USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
to ensure equal treatment in social, economic, and commercial matters for all Members of the United Nations and their nationals, and also equal treatment for the latter in the administration of justice, without prejudice to the attainment of the foregoing objectives and subject to the provisions of Article 80.

д) Ташкилот Аъзоларига ва уларнинг фуқароларига ижтимоий, иқтисодий ва савдо соҳаларида тенг муносабатда бўлишни, шунингдек, юқорида кўрсатилган вазифаларни бажаришга ҳеч қандай зиён етқазмаган ҳолда ва 80-моддадаги қоидаларга риоя қилиш шарти билан одил суд юритишда уларга тенг муносабатда бўлишни таъминлайди.
territories voluntarily placed under the system by states responsible for their administration.

c) бошқариш учун жавобгар давлатлар томонидан васийлик тизимига ихтиёрий равишда қўшилган ҳудудлар.
Except as may be agreed upon in individual trusteeship agreements, made under Articles 77, 79, and 81, placing each territory under the trusteeship system, and until such agreements have been concluded, nothing in this Chapter shall be construed in or of itself to alter in any manner the rights whatsoever of any states or any peoples or the terms of existing international instruments to which Members of the United Nations may respectively be parties.

1. Ҳар бир ҳудудни васийлик тизимига қўшадиган 77-, 79- ва 81-моддаларга мувофиқ тузилган васийлик ҳақидаги алоҳида битимларда келишиб олинадиган ҳоллардан ташқари ва бундан буён шундай битимлар тузилгунча ушбу Бобдаги бирон қоида ҳар қандай давлат ёки ҳар қандай халқлар ҳуқуқларининг ёки Ташкилот Аъзолари қатнаша оладиган мавжуд халқаро битимлар шартларининг ўзгариши, деб талқин қилинмаслиги лозим.
The trusteeship agreement shall in each case include the terms under which the trust territory will be administered and designate the authority which will exercise the administration of the trust territory. Such authority, hereinafter called the administering authority, may be one or more states or the Organization itself.

Васийлик ҳақидаги битим ҳар ҳолда васийлик ҳудудини бошқариш шартларини ўз ичига олиши, шунингдек васийлик ҳудудини бошқарувчи ҳокимиятни белгилаб бериши лозим. Бундан буён бошқарувчи ҳокимият деб аталадиган бундай ҳокимият бир ёки кўпроқ давлат ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлиши мумкин.
There may be designated, in any trusteeship agreement, a strategic area or areas which may include part or all of the trust territory to which the agreement applies, without prejudice to any special agreement or agreements made under Article 43.

Васийлик ҳақидаги ҳар қандай битимда шу битим жорий қилинадиган васийлик ҳудудининг бир қисмини ёки ҳаммасини 43-модда асосида тузилган битимларга ёки бирон-бир махсус бир битимга ҳеч бир зиён етказмасдан ўз ичига олувчи стратегик район ёки районлар аниқланиши мумкин.
It shall be the duty of the administering authority to ensure that the trust territory shall play its part in the maintenance of international peace and security. To this end the administering authority may make use of volunteer forces, facilities, and assistance from the trust territory in carrying out the obligations towards the Security Council undertaken in this regard by the administering authority, as well as for local defence and the maintenance of law and order within the trust territory.

Васийлик ҳудуди халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашда ўз ролини ўйнашини таъминлаш бошқарувчи ҳокимиятнинг ваифасидир. Шу мақсадда бошқарувчи ҳокимият Хавфсизлик Кенгаши олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришда, шунингдек васийлик ҳудуди доирасида маҳаллий мудофаа, қонун ва тартибни сақлаш учун васийлик ҳудудининг кўнгилли қуролли кучларидан, хизмат кўрсатиш воситалари ёрдамидан фойдаланишга вакил қилинади.
those Members administering trust territories;

а) Васийлик ҳудудларини бошқарувчи Ташкилот Аъзоларидан;
such of those Members mentioned by name in Article 23 as are not administering trust territories; and

б) 23-моддада номлари кўрсатилган васийлик ҳудудларини бошқармайдиган Ташкилот Аъзоларидан;
as many other Members elected for three-year terms by the General Assembly as may be necessary to ensure that the total number of members of the Trusteeship Council is equally divided between those Members of the United Nations which administer trust territories and those which do not.

