Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
19. They have denied you because of what you say; so you can neither avert, nor help. Whoever among you commits injustice, We will make him taste a grievous punishment. | 19Батаҳқиқ, улар сизларни айтаётган нарсангизда ёлғончига чиқардилар. Энди (азобни) буришга ҳам, ёрдам олишга ҳам қодир бўлмассиз. Сиздан ким зулм қилган бўлса, унга азобни тортдирамиз. |
21. Those who do not expect to meet Us say, “If only the angels were sent down to us, or we could see our Lord.” They have grown arrogant within themselves, and have become excessively defiant. | 21Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталар туширилса ёки, Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва катта туғёнла туғён қилдилар. |
29. He led me away from the Message after it had come to me; for Satan has always been a betrayer of man.” | 29Батаҳқиқ, менга зикр (Қуръон) келгандан сўнг у (дўст) мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетгувчидир», дер. |
34. Those who are herded into Hell on their faces—those are in a worse position, and further astray from the way. | 34Жаҳаннам томон юз тубан ҳолларида судраладиганлар, ана ўшалар, маконлари энг ёмон, йўллари энг адашган кимсалардир. |
35. We gave Moses the Scripture, and appointed his brother Aaron as his assistant. | 35Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик ва унга акаси Ҳорунни вазир қилдик. |
40. And they came upon the city that was drenched by the terrible rain. Did they not see it? But they do not expect resurrection. | 40Батаҳқиқ, улар ёмонлик ёмғири ёғдирилган шаҳарга келган эдилар. Уни кўрмаган эдиларми?! Йўқ! Улар қайта тирилишдан умидсиз эдилар. |
48. And it is He who sends the winds, bringing advance news of His mercy; and We send down from the sky pure water. | 48У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик. |
50. We have circulated it among them, that they may reflect, but most people persist in thanklessness. | 50Батаҳқиқ, Биз у(Қуръон)ни эслатма олишлари учун ораларида турлича тасарруф қилиб кўрдик. Одамларнинг кўплари куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар. |
51. Had We willed, We could have sent to every town a warner. | 51Агар хоҳласак, ҳар шаҳарга битта огоҳлантиргувчи юборар эдик. |
65. And those who say, ‘‘Our Lord, avert from us the suffering of Hell, for its suffering is continuous. | 65Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. |
70. Except for those who repent, and believe, and do good deeds. These—God will replace their bad deeds with good deeds. God is ever Forgiving and Merciful. | 70Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир. |
77. Say, “What are you to my Lord without your prayers? You have denied the truth, and the inevitable will happen.” |
77Сен: «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур», деб айт. |
6. They have denied the truth, but soon will come to them the news of what they ridiculed. | 6Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир. |
36. They said, “Delay him and his brother, and send recruiters to the cities. | 36Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургинда, шаҳарларга тўпловчиларни юбор. |
52. And We inspired Moses: “Travel with My servants by night. You will be followed.” | 52Ва Мусога: «Бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, таъқиб этилурсиз», деб ваҳий юбордик. |
53. Pharaoh sent heralds to the cities. | 53Бас, Фиръавн шаҳарларга тўпловчилар юборди: |
63. We inspired Moses: “Strike the sea with your staff.” Whereupon it parted, and each part was like a huge hill. | 63Бас, Биз Мусога: «Асонг билан денгизни ур», деб ваҳий қилдик. Бас, у (денгиз) бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди. |
91. And the Blaze will be displayed to the deviators. | 91Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди. |
169. “My Lord, save me and my family from what they do.” | 169Эй Роббим, менга ва аҳлимга қилаётган нарсаларидан нажот бергин!» деди. |
170. So We saved him and his family, altogether. | 170Бас, унга ва аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик. |