USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
32. And do not come near adultery. It is immoral, and an evil way. 32Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир.
33. And do not kill the soul which God has made sacred, except in the course of justice. If someone is killed unjustly, We have given his next of kin certain authority. But he should not be excessive in killing, for he will be supported. 33Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Магар ҳақ ила бўлса, майли. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига ҳақ берганмиз. Бас, у ўлдиришда исроф қилмасин. Албатта, у нусрат берилган одамдир.
41. We have explained in this Quran in various ways, that they may remember, but it only adds to their rebellion. 41Батаҳқиқ, Биз бу Қуръонда эслашлари учун баён қилдик. Лекин бу уларга нафратдан ўзгани зиёда қилмас.
45. When you read the Quran, We place between you and those who do not believe in the Hereafter an invisible barrier. 45Қачон Қуръон қироат қилсанг, сен билан охиратга иймон келтирмайдиганлар орасида кўринмас парда қилурмиз.
51. Or some substance, which, in your minds, is even harder.” Then they will say, “Who will restore us?” Say, “The One who originated you the first time.” Then they will nod their heads at you, and say, “When will it be?” Say, “Perhaps it will be soon.” 51Ёки кўнгилларингизда катта кўринган бошқа бирон махлуқ бўлиб олинглар», деб айт. Бас, улар: «Бизни ким қайта тирилтирур», дерлар. Сен:«Сизларни биринчи марта йўқдан бор қилган Зот», дегин. Улар сенга бошларини қимирлатурлар ва: «У қачон бўлур?» дерлар, Сен:«Шояд яқинда бўлса», дегин.
54. Your Lord knows you best. If He wills, He will have mercy on you; and if He wills, He will punish you. We did not send you as their advocate. 54Роббингиз сизларни яхши билгувчи зотдир. Хоҳласа, сизга раҳм қилар, хоҳласа сизни азоблар. Ва Биз сени улар устидан қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ.
55. Your Lord knows well everyone in the heavens and the earth. We have given some prophets advantage over others; and to David We gave the Psalms. 55Роббинг осмонлару ердаги кимсаларни яхши билгувчи зотдир. Батаҳқиқ, Биз баъзи Пайғамбарларни баъзиларидан афзал қилдик. Ва Довудга Забурни бердик.
56. Say, “Call upon those you claim besides Him. They have no power to relieve your adversity, nor can they change it.” 56Сен: «Ундан ўзга ўзингизча гумон қилганларингизни чақиринг. Бас, улар сиздан зарарни кушойиш қила олишга ёки буриб юборишга молик эмаслар», деб айт.
57. Those they call upon are themselves seeking means of access to their Lord, vying to be nearer, and hoping for His mercy, and fearing His punishment. The punishment of your Lord is to be dreaded. 57Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқ учун). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир.
61. When We said to the angels, “Bow down before Adam,” they bowed down, except for Satan. He said, “Shall I bow down before someone You created from mud?” 61Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизда сажда қилганларини, магар иблис қилмаганини, «Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?» деганини эсла.
65. “As for My devotees, you have no authority over them.” Your Lord is an adequate Guardian. 65Албатта, Менинг бандаларим устидан сенинг султонинг йўқ. Роббингнинг Ўзи вакилликка кифоядир», деди.
68. Are you confident that He will not cause a track of land to cave in beneath you, or unleash a tornado against you, and then you find no protector? 68Сизни қуруқликнинг бир томонига ютқазиб юборишидан ёки устингиздан тошли шамол юборишидан, сўнгра ўзингизга қутқарувчи топа олмай қолишингиздан хотиржаммисиз?!
70. We have honored the Children of Adam, and carried them on land and sea, and provided them with good things, and greatly favored them over many of those We created. 70Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов­ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик.
71. On the Day when We call every people with their leader. Whoever is given his record in his right hand—these will read their record, and they will not be wronged one bit. 71Биз барча одамларни ўз имомлари ила чақирадиган кунни (эсла). Кимга китоби ўнг томонидан берилса, бас, ана ўшалар китобларини ўқирлар ва уларга қилчалик зулм қилинмас.
74. Had We not given you stability, you might have inclined towards them a little. 74Агар Биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлса­да, мойил бўлишингга оз қолар эди.
75. Then We would have made you taste double in life, and double at death; then you would have found for yourself no helper against Us. 75Шундай бўлган тақдирда биз сенга ҳаёт (азобини) ҳам икки ҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра Ўзинг учун бизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг.
77. The tradition of the messengers We sent before you—you will find no change in Our rules. 77Бу сендан олдин юборган Пайғамбарларимизнинг суннатидир. Бизнинг сунннатимизга ўзгартиш топа олмайссан.
80. And say, “My Lord, lead me in through an entry of truth, and lead me out through an exit of truth, and grant me from You a supporting power.” 80Ва сен: «Эй Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт», дегин.
83. When We bless the human being, he turns away and distances himself. But when adversity touches him, he is in despair. 83Қачон Биз инсонга неъмат ато этсак, юз ўгирур ва четга бурилиб, узоқлашур. Қачон уни ёмонлик тутса, ноумид бўлур.
93. Or you possess a house of gold. Or you ascend into the sky. Even then, we will not believe in your ascension, unless you bring down for us a book that we can read.” Say, “Glory be to my Lord. Am I anything but a human messenger?” 93Ёки сенинг олтиндан безалган уйинг бўлмагунича, ёхуд осмонга кўтарилмагунингча, ўша кўтарилишингга ҳам токи биз ўқишимиз учун китоб келтирмагунингча, ишонмаймиз», (дерлар). Сен: «Роббим пок бўлди. Мен фақат башар Пайғамбардан бошқа нарса эмасман», дегин.