USA English ‹ › UZ Uzbek

Found arm: 433 words & 2 translates

English Ўзбек
"But what did you do for grub?" the latter asked. "You don't look as if you could chop wood to keep yourself warm. You look terribly bad, friend." – Нима еб тирикчилик қилдинг? Назаримда, ҳатто новда кесадиган аҳволда эмассан. Кўринишинг ҳам ҳавас қилгудек эмас, оғайни.
Dawn broke and merged into day. It was cold and clear. Sixty below zero was Morganson's estimate of the frost. Not a breath stirred the chill Arctic quiet. He sat up suddenly, his muscular tensity increasing the hurt of the scurvy. He had heard the far sound of a man's voice and the faint whining of dogs. He began beating his hands back and forth against his sides. It was a serious matter to bare the trigger hand to sixty degrees below zero, and against that time he needed to develop all the warmth of which his flesh was capable. Тонг отди. Ҳаво совуқ ва очиқ. Моргансон, аёз олтмиш даражадан паст бўлмаса керак, деб тахмин қилди. Оғир қутб сукунатини сассизгина эпкин ҳам бузишга журъат этгани йўқ. Туйқус Моргансон қаддини ростлади. Солқиган оёқларини оғриқ хиппа бўғди. Йироқдан аллакимларнинг ҳайқириғи, итларнинг акиллаши элас-элас яқинлашарди. Моргансон қўлларини бели-биқини аралаш ура бошлади. Олтмиш даража совуқда тепкини босиш учун қўлқопни ечишнинг ўзи бўладими?
He held his fire and desperately studied Oleson's flight. The giant was grotesquely curving and twisting and running at top speed along the trail, the tail of his parka flapping smartly behind. Morganson trained his rifle on the man and with a swaying action followed his erratic flight. Morganson's finger was getting numb. He could scarcely feel the trigger. "God help me," he breathed a prayer aloud, and pulled the trigger. The running man pitched forward on his face, rebounded from the hard trail, and slid along, rolling over and over. He threshed for a moment with his arms and then lay quiet. Моргансон зўр диққат билан қочоқни кузатар эди. У олға силжиётган Ольсонга милтиғи милини тўғрилади. Бармоғи увушиб қолибди, тепкини сезмади. – Тангрим, ўзинг мадад бер! – нидо қилди ва тепкини босди. Ольсон юзтубан йиқилди, заранг йўлда бир неча марта ўмбалоқ ошди. Қўллари ёрдамида туришга чиранди, бироздан кейин қимирламай қолди.

Mr. Jones, of the Manor Farm, had locked the hen-houses for the night, but was too drunk to remember to shut the pop-holes. With the ring of light from his lantern dancing from side to side, he lurched across the yard, kicked off his boots at the back door, drew himself a last glass of beer from the barrel in the scullery, and made his way up to bed, where Mrs. Jones was already snoring.

“Қўрғонча” молхонасидаги мистер Жонс оқшом тушиши билан товуқхонасини тамбалаб қўйди, бироқ, у шу қадар маст эдики, девордаги тешикни беркитиш ёдидан кўтарилди. Орқа эшикни оёғи билан туртиб ёпгач, у қўлида силтаниб турган фонуси ёритган ерларда каловланиб, бироз тентиради, кейин ошхонадаги бочкадан бир стакан пивони сиздириб ичди ва хотини Жонс хоним хуррак отаётган тўшакнинг бир четига кирди.

