USA English ‹ › UZ Uzbek

Found alt: 430 words & 2 translates

English Ўзбек
Although victims could bring civil suits against traffickers, such instances were rare due to the high cost of legal representation, which was neither provided by the government nor affordable to most victims. Гарчи жабрдийдалар одамфурушларга қарши фуқаролик даъвоси киритиши мумкин бўлса-да, бундай мисоллар адвокатларни ёллаш нархи қимматлиги сабаб жуда кам бўлди, бундай ёрдамни давлат кўрсатмайди, жабрдийдалар кўпчилигининг эса чўнтаги кўтармайди.
Labor inspectors identified cases in which local hokims directed banks to send their employees into the cotton fields or find and/or pay for replacements through unregulated, informal channels; as in previous years, this de facto penalty system generated a lucrative means of extortion for corrupt officials. Меҳнат инспекторлари маҳаллий ҳокимлар банкларга ўз ходимларини пахта далаларига юбориш ёки тартибга солинмайдиган, норасмий каналлар орқали ўз ўрнига пахта терадиган кишилар учун пул тўлаш топшириғини берган; ўтган йилларда бўлгани каби жарималарнинг бундай тизими коррупциялашган амалдорлар учун де-факто фойдали юлғичлик воситаси бўлди.
The Agency also conducted pre-departure consultations, through which it provided information on primary destination countries’ labor and migration laws – especially Russia and Kazakhstan; issued some prospective migrant workers health insurance; and provided micro-loans to those who could not find work abroad. Агентлик чет элларга жўнаб кетиши олдидан уларга маслаҳатлар, ушбу жараёнда улар борадиган мамлакатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистоннинг меҳнат ва миграция қонунчилиги ҳақида маълумот берди; айрим потенциал меҳнат мигрантларига тиббий суғурта тақдим этди; чет элларда иш топа олмаган кишиларга микрозаймлар ажратди.
Although the companies were required to obtain recruitment licenses, the government did not report the number of such licenses granted. Гарчи компаниялардан ишга ёллаш бўйича лицензия талаб этилса-да, ҳукумат бундай берилган лицензиялар сони ҳақида маълумот бермади.
The government’s expanded labor inspectorate reported conducting 16,671 inspections and investigations in 2020, although it did not specify how many were initiated by worker complaints (compared with 21,172 inspections and 8,322 complaint investigations in 2019). Ҳукуматнинг иш ўринлари кенгайтирилган меҳнат инспекцияси 2020 йилда 16 671 та текширув ёки суриштирув ўтказганини хабар қилди, бироқ у ўша текширувларнинг қанчаси ишчиларнинг шикояти сабаб ўтказилганига аниқлик киритмади (солиштириш учун 2019 йилда 21 172 та текширув ва 8322 та шикоят ортидан суриштирув ўтказилган эди).
The hill, once stalked by thieves, is safer now – although a Talib official ordered us out just after sunset so we didn’t manage to take many photos. Бир пайтлар ўғрилар пайт пойлаган бу тепалик энди хавфсизроқ, шунга қарамай Толибон вакили бизга қуёш ботган заҳоти кетишимизни буюрди, шунинг учун керагича суратга ололмадик.
Along with this, I once again express my gratitude to the chairman of the Central Council of the People’s Democratic Party of Uzbekistan Khatamjon Ketmonov, the chairman of the Central Council of the “Milliy Tiklanish” Democratic Party Sarvar Otamurodov and the chairman of the Political Council of the “Adolat” Social-Democratic Party Narimon Umarov who have participated in these elections conducted on alternative basis. Шу билан бирга, муқобиллик асосида ўтган ушбу сайловларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Ҳатамжон Кетмоновга, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов ва «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаровга яна бир бор ўз ташаккуримни изҳор этаман.
Taking this opportunity, I express my sincere gratitude to the privates and sergeants, officers and generals of the Armed Forces, National Security Service, border and interior troops, as well as all servicemen for their loyalty to their oath and sacred duty. Фурсатдан фойдаланиб, Қуролли Кучлар, Миллий хавфсизлик хизмати, чегара ва ички қўшинларнинг аскар ва сержантлари, офицер ва генералларига, барча ҳарбий хизматчиларимизга ўзининг ҳарбий қасамёди ва муқаддас бурчига садоқати учун самимий миннатдорлик билдираман.
