uzbekistan and the European Union, and strengthen cooperation on a wide range of issues in policy, economy, security and human dimension. Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очадиган, сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик ва инсон капитали йўналишларидаги масалаларнинг кенг доираси бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим дастлабки босқичда имзоланганини олқишладилар.
The Presidents expressed the hope that this key document be signed and ratified as soon as possible. Президентлар ушбу муҳим ҳужжат имкон қадар тез фурсатда имзоланиши ва ратификация қилинишига умид билдирдилар.
The parties stated that they shall strictly adhere to the UN Charter and universally recognized norms of international law in international affairs and bilateral relations, and will support and develop cooperation based on the principles of equality, mutual understanding and mutual consideration of interests. Томонлар халқаро ишларда ва икки томонлама муносабатларда БМТ Устави ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган нормаларига қатъий риоя қилишларини, ҳамкорликни тенг ҳуқуқлилик, ўзаро англашув ва манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойиллари асосида қўллаб-қувватлашлари ва ривожлантиришларини таъкидладилар.
The European side has reaffirmed its support for the policy of reforms carried out as part of the Strategy of Development of New Uzbekistan, and its hope that these are sustainable and irreversible. Евроиттифоқ томони Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлашини, улар барқарор бўлиши ва ортга қайтмаслигига умид билдирди.
The Presidents appreciated the constructive dialogue and active interaction in the field of human rights, democracy and the rule of law. The parties are determined to further promote the strengthening of cooperation between Uzbekistan and the EU in this direction. Президентлар инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги соҳасидаги конструктив мулоқот ва фаол ҳамкорликни юксак баҳоладилар. Ўзбекистон ва ЕИнинг бу борадаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам кўмаклашишга томонлар қатъий интиладилар.

The President of the European Council noted with satisfaction the ever-growing attention of the leadership of Uzbekistan to ensuring gender equality, empowerment of women, youth and children and assured that the EU is ready to continue comprehensive assistance in the implementation of projects and programs in these areas.

Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибори ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади ҳамда ЕИ ушбу соҳалардаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмакни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

In the context of continuity, the priority has been given to attracting direct investments, the latest technologies, best practices and high standards of EU companies to Uzbekistan. ЕИ компанияларидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар, энг янги технологиялар, илғор тажриба ва юксак стандартларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
The Presidents welcomed the dynamic development of economic, trade and investment cooperation between Uzbekistan and the European Union. Granting Uzbekistan a status of the EU’s GSP+ arrangement beneficiary in April 2021 became an important step in this regard, which opened up access for a large number of Uzbek commodities to the EU market. Президентлар Ўзбекистон билан Евроиттифоқ ўртасида иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар соҳаларидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини олқишладилар. Ўтган йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга “GSP+” тизимининг бенефициар мамлакати мақоми берилиб, ўзбек маҳсулотларининг кенг номенклатураси ЕИ мамлакатларига божсиз етказиб берилишига имконият яратилгани бу борада муҳим қадам бўлди.
The Presidents discussed the importance of expanding port capacities, increasing ferry and rail fleets, harmonizing customs procedures, introducing digital solutions for cargo handling and border crossing. The implementation of such projects is fully consistent with the goals and objectives of the EU’s Global Gateway initiative. Президентлар портларнинг қувватларини кенгайтириш, паром ва темир йўл паркларини кенгайтириш, божхона тартиб-таомилларини уйғунлаштириш, юклар билан ишлаш ва чегаралардан ўтиш учун рақамли ечимларни жорий қилиш муҳимлигини қайд этдилар. Бундай лойиҳаларни амалга ошириш ЕИнинг “Глобал дарвоза” ташаббуси мақсад ва вазифаларига тўлиқ мосдир.
The Uzbek side explained the importance of the project of construction of the Termez-Mazari-Sharif-Kabul-Peshawar railway, enhancing connectivity. Ўзбекистон томони ўзаро боғлиқликни чуқурлаштиришга хизмат қиладиган “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш муҳимлигини таъкидлади.
The parties welcomed the approval and beginning of implementation of the EU’s Multi-Annual Indicative Program 2021-2027 for financial and technical assistance for Uzbekistan. Томонлар Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган ЕИнинг молиявий-техник кўмагига доир кўп йиллик индикатив дастури тасдиқлангани ва амалга оширилиши бошланганини олқишладилар.
They stressed the importance of using the existing significant potential for mutually beneficial cooperation in the field of digitalization, green economy and energy efficiency and water use, including through the introduction of advanced European experience and implementation of joint projects in these areas. Улар рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиёт, энергетик самарадорлик ва сувдан фойдаланиш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салмоқли салоҳиятдан фойдаланиш, шу жумладан Европанинг илғор тажрибасини жорий қилиш ва ушбу соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.
The Uzbek side expressed gratitude to the European Union for its continued support of Uzbekistan's initiatives on water and environmental issues, in particular on setting up the UN Multi-Partner Trust Fund for Human Security for the Aral Sea region. The parties share the importance of its continued activities. Ўзбекистоннинг сув-экология масалалари, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармасини ташкил этиш борасидаги ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Евроиттифоққа миннатдорлик билдирилди. Унинг фаолиятини давом эттириш муҳимлиги борасида томонларнинг фикри якдил.
The parties underscored the importance of deepening cooperation in the field of education and science, including thorough exploiting the potential of the Erasmus+" and "Horizon Europe" programs. The parties welcomed the implementation of the first regional project of vocational education “Darya”. Таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни, шу жумладан “Erasmus+” ва “Horizon Europe” дастурлари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда чуқурлаштириш муҳим экани таъкидланди. Томонлар касбий таълим бўйича “DARYA” биринчи минтақавий лойиҳанинг амалга оширилишини олқишладилар.