As soon as the light in the bedroom went out there was a stirring and a fluttering all through the farm buildings. Word had gone round during the day that old Major, the prize Middle White boar, had had a strange dream on the previous night and wished to communicate it to the other animals. It had been agreed that they should all meet in the big barn as soon as Mr. Jones was safely out of the way. Old Major (so he was always called, though the name under which he had been exhibited was Willingdon Beauty) was so highly regarded on the farm that everyone was quite ready to lose an hour's sleep in order to hear what he had to say. Ётоқхонада чироқ ўчиши билан молхонада безовта ҳаракатлар бошланди. Кун бўйи ҳайвонлар орасида миш-мишлар тарқалди, гўёки кекса майор, мидлуайтлик мукофотланган ахта чўчқа ўтган кеча ғалати туш кўрибди ва бугун бу ҳақда бошқа жониворларга сўзлаб берар экан. Ҳаммалари, мистер Жонс кўздан батамом ғойиб бўлиши билан, катта омборда кўришишга қарор қилишди. Кекса майор (уни ҳамиша шундай аташарди, ҳолбуки, кўргазмаларга олиб борганда “Уиллингтон Гўзали” деган ном остида намойиш этишарди) молхонада жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор эди, шунинг учун бу таклифга ҳамма ҳайвонлар рози бўлишди.
After the horses came Muriel, the white goat, and Benjamin, the donkey. Benjamin was the oldest animal on the farm, and the worst tempered. He seldom talked, and when he did, it was usually to make some cynical remark—for instance, he would say that God had given him a tail to keep the flies off, but that he would sooner have had no tail and no flies. Alone among the animals on the farm he never laughed. If asked why, he would say that he saw nothing to laugh at. Nevertheless, without openly admitting it, he was devoted to Boxer; the two of them usually spent their Sundays together in the small paddock beyond the orchard, grazing side by side and never speaking. Отлардан сўнг оқ эчки Мюриэл ва эшак Бенжамин келди. У бу молхонада энг кўп яшаган ҳайвон бўлиб, хаддан зиёд расво характери бор эди. У кам гапирар, мабодо гапириб қолса, юзинг-бетинг демай, шарттакилик қиларди — масалан, у бир куни Яратган менга сўна-пашшаларни ҳайдаш учун дум берган, аммо пашшалар ҳам, дум ҳам бўлмаса афзал эди, деган. Ҳайвонлар орасида ҳеч қачон кулмаган ва кулмайдиган жонивор ҳам у эди. Нега бундай ғамгин экани ҳақида савол берилганда, у бу дунёда қувонч учун сабаб ҳали йўқлигини айтганди. Шунга қарамасдан, у тулпор Боксёрга боғланиб қолганди; одатда, улар якшанба кунларини боғ ёнидаги мўъжазгина яйловда майсаларни ковшаниб, ёнма-ён ўтказишарди.
The two horses had just lain down when a brood of ducklings, which had lost their mother, filed into the barn, cheeping feebly and wandering from side to side to find some place where they would not be trodden on. Clover made a sort of wall round them with her great foreleg, and the ducklings nestled down inside it and promptly fell asleep. At the last moment Mollie, the foolish, pretty white mare who drew Mr. Jones's trap, came mincing daintily in, chewing at a lump of sugar. She took a place near the front and began flirting her white mane, hoping to draw attention to the red ribbons it was plaited with. Last of all came the cat, who looked round, as usual, for the warmest place, and finally squeezed herself in between Boxer and Clover; there she purred contentedly throughout Major's speech without listening to a word of what he was saying. Боксёр ва Кловер ёнбошлаб олган заҳоти, омборга онасини йўқотиб қўйган ўрдакчалар подаси ёпирилиб киришди; ҳаяжон билан ғақиллаб, хавфсиз, биров билиб-билмай босиб олмайдиган жой илинжида, улар у ёндан-бу ёнга югура бошлашди. Байтал Кловернинг узанган оёғи уларга ҳимоя девори бўлиб кўринди, ўрдакчалар бу бошпанага ирғишлаб киришди ва дарҳол уйқуга кетдилар. Ниҳоят омборга, қанд бўлагини қитирлатиб чайнаганча, олифта солланиб, мистер Жонснинг икки ғилдиракли аравасини тортадиган, далли оқ бия Молли кирди. У биринчи қатордан жой олди ва дарҳол тақиб қўйилган қизил тасмачасига эътиборни қаратиш учун оқ ёлларини ўйнай бошлади. Охирги бўлиб мушук кирди, одатдагидай, энг иссиқ жойни излаб, у ён-бу ёнга аланглади ҳамда Боксёр ва Кловернинг ўртасига сирғалиб кириб олди; бу ерда у тинимсиз ағанаб, майорнинг нутқи пайтида миёв-миёвлаб тинмади ва маърузанинг бирорта сўзини ҳам эшитмади.
