USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
Trustee shall have a competence of bank officials and its shareholders, as well as a right to take the necessary measures to normalize the bank, including to close of the branches in accordance with the legislation, to dismis of officials and employees. Васий банкнинг мансабдор шахслари ва унинг акциядорлари ваколатларига, шунингдек банк аҳволини нормаллаштириш учун зарур чоралар кўриш, жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ филиалларни ёпиш, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади.
The Trustee may at any time declare that partial or complete cessation of deposits and investments of citizens for a period of not more than one year, in that measures should be undertaken to preserve approximate cost of deposits and investments. Васий исталган пайтда фуқароларнинг депозитлари ва инвестициялари бир йилдан кўп бўлмаган муддатга қисман ёки тўла тўхтатиб қўйилганлигини эълон қилиши мумкин, бунда депозитлар ва инвестицияларнинг тахминий қийматини сақлаб қоладиган чоралар кўрилиши шарт.
During the period of trusteeship or at the end of the trusteeship period if it is discovered by the Central Bank that the bank can not be recovered, the Central Bank will recall the license and terminate the bank in the prescribed manner. Башарти, васийлик вақтида ёки васийлик даврининг охирида банкни соғломлаштиришнинг иложи йўқлиги Марказий банк томонидан аниқланса, у лицензияни чақириб олади ва белгиланган тартибда банкни тугатади.
Banks guarantee the confidentiality of operations, accounts and savings of their clients and representatives. All employees of bank are obliged to keep confidential the information about bank operations, accounts and funds of bank, its clients and representatives. Банклар ўз мижозлари ва вакилларининг операциялари, ҳисобварақлари ҳамда жамғармаларига доир маълумотлар сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва вакилларининг банк операциялари, ҳисобварақлари ва жамғармаларига доир маълумотларни сир сақлашлари шарт.
Reference on operations and accounts of legal entities and other organizations are issued to these organizations, prosecutors and courts, and to inquiry and investigation bodies if a criminal case is filed. Юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ҳамда ҳисобварақларига доир маълумотномалар ана шу ташкилотларнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш қўзғатилган бўлса суриштирув ва тергов органларига берилади.
Reference about the accounts and deposits of individuals are given to clients themselves and their legal representatives; to the courts, the inquiry and the investigating authorities on the cases when the money and other valuables of the clients’ accounts and deposits are stamped, disposed of, or confiscated. Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотномалар мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига берилади.
In case of death of account holders and depositors, reference related to these accounts and deposit are issued to to the persons indicated in the will of the owner of this account or depositor, to notary public notary offices, which carry out inheritance related to savings funds of the dead, and reference related to foreign citizens’ accounts to foreign consular establishments. Ҳисобварақлар ва омонатнинг эгалари вафот этганда ушбу ҳисобварақлар ҳамда омонатга доир маълумотномалар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси банкка топширган васиятномасида кўрсатган шахсларга, вафот этган омонатчиларнинг жамғармаларига доир мерос ишларини юритаётган давлат нотариал идораларига, чет эл фуқароларининг ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса — чет эл консуллик муассасаларига берилади.
Banks shall submit to the specially authorized state body the information related to anti-money laundering, terrorism financing and financing of the proliferation of weapons of mass destruction, related to operations with funds or other property in cases and in accordance with the procedure prescribed by law. Банклар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
Banks provide the necessary information on the operations of their clients’ enterprises, at the request of the tax authorities to control their full and correct payment of taxes and other mandatory payments. Банклар ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этади.
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall provide the necessary data and information on operations related to the movement of state funds on bank accounts for the purpose of studying the reasonable and rational use of the budget funds of the budget system of the Republic of Uzbekistan at the request of the Department for combating economic crimes under the General Prosecutor’s Office of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ўрганиш учун банк ҳисобварақлари бўйича давлат пул маблағларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги зарур маълумотларни ва ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг сўровига биноан тақдим этади.
Banks are responsible before their customers and depositors for saving funds and fulfilling its obligations to depositors, including timely transfer of payments from one bank to another, and inclusion of funds into the accounts of enterprises and organizations. Банклар маблағларнинг сақланиши ҳамда омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун, шу жумладан тўловлар бир банкдан бошқа банкка ўз вақтида ўтиши ҳамда маблағларнинг корхоналар ва ташкилотлар ҳисоб-китоб варақларига киритилиши учун ўз мижозлари ва омонатчилари олдида жавобгардирлар.
Banks are obliged to provide their clients with regular information about the terms and conditions of deposit and credit operations, including the annual interest rates, premiums and deductions calculated in accordance with regulations set by the Central Bank. Банклар депозит ва кредит операцияларига доир муддатлар ва шартлар, шу жумладан Марказий банк чиқарган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган йиллик фоиз ставкалари, мукофотлар ва йиғимлар тўғрисида ўз мижозларига мунтазам равишда ахборот бериб боришлари шарт.
It is forbidden for banks to use their unions, associations and other associations to monopolize the banking operations market and to reach agreements aimed at limiting competition in the banking business. Банкларнинг банк операциялари бозорини монополиялаш ва банк ишида рақобатни чеклашга қаратилган битимларга эришиш мақсадида ўз иттифоқлари, уюшмалари ва бошқа бирлашмаларидан фойдаланиши тақиқланади.
VI. ACCOUNTING AND REPORTING IN BANKS. BANKING SUPERVISION VI. БАНКЛАРДА ҲИСОБ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТ. БАНКЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Article 41. Accounting and reporting in banks 41-модда. Банкларда ҳисоб юритиш ва ҳисобот
The rules of accounting and reporting in banks are determined by the Central Bank in accordance with the legislation of the Republic of Uzbekistan and international standards. Банкларда бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисобот қоидалари Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартларга мувофиқ белгиланади.
For breach of accounting and reporting rules, bank managers are liable in accordance with legislation. Бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисобот қоидалари бузилганлиги учун банк раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Banks shall announce their financial report in the form and within the deadlines set by the Central Bank, when the auditors verify the accuracy of the information provided therein. Банклар ўз молиявий ҳисоботларини Марказий банк белгилайдиган шакл ва муддатларда, унда кўрсатилган маълумотнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, матбуотда эълон қиладилар.
The audit includes, in particular, capital adequacy assessment, classification of loans, compensation for losses on loans, risk and liquidity measurement. Аудит, хусусан, капиталнинг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, таваккалчиликни ва ликвидликни ўлчашни ўз ичига олади.
Banks are also required to develop and implement internal audit programs in accordance with legislation. Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ ички аудиторлик дастурларини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари ҳам шарт.