Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In cases where the enterprises fail to carry out financial and economic activities related to bank accounts within six months (trade and commercial for a period of three months), except for dehkan and farming enterprises, banks must provide information on such enterprises to state tax bodies at the place of their consideration for taking appropriate measures. | Корхоналар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, банклар бундай корхоналар тўғрисидаги ахборотни улар ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун тақдим этишлари шарт. |
In the presence of the court decision on suspension of operations on bank accounts, the balance of funds on the closed accounts of the enterprises is placed on special accounts without the bank’s right to use, and debts to the bank for the payment of the enterprise are transferred to a separate account of unexpected circumstances. | Банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисида суд қарори мавжуд бўлган тақдирда, корхоналарнинг ёпилаётган ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади, корхонанинг тўланиши учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи эса, кўзда тутилмаган ҳолатларнинг алоҳида ҳисобварағига ўтказилади. |
After the closing of the bank accounts, the funds received in their name are saved to special accounts without the right to use them. | Корхоналарнинг банк ҳисобварақлари ёпилгандан кейин уларнинг номига келиб тушаётган маблағлар фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади. |
Funds accumulated on special accounts without the right to use are primarily directed by banks to cover debts of enterprises before the budget and extra-budgetary funds, and the remaining amount - to cover their debts on the calendar turns of payments. | Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларда жамланган маблағлар банклар томонидан биринчи навбатда корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар олдидаги қарзларини қоплаш учун, қолган сумма эса уларнинг кредиторлик қарзини тўловларнинг календарь навбати бўйича қоплаш учун йўлланади. |
From the moment of the decision on expediency of continuation of the company’s activity or the assignment of the liquidation commission in accordance with the established procedure the accounts of the enterprise shall be transferred to the enterprise itself or the liquidation commission respectively. | Корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия корхона фаолиятини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган ёки белгиланган тартибда тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан эътиборан бу корхонанинг ҳисобварақлари тасарруфи тегишинча корхонанинг ўзига ёки тугатиш комиссиясига ўтади. |
Banks are obliged to keep the documents in their departmental archives in accordance with the procedure and period established by the Central Bank. | Банклар ҳужжатларни Марказий банк белгилаган тартибда ва муддатда ўз идоравий архивларида сақлашлари шарт. |
Article 31. Relations between banks and clients | 31-модда. Банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатлар |
The relations between banks and their clients are carried out on the basis of contracts. | Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади. |
In accordance with the procedure established by the legislation, clients have the right to open deposit accounts in the national currency and in foreign currency in one or several banks which are saved until they are demanded to return. | Мижозлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзлари танлаган битта ёки бир неча банкда миллий валютада ва чет эл валютасида талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар очишга ҳақли. |
Banks are obliged to comply with the procedure established by the Central Bank for client accounts. | Банклар мижозларга ҳисобварақлар очишнинг Марказий банк белгилаган тартибига риоя қилишлари шарт. |
All bank services are provided on equal terms to bank shareholders and other clients. | Банкнинг барча хизматлари банк акциядорлари ва бошқа мижозларга тенг шартлар асосида кўрсатилади. |
Banks may attract from each other and place to each other funds in the form of deposits, kredits on the basis of contract, perform calculations through organized accounting centers and representative accounts and other mutual operations envisaged by the license. | Банклар шартнома асосида маблағларни депозитлар, кредитлар шаклида бир-бирларидан жалб этиши ва бир-бирига жойлаштириши, ташкил этиладиган ҳисоб-китоб марказлари ва вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириши ҳамда лицензияда назарда тутилган бошқа ўзаро операцияларни бажариши мумкин. |
Banks and their customers perform calculations in the manner determined by the Central Bank. For breach of the determined order, they shall be liable in accordance with legislation. | Банклар ва уларнинг мижозлари ҳисоб-китобларни Марказий банк белгилайдиган тартибда амалга оширадилар. Кўрсатилган тартибни бузганлик учун улар қонун ҳужжатларида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар. |
Banks provide loans based on mortgages of movable and immovable property, guarantees, warranties and obligations in accordance with legislation. | Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафилликка олиш ва мажбуриятлар асосида кредит берадилар. |
Bank may declare insolvency of creditors who do not fulfill their obligations to timely repay their loans and report it in the press. Bank has the right to file a claim in the economic court requesting such a debtor to be a bankrupt. | Банкдан олган кредитларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятларини бажармаётган қарздорларни банк тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиши ва бу ҳақда матбуотда хабар бериши мумкин. Банк бундай қарздорларни банкрот деб топишни сўраб, иқтисодий судда даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга. |
IV. TRUSTEESHIP TO BANKS | IV. БАНКЛАРГА ВАСИЙЛИК ҚИЛИШ |
Article 36. Assigning trusteeship | 36-модда. Васийликни тайинлаш |
In the case of a decision to appoint the Bank’s interim administration, the Central Bank shall appoint a trustee and issue a trusteeship order. The order comes into force from the date of publication in the press. | Банкнинг муваққат маъмуриятини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Марказий банк васий тайинлайди ва васийлик қилиш ҳақида фармойиш чиқаради. Фармойиш матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. |
Any activity by bank without permit of trustee in advance is not valid. | Банкнинг олдиндан васийдан розилик олмай қилган ҳаракатлари ҳақиқий эмас. |
Article 37. Competence of trustee | 37-модда. Васийнинг ваколатлари |