"But is this simply part of the order of nature? Is it because this land of ours is so poor that it cannot afford a decent life to those who dwell upon it? No, comrades, a thousand times no! The soil of England is fertile, its climate is good, it is capable of affording food in abundance to an enormously greater number of animals than now inhabit it. This single farm of ours would support a dozen horses, twenty cows, hundreds of sheep—and all of them living in a comfort and a dignity that are now almost beyond our imagining. Why then do we continue in this miserable condition? Because nearly the whole of the produce of our labour is stolen from us by human beings. There, comrades, is the answer to all our problems. It is summed up in a single word—Man. Man is the only real enemy we have. Remove Man from the scene, and the root cause of hunger and overwork is abolished for ever. Аслида ҳақиқий ҳолат шундай бўлишги мумкинми? Бу она заминимизнинг қашшоқлигиданми, ер унда яшайдиган ва меҳнат қилаётган барча жониворларни боқа олмайдими? Йўқ, ўртоқлар, минг бора йўқ! Англияда иқлим майин, замин ҳосилдор, ер ҳозир яшаётганидан ҳам кўпроқ жониворларни боқа олади. Бизники сингари молхона ўнлаб отларни, йигирмата сигирни, юзлаб қўйларни боқа олади — ва уларнинг ҳаёти қулайликларга тўла, ўзлари иззат-эътиборга эга бўладилар, биз бу ҳақда ҳали орзу ҳам қила олмаймиз. Нега биз бу қадар тубан аҳволда яшашда давом этмоқдамиз? Сабаби шундаки, биз ўз меҳнатимиз билан яратаётган деярли ҳамма нарса одамлар томонидан ўзлаштириб юборилмоқда. Мана, ўртоқлар, барча саволларнинг жавоби қай ерда экан. Бу битта, аммо ягона — одамдеган сўздадир. Бизнинг ягона ҳақиқий душманимиз — одам. Саҳнадан одамни олиб ташланг, очлик ва аёвсиз меҳнатнинг сабаби йўқолади.
The singing of this song threw the animals into the wildest excitement. Almost before Major had reached the end, they had begun singing it for themselves. Even the stupidest of them had already picked up the tune and a few of the words, and as for the clever ones, such as the pigs and dogs, they had the entire song by heart within a few minutes. And then, after a few preliminary tries, the whole farm burst out into 'Beasts of England' in tremendous unison. The cows lowed it, the dogs whined it, the sheep bleated it, the horses whinnied it, the ducks quacked it. They were so delighted with the song that they sang it right through five times in succession, and might have continued singing it all night if they had not been interrupted. Бу қўшиқнинг биргаликда ижро этилиши барча ҳайвонларни ёввойи жунбушга келтирди. Майор охирги сўзни талаффуз қилиши билан, жониворлар қўшиқни қайтадан айта бошлашди. Иштирокчиларнинг энг анқовлари ҳам оҳангга тушиб олишди ва бир неча билган сўзларини илиб кетишди, энг ақлли бўлган чўчқалар ва итларга келсак, улар бир-икки дақиқада дарров қўшиқни дилларининг туб-тубидан куйлай бошлашди. Бир-бирларига мослашувга бир неча бор уринишдан сўнг — бутун молхона ҳайратли бир якдилликда “Англия жониворлари”ни баралла айта бошлади. Сигирлар қўшиқни маърашар, итлар ириллашар, қўйлар баърашар, сигирлар маърашар, отлар кишнар ва ўрдаклар ғақиллашарди. Улар шу қадар завқ билан куйлашардики, қўшиқ беш марта кетма-кет ижро этилди, ҳар гал аввалгисидан яхши эди, агар уларни узиб қўйишмаса — тун бўйи куйлашарди.
Unfortunately, the uproar awoke Mr. Jones, who sprang out of bed, making sure that there was a fox in the yard. He seized the gun which always stood in a corner of his bedroom, and let fly a charge of number 6 shot into the darkness. The pellets buried themselves in the wall of the barn and the meeting broke up hurriedly. Everyone fled to his own sleeping-place. The birds jumped on to their perches, the animals settled down in the straw, and the whole farm was asleep in a moment. Афсуски, шовқиндан мистер Жонс уйғониб кетди, ҳовлига тулки кириб қолган деган қатъият билан тўшакдан турди. У ҳамиша боши устида турадиган милтиғини ушлаб, ҳовлига чиқди ва бир-икки марта қоронғуликка ўқ отди. Ўқларнинг бири омборнинг деворига тегди ва... мажлис ўша заҳоти тугади. Ҳамма ўзи ҳамиша тунни ўтказадиган тешикларига тарқаб кетди. Қушлар ўзларининг қўноқларига қўнишди, ҳайвонлар пичанга ағанашди, бутун молхона дарҳол уйқуга ботди.
For the purposes of implementing this Convention, it shall not be necessary, except as otherwise stated herein, for the offences set forth in it to result in damage or harm to state property. 2. Мазкур Конвенцияни амалга ошириш мақсадида, агар унда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, айтиб ўтилган жиноятлар содир этилиши натижасида давлат мулкига зарар ёки талафот етказилиши мажбурий эмас.
Take such measures as may be necessary to permit its courts to order those who have committed offences established in accordance with this Convention to pay compensation or damages to another State Party that has been harmed by such offences; and b) ўзларининг судларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга бундай жиноят содир этилиши оқибатида бошқа иштирокчи Давлатга етказилган зарарни ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тўғрисида фармойиш беришига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;