Taking today’s opportunity, allow me to express my high respect, esteem and sincere wishes to our dear elderly and veterans of labor for their diligent services along the path of the progress of our country and wish all of them a long life, sound health, happiness and well-being. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари учун муҳтарам нуронийларимизга, қадрли меҳнат фахрийларига ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва самимий тилакларимни билдиришга, уларнинг барчасига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва фаровонлик тилашга рухсат бергайсизлар.
In this regard, I would like to especially emphasize one idea: strengthening the attention and practical care for the persons of old age and the representatives of elder generation, increasing their pensions, bettering healthcare, social and consumer services for them will continue to remain as one of the most important tasks both for the President, our Government and all khokimiyats (governor’s and mayor’s offices). Шу борада бир фикрга алоҳида урғу бериб таъкидламоқчиман: ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш бундан буён ҳам Президент учун, Ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади.
For this purpose, we consider it our most important task to actively continue the state policy on protecting the health of mothers and children, giving jobs to women taking into account their living conditions, creating comprehensive opportunities on alleviating hardships of our sisters, raising the place and prestige of women in our socio-political life. Шу сабабли оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аёлларнинг турмуш шароитларини ҳисобга олган ҳолда, иш билан таъминлаш, опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш учун ҳар томонлама имконият яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича давлат сиёсатини фаол давом эттиришни биз ўзимизнинг энг муҳим вазифамиз, деб биламиз.
All of us are well-aware that Uzbekistan is rich with raw and natural resources and boasts with powerful economic and human potential. However, our biggest wealth is an enormous intellectual and spiritual potential of our people. We know well and highly cherish that our respected intelligentsia – the people of science, techniques, and above all, our academicians, the people culture, literature, art and the representatives of sport are diligently and selflessly working in creating and further multiplying this potential. Барчамизга аёнки, Ўзбекистон бой қазилма ва табиий ресурсларга, қудратли иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эга. Бироқ бизнинг энг катта бойлигимиз – бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Бу салоҳиятни яратиш ва янада кўпайтиришда ҳурматли зиёлиларимиз – илм-фан ва техника намояндалари, биринчи навбатда қадрли ва ҳурматли академикларимиз, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларининг вакиллари бутун вужудини бериб, фидокорона меҳнат қилаётганларини биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
With an aim of protecting a human health, which is considered to be the priceless wealth for us, the Government should concentrate its attention on implementation of the set of measures on radically improving the sphere of healthcare, above all, the activity of its branches of primary healthcare and rural medical stations, further development of the specialized centers rendering services based on emergency healthcare and high technologies. In this respect, the other day the leadership cadres in the system of the Ministry of Healthcare have been entirely renewed and it can be said it was reinforced! Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор. Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди.
I wish all of you a sound health, happiness and success, peace and tranquility, plenty and abundance to your homes. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

