USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7893 words & 2 translates

English Ўзбек
Legal entities and individuals, including foreign legal and natural persons, may become founders of bank, except for public authorities, public associations and public funds, unless otherwise provided by law. Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари бўлиши мумкин, башарти, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондлари бундан мустасно.
Participation of bank in the authorized capital of other banks is prohibited, except for the cases of establishment of banks with foreign capital and subsidiaries, as well as other cases stipulated by the legislation. Банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирокига йўл қўйилмайди, чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шўъба банклар ташкил этиш ҳоллари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
bank name (full and abbreviated name) and location (postal address); банкнинг (тўла ва қисқартирилган) номи ва қаерда жойлашганлиги (почта манзили);
amount of authorized capital, list of founders and distribution of shares in authorized capital; устав капиталининг миқдори, муассислар рўйхати ва устав капиталидаги улушларнинг тақсимоти;
information on the governing bodies of bank, the order of their formation, their powers and functions; банкнинг бошқарув органлари, уларни ташкил этиш тартиби, уларнинг ваколатлари ҳамда вазифалари ҳақидаги маълумотлар;
bank audit procedures, including reports that are consistent with international standards of accounting and the purposes of audit programs. банк аудити тартиби, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига мувофиқ белгиланган ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсадлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Authorized capital of bank consists of money paid by founders and shareholders of the bank. Банкнинг устав капитали банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағларидан ташкил топади.
The use of credit and mortgage funds and other attracted funds for forming the authorized capital of bank is not allowed. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан банкнинг устав капиталини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
The minimum authorized capital should be paid by bank’s founders prior to its registration. Funds paid for the authorized capital shall be transferred to the savings account opened in the Central Bank or other banks of the Republic of Uzbekistan. These funds can be used as a deposit. Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида ёки бошқа банкларида очилган жамғариш ҳисобварағига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин.
Article 10. Licensing and registration of banks 10-модда. Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш
Registration procedures and conditions are determined by the Central Bank. Рўйхатга олиш тартиби ва шартлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Simultaneously with the registration, banks are issued a license to conduct banking operations. Рўйхатга олиш билан бир вақтда банкларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширилади.
Registration and licensing of banks are made for a fee. Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Branches of banks are registered with the Central Bank and carry out their activity on the basis of the license issued to the bank, which establishes them. Банкларнинг филиаллари Марказий банкда рўйхатга олинади ва ўз фаолиятларини уларни ташкил этган банкка берилган лицензия асосида амалга оширадилар.
Article 11. Basis and deadlines for obtaining the Central Bank’s authorization to open a bank 11-модда. Банк очиш учун олдиндан Марказий банкнинг рухсатномасини олиш асослари ва муддатлари
The decision to issue a preliminary permit shall be made within three months from the date of submission of the application and all necessary documents and based on assessment the financial capacity and reputation of the founders, professional qualifications of the bank managers, business plan, financial plan, capital structure, the availability of suitable bank facilities and equipment. Дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги қарор ариза ва у билан бирга барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан уч ой ичида қабул қилинади ва муассисларнинг молиявий имкониятларини ҳамда обрўсини, банк раҳбарлигига таклиф этилаётганларнинг касб малакаларини, бизнес-режани, молиявий режани, капиталнинг тузилишини, тегишли банк бинолари ва ускуналар билан таъминлаш имкониятларини баҳолашга асосланади.
Article 12. Term of registration and licensing of banks 12-модда. Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш муддати
In order to register a bank and issue a license, founders must comply with the requirements established by the legislation within six months from the date of receipt of the preliminary permit. Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак.
The decision on the bank registration and issuance of a license shall be made within a one-month period from the date of execution of the requirements of the Central Bank. Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.
Article 13. Basis for refusal to register and license banking 13-модда. Банкларни рўйхатга олишни ва уларга лицензия беришни рад этиш асослари