Go, look for another scribbler by night!
Shall the poet throw away the highest right,
The right of humanity, that Nature gave,
Carelessly, so that you might gain!
How will he move all hearts again?
How will each element be his slave?
Is that harmony nothing, from his breast unfurled,
That draws back into his own heart, the world?
When Nature winds the lengthened filaments,
Indifferently, on her eternal spindle,
When all the tuneless mass of elements,
In their sullen discord, jar and jangle –
Who parts the ever-flowing ranks of creation,
Stirs them, so rhythmic measure is assured?
Who calls the One to general ordination,
Where it may ring in marvellous accord?
Who lets the storm wind rage with passion,
The sunset glow the senses move?
Who scatters every lovely springtime blossom
Beneath the footsteps of the one we love?
Who weaves the slight green wreath of leaves,
To honour work well done in every art?
What makes Olympus sure, joins deities?
The power of Man, revealed by the bard.

Бор, изла ўзингга бўлак хизматкор,
Сен бошлаган йўлга асло бормасман.
Менда тангри бермиш олий ҳуқуқ бор,
Сени деб мен уни лойга қормасман.
Шеърият қалбларни ёқур не сабаб?
Наҳот боис бўлса баландпарвоз гап!
Шоир юрагида пинҳондир олам,
Жаҳоний уйғунлик унда мужассам.
Парвосиз табиат замон чархида
Тириклик ипини йигиргани чоғ
Баркамоллик бўлмас унинг тархида,
Аралашиб кетар гоҳи хас, пўчоқ.
Чарх ишига шунда ким берур тўзим,
Ҳаёт риштасига ким берур оро?
Борлиқнинг бетартиб суронига ким
Мусиқий оҳангдек бахш этар жило?
Кимдир шайдо қалбнинг туғён чоғини
Тўфон шиддатига қилгувчи қиёс?
Кимга муҳаббатнинг ўт фироғини
Сўйлайдур ҳар оқшом ботгувчи қуёш?
Ким ул боғда унган оддий печакни
Шуҳрат гултожига этди баробар?
Кимнинг изми ила олам чечакни
Маҳбублар пойига сочди саболар?
Кимдир ул, забт айлаб Олимп маснадин,
Тангрилар посбони бўлолган қодир?
Улдир одамзотнинг буюк қудратин
Қалбида мужассам айлаган шоир.

Ёшлик, азиз дўстим, жангларда керак,
Душман ҳамла қилса у берур сабот.
Жононлар бўйнингга солсаю билак,
Ўзинг кекса бўлсанг — ундан сўр нажот.
Ёшлик керак бўлур маррага қадар —
Лаҳзаларни қучиб югурган чоғинг.
Май ичиб, шод бўлиб то оппоқ саҳар
Суронли даврада ўлтирган чоғинг.
Ва лекин рубобнинг торин чертмоққа,
Ўрганган оҳангинг қилмоққа такрор,
Сўз билан дилларни асир этмоққа.
Азизим, аксинча, кексалик даркор.
Дерларки, кексалик келгач доимо
Болалик қайтармиш, ҳайрон қоламиз,
Аслида ҳаммамиз ўлгунгача то
Оламдан ғофилмиз — гўдак боламиз.

Youth is what you need, dear friend,
When enemies jostle you, of course,
And girls, filled with desire, bend
Their arms around your neck, with force,
When the swift-run race’s garland
Beckons from the hard-won goal,
When from the swirling dance, a man
Drinks until the night is old.
But to play that well-known lyre
With courage and with grace,
Moved by self-imposed desire,
At a sweet wandering pace,
That is your function, Age,
And our respect won’t lessen.
Age doesn’t make us childish, as they say,
It finds that we’re still children.


Imber grunted and stalked up to Emily Travis. He looked her over, keenly and carefully, every square inch of her. Especially did he appear interested in her silky brown hair, and in the color of her cheek, faintly sprayed and soft, like the downy bloom of a butterfly wing. He walked around her, surveying her with the calculating eye of a man who studies the lines upon which a horse or a boat is builded. In the course of his circuit the pink shell of her ear came between his eye and the westering sun, and he stopped to contemplate its rosy transparency. Then he returned to her face and looked long and intently into her blue eyes. He grunted and laid a hand on her arm midway between the shoulder and elbow. With his other hand he lifted her forearm and doubled it back. Disgust and wonder showed in his face, and he dropped her arm with a contemptuous grunt. Then he muttered a few guttural syllables, turned his back upon her, and addressed himself to Dickensen.