It was the last of Morganson's bacon. In all his life he had never pampered his stomach. In fact, his stomach had been a sort of negligible quantity that bothered him little, and about which he thought less. But now, in the long absence of wonted delights, the keen yearning of his stomach was tickled hugely by the sharp, salty bacon.

Моргансоннинг томоғидан сўнгги бекон* тишлами саримойдай ўтиб кетди. У ҳаётида бирор маротаба ошқозонини бундай сийламаганди. Ошқозон Моргансон учун эътибордан холи ва уни кам безовта қилувчи нарса эди, ўзи ҳам ошқозон масаласида кўпам қайғуравермасди. Лекин ҳозир узоқ очликдан сўнг тузланган бекон бўлаги нафсини қондирди.

At the end of half-an-hour, Morganson said good-bye and left the saloon. He put his galled shoulder to the haul-rope and took the river-trail south. An hour later he halted. An inviting swale left the river and led off to the right at an acute angle. He left his sled and limped up the swale for half a mile. Between him and the river was three hundred yards of flat ground covered with cottonwoods. He crossed the cottonwoods to the bank of the Yukon. The trail went by just beneath, but he did not descend to it. South toward Selkirk he could see the trail widen its sunken length through the snow for over a mile. But to the north, in the direction of Minto, a tree-covered out-jut in the bank a quarter of a mile away screened the trail from him. Ярим соат ўтгач, Моргансон қовоқхона соҳиби билан хайр-хўшлашиб,йўлга чиқди. Қийилиб кетган елкасига арқонни ташлаб, дарё ўзани бўйлаб югургилаб чўзилган чана изидан жануб томон юрди. Бир соат ўтар-ўтмас тўхтади. Ўнгдан дарёга кичкина дара туташганди. Моргансон чаналарни тўхтатиб, оқсоқлана-оқсоқлана дара бўйлаб ярим милча юрди. Бу ердан дарёгача уч юз ярд бор экан. Олдинда тераклар қоплаган тубанлик. Моргансон теракзор оралаб Юкон дарёси томон юрди. Йўл қарийб дарё ёқасигача чўзилган экан. Моргансон у ёққа тушиб ўтирмади. Селкеркка кетаверишдаги қор босган жанубий йўл чаналар изига тўлиб кетган, олдинда яна бир чақиримча масофа кўзга ташланарди. Шимолий, Минто йўналишидаги йўлни эса тахминан чорак милгача ўрмон қоплаб олганди.
In the morning, as soon as he got up, he drew on his mittens, pulled the flaps of his cap down over his ears, and crossed through the cottonwoods to the Yukon. He took his rifle with him. As before, he did not descend the bank. He watched the empty trail for an hour, beating his hands and stamping his feet to keep up the circulation, then returned to the tent for breakfast. There was little tea left in the canister--half a dozen drawings at most; but so meagre a pinch did he put in the teapot that he bade fair to extend the lifetime of the tea indefinitely. His entire food supply consisted of half-a-sack of flour and a part-full can of baking powder. He made biscuits, and ate them slowly, chewing each mouthful with infinite relish. When he had had three he called a halt. He debated a while, reached for another biscuit, then hesitated. He turned to the part sack of flour, lifted it, and judged its weight. "I'm good for a couple of weeks," he spoke aloud. "Maybe three," he added, as he put the biscuits away. Субҳи содиқда Моргансон қўлқопини кийиб, қулоқчинини бостириб, Юкон томон йўл солди. Елкасида милтиқ. Бугун ҳам пастга тушмади. Нақ бир соат кимсасиз йўлни кузатди, қизиш мақсадида депсиниб, кафтини кафтига уриб турди. Кейин нонушта қилгани чодирга қайтиб келди. Тунука қутидаги қуруқ чой ҳам оз қолибди, беш дамламга етади. Декчасига бир чимдимгина чой ташлади. Бор-йўқ озиқ-овқат захираси ярим қопчиқ ун-у оғзи очилган қутидаги хамиртурушдан иборат эди. Моргансон печ устида нон пишириб, шошмасдан нонуштага ўтирди. Ҳар бир луқмадан лаззатланиб тановул қилди. Учта нонни паққос тушириб, тўртинчисига қўл чўзди-ю иккиланиб қолди; қопчиқни кўтариб салмоқлаб кўрди. “Икки ҳафтага етади”, – деди овоз чиқариб ўзига ўзи. Кулчаларни нарироқ суриб: “Балки, уч ҳафтага ҳам етар”, деб қўшиб қўйди.
"Why?" Morganson asked in a faltering voice. – Нечун?
Morganson turned his attention to Oleson. At the same time that he noted the latter running away towards Minto he noted that the dogs, coming to where the first man's body blocked the trail, had halted. Morganson fired at the fleeing man and missed, and Oleson swerved. He continued to swerve back and forth, while Morganson fired twice in rapid succession and missed both shots. Morganson stopped himself just as he was pulling the trigger again. He had fired six shots. Only one more cartridge remained, and it was in the chamber. It was imperative that he should not miss his last shot. Моргансон бор диққат-эътиборини Ольсонга қаратди. Ольсон Минто томон жидду жаҳд-ла югурарди. Итлар эса кўндалангига узала тушиб ётган ўлик ёнига келиб тўхташди. Моргансоннинг ўқи яна хато кетди; Ольсон кескин бурилиб, дам чапга, дам ўнгга ташланарди. Моргансон унинг ортидан иккита ўқни пайдар-пай қўйиб юборди. Тегмади. Тепкини таваккал босмоқчи бўлди, лекин ўзини қўлга олди. Атиги бир дона ўқ қолибди. Бу сафар янглишишга ҳаққи йўқ.
"And remember, comrades, your resolution must never falter. No argument must lead you astray. Never listen when they tell you that Man and the animals have a common interest, that the prosperity of the one is the prosperity of the others. It is all lies. Man serves the interests of no creature except himself. And among us animals let there be perfect unity, perfect comradeship in the struggle. All men are enemies. All animals are comrades." Эсда тутинглар, ўртоқлар, — сизнинг жасоратингиз, журъатингиз барқарор ва собит бўлсин. Сизларни ҳеч қандай ғайри фикрлар йўлдан адаштирмасин. Агар кимдир жониворлар ва одамлар ўртасида умумий манфаатлар бор, бир томоннинг фаравонлиги иккинчи томоннинг фаровонлиги демакдир, деб гапира бошласа, уни эшитманглар. Буларнинг бари ёлғон! Одамларни ўзлариникидан бошқа ҳеч кимнинг манфаати қизиқтирмайди. Биз, ҳайвонларнинг орасида эса жангда енгилмас бирлик, мустаҳкам биродарлик ғалаба қилсин. Барча одамлар — душманларимиз. Барча ҳайвонлар — биродарлар.