c) Бош Ассамблея томонидан уч йиллик муддатга сайланган, Васийлик Кенгаши аъзоларининг умумий сони васийлик ҳудуларини бошқарувчи ва бошқармайдиган Ташкилот Аъзолари орасида тенг бўлиниши учун зарур бўладиган миқдордаги Ташкилотнинг бошқа Аъзоларидан.
consider reports submitted by the administering authority;

а) Бошқарувчи ҳокимият тақдим қилган ҳисоботларни кўриб чиқиш;
accept petitions and examine them in consultation with the administering authority;

б) Бошқарувчи ҳокимият билан маслаҳатлашган ҳолда илтимосномаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
provide for periodic visits to the respective trust territories at times agreed upon with the administering authority; and

c) Бошқарувчи ҳокимият билан келишилган муддатларда тегишли васийлик ҳудудларига вақти-вақти билан бориб туриш; ва
The Trusteeship Council shall formulate a questionnaire on the political, economic, social, and educational advancement of the inhabitants of each trust territory, and the administering authority for each trust territory within the competence of the General Assembly shall make an annual report to the General Assembly upon the basis of such questionnaire.

Васийлик Кенгаши ҳар бир васийлик ҳудуди аҳолисининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига, шунингдек, маориф тараққиётига доир анкета ишлаб чиқади. Бош Ассамблея ваколатига кирадиган ҳар бир васийлик ҳудудининг бошқарувчи ҳокимияти эса шу анкета асосида йиллик маъруза тузиб, Бош Ассамблеяга тақдим қилади.
Decisions of the Trusteeship Council shall be made by a majority of the members present and voting.

2. Васийлик Кенгашининг қарорлари овоз беришда ҳозир бўлган ва қатнашган Кенгаш Аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади.
The Trusteeship Council shall adopt its own rules of procedure, including the method of selecting its President.

1. Васийлик Кенгаши ўзининг тартибот қоидаларини, жумладан, ўз Раисини сайлаш тартибини қабул қилади.
Nothing in the present Charter shall prevent Members of the United Nations from entrusting the solution of their differences to other tribunals by virtue of agreements already in existence or which may be concluded in the future.

Ушбу Низом Ташкилот Аъзоларининг ўз ихтилофларини ҳал этишни мавжуд битимлар асосида ёки келажакда тузилиши мумкин бўлган битимлар асосида бошқа судларга топширишга мутлақо монелик қилмайди.
The General Assembly or the Security Council may request the International Court of Justice to give an advisory opinion on any legal question.

1. Бош Ассамблея ёки Хавфсизлик Кенгаши Халқаро Суддан ҳар қандай юридик масала бўюча консультатив хулосалар беришни талаб қила олади.
Other organs of the United Nations and specialized agencies, which may at any time be so authorized by the General Assembly, may also request advisory opinions of the Court on legal questions arising within the scope of their activities.

2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа органлари ва Бош Ассамблея бунга истаган вақтда рухсат бериши мумкин бўлган ихтисослашган муассасалар ҳам ўзларининг фаолият доираси чегарасида келиб чиқадиган юридик масалалар бўйича Суднинг консультатив хулосаларини талаб қилиши мумкин.
The Secretariat shall comprise a Secretary-General and such staff as the Organization may require. The Secretary-General shall be appointed by the General Assembly upon the recommendation of the Security Council. He shall be the chief administrative officer of the Organization.

Котибият Бош Котибдан ва Ташкилотга керак бўладиган ходимлардан иборат бўлади. Бош Котиб Хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига мувофиқ Бош Ассамблея томонидан тайинланади. Бош Котиб Ташкилотнинг асосий мансабдор шахси ҳисобланади.
Amendments to the present Charter shall come into force for all Members of the United Nations when they have been adopted by a vote of two thirds of the members of the General Assembly and ratified in accordance with their respective constitutional processes by two thirds of the Members of the United Nations, including all the permanent members of the Security Council.

Ушбу Низомга киритиладиган тузатишлар, улар Бош Ассамблея Аъзоларининг учдан икки қисми овози билан қабул қилиниб, Ташкилот Аъзоларининг Хавфсизлик Кенгаши доимий Аъзоларининг ҳаммасини қўшгандаги учдан икки қисми овози билан уларнинг конституциявий тартиботига мувофиқ ратификация қилингач, Ташкилотнинг барча Аъзолари учун кучга киради.