Имбер нимадир деб минғиллаб, Эмили Тревисга яқинроқ келди. У қизни бошдан-оёқ синчиклаб кўздан кечирди. Айниқса қизнинг ипаксимон қўнғир сочлари ва ол ёноқлари чолда алоҳида қизиқиш уйғотди. У нигоҳини узмай қизни айланиб ўтди, гўё отнинг бўй-бастини ёки қайиқни ўрганаётгандай. Ногаҳон у ботаётган қуёшнинг нурлари қизнинг қизғиш қулоқларидан ўтиб шуълаланаётганини пайқадию, таққа тўхтади. Кейин яна унинг юзларини «текшириш»га тушди ва қизнинг мовий кўзларига узоқ тикилиб қолди. Тағин ниманидир тўнғиллаб, бир қўли билан нозикойимнинг билагидан ушлаб, иккинчиси билан тирсагини букиб кўрди. Ҳиндунинг юзида нафрат ва ҳайрат акс этди, пўнғиллаб Эмилининг қўлини қўйиб юборди. Сўнг бўғзидан қанақадир товушлар чиқариб, қизга орқа ўгирди ва Диккенсенга нимадир деди.

"What did he say?" asked Dickensen.
"Him say um all the same one man, dat p'liceman," Jimmy interpreted.
Little Dickensen was little, and what of Miss Travis, he felt sorry for having asked the question.
The policeman was sorry for him and stepped into the breach. "I fancy there may be something in his story. I'll take him up to the captain for examination. Tell him to come along with me, Jimmy."
Jimmy indulged in more throaty spasms, and Imber grunted and looked satisfied.
"But ask him what he said, Jimmy, and what he meant when he took hold of my arm."
So spoke Emily Travis, and Jimmy put the question and received the answer. "Him say you no afraid," said Jimmy.
Emily Travis looked pleased.
“Him say you no skookum, no strong, all the same very soft like little baby. Him break you, in um two hands, to little pieces. Him t'ink much funny, very strange, how you can be mother of men so big, so strong, like dat p'liceman.”


– Нима деяпти? – сўради Диккенсен.
– У айтдики – бу кишиларнинг барчаси миршабга ўхшаган дароз, бир тоифадан экан, – таржима қилди Жимми.
Митти Диккенсен паст бўйли эди, шу боис Тревис хоним қошида бундай савол берганига пушаймон бўлди.
Миршаб буни пайқаб, гапни бошқа ёққа бурди. – Бунда бир гап бор, шекилли. Уни капитаннинг ҳузурига олиб бораман. Унга айт, Жимми, мен билан юрсин.
Жимми тағин кекса ҳиндуни сиқувга олди, Имбер бир нима деб тўнғиллади, лекин юзидан мамнуниятни уқиш мумкин эди.
– Ундан сўра-чи, Жимми, қўлимни ушлаганда нималарни ўйлаган экан?
– Унинг айтишича, сиз қўрқоқ эмассиз.
Бундай жавобдан Эмили Тревис ҳузурланиб кетди.
– Айтдики, сиз скукум эмассиз, шундай нозиксизки, худди мурғак боладек. У сизни қўллари билан минг бўлакка бўлиб ташлаши мумкин. Манов миршабдек азаматни дунёга келтира олишингизга лол қоляпти.

But there is something that I must say to my people who stand on the warm threshold which leads into the palace of justice. In the process of gaining our rightful place, we must not be guilty of wrongful deeds. Let us not seek to satisfy our thirst for freedom by drinking from the cup of bitterness and hatred. Адолат саройининг табаррук остонасида турган халқимга айтадиган яна бир гапим бор. Ўзимизнинг ҳаққоний ўрнимизни эгаллаш жараёнида бизни ножўя ҳаракатларда айблашларига замин яратиб бермаслигимиз керак. Келинг, озодликка бўлган ташналигимизни алам ва нафрат косасидан сув ичиб қондирмайлик.

Wanted to pencil eyebrow but poked an eye;

Disservice;

Do more harm than good

Қош қўяман деб, кўз чиқарма

18. And they worship, besides God, what neither harms them nor benefits them. And they say, “These are our intercessors with God.” Say, “Are you informing God about what He does not know in the heavens or on earth?” Glorified be He, High above the associations they make. 18Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиларлар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» дерлар. Сен: «Аллоҳга у осмонлару ерда билмайдиган нарсаларнинг хабарини бермоқчимисизлар?!» деб айт. Аллоҳ улар келтираётган ширкдан пок ва юксак зотдир.
49. Say, “I have no power to harm or benefit myself, except as God wills. To every nation is an appointed time. Then, when their time arrives, they can neither postpone it by one hour, nor advance it. 49Сен:«Мен ўзим ҳам на зарарга ва на фойдага молик эмасман. Магар Аллоҳ нимани хоҳласа (шу бўладир). Ҳар умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бир соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар», деб айт.