USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек

81. And God has made for you shade out of what He has created, and has given you resorts in the mountains, and has given you garments to protect you from the heat, and garments to protect you from your violence. Thus He completes His blessings upon you, so that you may submit.

81. Аллоҳ сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди ва сизга тоғлардан бошпаналар, сизларни иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадан сақлайдиган кийимлар қилиб қўйди. Шундай қилиб, У сизларга Ўз неъматини батамом қилиб берди. Шоядки, мусулмон бўлсангиз.

87. On that Day they will offer their submission to God, and what they had invented will abandon them. 87Ўшал кунда у(мушрик)лар Аллоҳга таслим бўлурлар ва уйдириб юрган нарсалари ботил бўлур.
88. Those who disbelieve and obstruct from God’s path—We will add punishment to their punishment, on account of the mischief they used to make. 88Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларга фасод қилганлари учун азоб устига азоб зиёда қилдик.
90. God commands justice, and goodness, and generosity towards relatives. And He forbids immorality, and injustice, and oppression. He advises you, so that you may take heed. 90Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.
91. Fulfill God’s covenant when you make a covenant, and do not break your oaths after ratifying them. You have made God your guarantor, and God knows what you do. 91Агар аҳдлашсангиз Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз­а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.
92. And do not be like her who unravels her yarn, breaking it into pieces, after she has spun it strongly. Nor use your oaths as means of deception among you, because one community is more prosperous than another. God is testing you thereby. On the Day of Resurrection, He will make clear to you everything you had disputed about. 92Тўқигани кучли бўлгандан сўнг уни сўкиб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан зиёдроқ бўлгани учун қасамларингизни орангизга алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан сизни Аллоҳ синамоқда, холос. Албатта, У қиёмат куни нима ҳақида ихтилоф қилганингизни баён қилиб берадир.
93. Had God willed, He would have made you one congregation, but He leaves astray whom He wills, and He guides whom He wills. And you will surely be questioned about what you used to do. 93Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни бир уммат қилар эди. Лекин хоҳлаган кимсани залолатга кетказади ва хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Ва, албатта, қилиб юрган амалларингиздан сўралурсизлар.
98. When you read the Quran, seek refuge with God from Satan the outcast. 98Қуръон ўқиган чоғингда, Аллоҳдан қувилган шайтон(шарри)дан паноҳ сўрагин.
111. On the Day when every soul will come pleading for itself, and every soul will be paid in full for what it has done, and they will not be wronged. 111У кунда ҳар жон ўзи ҳақида тортишиш учун келур ва ҳар бир жонга амалига яраша вафо қилинур ҳамда уларга зулм этилмас.
112. And God cites the example of a town that was secure and peaceful, with its livelihood coming to it abundantly from every direction. But then it turned unappreciative of God’s blessings, so God made it taste the robe of hunger and fear, because of what they used to craft. 112Аллоҳ бир шаҳарни зарбул масал қилади: у омонлик ва хотиржамликда эди. Ризқи ҳар макондан сероб ҳолда келиб турарди. Сўнг у Аллоҳнинг неъматларига куфр келтирди. Бас, Аллоҳ унга қилган ишлари учун очлик ва хавф кийимини тоттирди.
113. A messenger from among them had come to them, but they denounced him, so the punishment seized them in the midst of their wrongdoing. 113Батаҳқиқ, уларга ўзларидан Пайғамбар келди. Бас, улар уни ёлғончига чиқардилар. Кейин золим бўлганлари учун уларни азоб тутди.
120. Abraham was an exemplary leader, devoted to God, a monotheist, and was not of the polytheists. 120Албатта, Иброҳим Аллоҳнинг итоат қилгувчи, ҳаққа мойил уммати эди. Мушриклардан бўлган эмас.
125. Invite to the way of your Lord with wisdom and good advice, and debate with them in the most dignified manner. Your Lord is aware of those who stray from His path, and He is aware of those who are guided. 125Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир.
2. And We gave Moses the Scripture, and made it a guide for the Children of Israel: Take none for protector other than Me. 2Ва Биз Мусога китобни бердик ва у(китоб)ни Бани Исроилга ҳидоят қилиб: «Мендан ўзгани вакил тутманглар!» дедик. 
6. Then We gave you back your turn against them, and supplied you with wealth and children, and made you more numerous. 6Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг нафарингизни кўп қилиб қўйдик.
8. Perhaps your Lord will have mercy on you. But if you revert, We will revert. We have made Hell a prison for the disbelievers. 8Шояд Роббингиз сизга раҳм қилса. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз.
12. We have made the night and the day two wonders. We erased the wonder of the night, and made the wonder of the day revealing, that you may seek bounty from your Lord, and know the number of years, and the calculation. We have explained all things in detail. 12Кеча ва кундузни икки оят­аломат қилдик. Кеча аломатини маҳв этдик. Кундуз аломатини кўрсатувчи қилдикки, токи Роббингиздан фазл талаб қилсангиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билсангиз. Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз.
13. For every person We have attached his fate to his neck. And on the Day of Resurrection, We will bring out for him a book which he will find spread open. 13Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, унга очилган ҳолда рўбарў бўлур.
14. “Read your book; today there will be none but yourself to call you to account.” 14Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур).
29. And do not keep your hand tied to your neck, nor spread it out fully, lest you end up liable and regretful. 29Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин.