Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The order of suspension and liquidation of bank’s activity is determined by legislation. | Банк фаолиятини тўхтатиш ва уни тугатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. |
III. REGULATION OF THE BANK’S ACTIVITY. RIGHTS AND DUTIES OF BANKS | III. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ. БАНКЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ |
Officials of state power and management bodies shall not have the right to work jointly with bank institutions. | Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари банк муассасаларида ўриндошлик асосида ишлашга ҳақли эмаслар. |
Article 21. Restriction of liability of the state and banks | 21-модда. Давлат ва банкларнинг масъулияти чегаралаб қўйилиши |
The general meeting of shareholders, the board of bank and the board of directors are management bodies of bank. | Акциядорларнинг умумий йиғилиши, банк кенгаши ва бошқаруви банкнинг бошқарув органлари ҳисобланади. |
control over the bank’s activities, including the accuracy of crediting and capital investments, to protect depositors and shareholders; | омонатчилар ва акциядорларни ҳимоя қилиш мақсадида банк фаолиятини, шу жумладан кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилиш; |
appointment and dismissal of bank managers; | банк раҳбарларини ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш; |
Members of the board of bank shall have at least five members. In addition to shareholders, scientists and experts in banking sector may also be members of the board of bank. | Банк кенгаши аъзолари камида беш кишидан иборат бўлиши лозим. Акциядорлардан ташқари банк соҳаси олимлари ва мутахассислари ҳам банк кенгаши аъзоси бўлишлари мумкин. |
The board of directors which carries out the operational management and responsible bank’s activities is the executive body of bank. The board of directors is accountable to the board of bank and the general meeting of shareholders. | Банкка оператив раҳбарлик қилувчи ва унинг фаолияти учун жавоб берувчи банк бошқаруви банкнинг ижроия органи ҳисобланади. Бошқарув банк кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобдордир. |
In order to maintain the stability of banks and protect the interests of depositors and creditors, banks are obliged to comply with the economic norms set by the Central Bank. | Банкларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар Марказий банк томонидан белгиланадиган иқтисодий нормативларга риоя этишлари шарт. |
Banks should maintain sufficient capital adequacy and liquidity resources, arrange reserves against suspicious and immovable assets on the basis of classification of assets, and diversify their assets to minimize the risk of loss. | Банклар ўз капитали ва ликвид ресурсларини етарли даражада сақлаб туришлари, активларни таснифлаш асосида шубҳали ва ҳаракатсиз активларга қарши захираларни ташкил этишлари, шунингдек зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида ўз активлари диверсификацияланишини таъминлашлари лозим. |
to acquire and own immovable property and other property; | кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк сотиб олиш ҳамда унга эгалик қилишга; |
Future changes to norms and methods of their calculation will be officially announced by the Central Bank at least one month prior to the entry into force. The Central Bank shall officially inform on the change of the minimum authorized capital at least three months before the date of such change. | Нормативлар ва уларни ҳисоб-китоб қилиш услубига бўлажак ўзгартишлар амалга киритилишидан камида бир ой олдин Марказий банк томонидан расман эълон қилинади. Устав капиталининг энг кам миқдори ўзгартирилиши тўғрисида Марказий банк бундай ўзгартиш амалга киритилишидан камида уч ой олдин расман хабар беради. |
if bank is a participant of legal entities and their share in authorized capital is more than ten percent, these legal entities, their officials and their close relatives are considered as related to the bank. | банк юридик шахсларнинг қатнашчиси бўлиб, уларнинг устав капиталидаги улуши ўн фоиздан ортиқ бўлса, мазкур юридик шахслар, уларнинг мансабдор шахслари ва бу шахсларнинг яқин қариндошлари банк билан алоқадор шахслар деб ҳисобланади. |
Article 28. The right of banks to set their credit rates and commission fees | 28-модда. Банкларнинг кредит ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдорини белгилаш ҳуқуқлари |
Credit rates on bank operations and commission fees are set by banks independently. | Банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади. |
For loans to banks by the Central Bank to finance government programs the Central Bank may set the maximum amount of credit rates which these banks will be recovered from the debtor, in that payments for centralized resources and repayment of banks’ expenses shall be taken into accaunt. | Давлат дастурларини молиялаш учун Марказий банк томонидан банкларга бериладиган кредитлар бўйича Марказий банк ушбу банклар қарздордан ундириб оладиган фоиз ставкаларининг энг кўп миқдорини белгилаши мумкин, бунда марказлаштирилган ресурслар учун тўлов ва банкларнинг харажатлари ўрнини қоплаш ҳисобга олинади. |
Article 29. Obligations of banks to provide reports and other information | 29-модда. Банкларнинг ҳисобот ва бошқа ахборотни тақдим этиш мажбуриятлари |
Banks are obliged to submit their reports and other information to the Central Bank on time. | Банклар ўз фаолиятларига доир ҳисобот ва бошқа ахборотни Марказий банкка ўз вақтида тақдим этишлари шарт. |
291 Article. Obligation of banks to provide information on bank accounts of enterprises that do not carry out financial and economic activities | 291-модда. Банкларнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар банк ҳисобварақлари бўйича ахборот тақдим этиш мажбурияти |