USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
87. They will say, “To God.” Say, “Will you not become righteous?” 87Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Сен: «Наҳотки қўрқмасангиз?!» деб айт.
103. But those whose scales are light—those are they who have lost their souls; in Hell they will dwell forever. 103Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар, ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолгувчи бўлибдилар.
109. There was a group of My servants who would say, `Our Lord, we have believed, so forgive us, and have mercy on us; You are the Best of the merciful.' 109Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳи: «Эй Роббимиз, Биз иймон келтирдик. Бизни мағфират қилгин. Бизга раҳм қилгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан», деган эдилар.
115. Did you think that We created you in vain, and that to Us you will not be returned?” 115Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!  
118. And say, “My Lord, forgive and have mercy, for You are the Best of the merciful.” 118Сен: «Эй Роббим, мағфират қил, раҳм қил. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан», деб айт. 
5. Except for those who repent afterwards, and reform; for God is Forgiving and Merciful. 5Магар бундан кейин тавба қилиб, ўзини ислоҳ қилганлар (мустасно). Зеро, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир.
20. Were it not for God’s grace upon you, and His mercy, and that God is Clement and Merciful. 20Агар сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида... Ва, албатта, Аллоҳ ўта шафқатли ва раҳмли бўлмаганида...
22. Those of you who have affluence and means should not refuse to give to the relatives, and the needy, and the emigrants for the sake of God. And let them pardon, and let them overlook. Do you not love for God to pardon you? God is All-Forgiving, Most Merciful. 22Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир».
27. O you who believe! Do not enter homes other than your own, until you have asked permission and greeted their occupants. That is better for you, that you may be aware. 27Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз.
33. And let those who do not find the means to marry abstain, until God enriches them from His bounty. If any of your servants wish to be freed, grant them their wish, if you recognize some good in them. And give them of God’s wealth which he has given you. And do not compel your girls to prostitution, seeking the materials of this life, if they desire to remain chaste. Should anyone compel them—after their compulsion, God is Forgiving and Merciful. 33Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар. Қўлларингизда мулк бўлганлардан (озодлик) васиқасини истайдиганлари бўлса, бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар ила васиқа ёзинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга беринг. Ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилган чўриларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, бас, албатта, Аллоҳ улар мажбур қилганларидан кейин ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.
34. We have sent down to you clarifying revelations, and examples of those who passed on before you, and advice for the righteous. 34Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқ­ойдин оятларни, сиздан олдин ўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик.
39. As for those who disbelieve, their works are like a mirage in a desert. The thirsty assumes it is to be water. Until, when he has reached it, he finds it to be nothing, but there he finds God, Who settles his account in full. God is swift in reckoning. 39Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшайдир. Чанқоқ одам уни сув деб ҳисоблайдир. Қачонки, унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилгувчидир.
41. Do you not realize that God is glorified by whatever is in the heavens and the earth, and even by the birds in formation? Each knows its prayer and its manner of praise. God knows well what they do. 41Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортган ҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ва тасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир.
46. We sent down enlightening revelations, and God guides whomever He wills to a straight path. 46Батаҳқиқ, Биз очиқ­ойдин баён қилгувчи оятларни туширдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қиладир.
53. And they swear by God with their solemn oaths, that if you commanded them, they would mobilize. Say, “Do not swear. Obedience will be recognized. God is experienced with what you do.” 53Улар агар амр қилсанг, албатта, (жиҳодга) чиқишлари ҳақида Аллоҳ номи билан жон­жаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Қасам ичманглар! (Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингиздан хабардордир», деб айт.
55. God has promised those of you who believe and do righteous deeds, that He will make them successors on earth, as He made those before them successors, and He will establish for them their religion—which He has approved for them—and He will substitute security in place of their fear. They worship Me, never associating anything with Me. But whoever disbelieves after that—these are the sinners. 55Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф­ хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир.
56. Pray regularly, and give regular charity, and obey the Messenger, so that you may receive mercy. 56Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилсангиз.
62. The believers are those who believe in God and His Messenger, and when they are with him for a matter of common interest, they do not leave until they have asked him for permission. Those who ask your permission are those who believe in God and His Messenger. So when they ask your permission to attend to some affair of theirs, give permission to any of them you wish, and ask God’s forgiveness for them. God is Forgiving and Merciful. 62Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган кишилардир. Улар у (Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишда бўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изн сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир. Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ва улар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир.
63. Do not address the Messenger in the same manner you address one another. God knows those of you who slip away using flimsy excuses. So let those who oppose his orders beware, lest an ordeal strikes them, or a painful punishment befalls them. 63Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бир­бирингизнинг даъватингизга ўхшатманг. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизлардан паналаб, аста­аста суғирилиб чиқиб кетадиганларни яхши биладир. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар.
6. Say, “It was revealed by He who knows the Secret in the heavens and the earth. He is always Forgiving and Merciful.” 6Сен:«Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир», дегин.