Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The “Local to Global” program will be implemented to support domestic IT companies enter the global market. | Маҳаллий IT-компанияларни халқаро миқёсга олиб чиқиш бўйича “Local to Global” лойиҳаси амалга оширилади. |
It includes reimbursement of up to 50% of the expenses incurred for these purposes, including participation in international exhibitions and inviting foreign experts. | Унга кўра, маҳаллий IT-компанияларнинг жаҳон бозорига чиқиши, халқаро кўргазмаларда қатнашиши, хорижий экспертларни таклиф этишида харажатларнинг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади. |
The Head of State approved these proposals and gave additional instructions. | Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, қўшимча кўрсатмалар берди. |
On September 19, at the United Nations Headquarters in New York City, the general political debate of 78th session of the UN General Assembly began. The President of Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev delivered a speech. |
19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. |
On the first day of the debates, chaired by Dennis Francis, the following participants took part: the UN Secretary-General António Guterres, the leaders of member states including the President of the United States Joseph Biden, the President of the Federative Republic of Brazil Luiz Inácio Lula da Silva, the President of the Republic of Turkiye Recep Tayyip Erdoğan, the President of the Republic of South Africa Cyril Ramaphosa, the Emir of the State of Qatar Sheikh Tamim bin Hamad Al Thani, as well as other heads of state. | Сессия раиси Деннис Фрэнсис бошчилигида ўтаётган мунозараларнинг биринчи кунида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, аъзо мамлакатлар етакчилари – Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байден, Бразилия Федератив Республикаси Президенти Луис Инасиу Да Силва, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса, Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва бошқа давлатлар раҳбарлари иштирок этмоқда. |
The Head of our State focused on the comprehensive reforms that Uzbekistan will implement in the upcoming years He also highlighted several initiatives that have been launched to address the most urgent issues on the global and regional agenda. | Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. |
“We will firmly continue our policy of building a legal, secular, democratic, and socially-oriented state of New Uzbekistan. Our country is making significant progress on reforms aimed at implementing the principles of democracy and justice, based on the idea of “For the name of human dignity and interests”, stated the President. | – Биз ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлмиш Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини қатъий давом эттирмоқдамиз. Мамлакатимиз “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар йўлидан дадил илгари бормоқда, – деди Президентимиз. |
The President of Uzbekistan stated that despite global challenges, our country is demonstrating stable growth rates. Over the past six years, the gross domestic product (GDP) has increased by more than one and a half times. The main goal is to double this indicator by 2030. | Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз глобал таҳдидларга қарамасдан, барқарор ўсиш суръатларини намоён этаётганини таъкидлади. Сўнгги олти йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим мартадан ортиқ кўпайди. Бош мақсади – 2030 йилга қадар бу кўрсаткични яна 2 баробарга оширишдир. |
Another priority task on the path of economic liberalization is to become a member of the World Trade Organization in the near future. | Иқтисодиётимизни либераллаштириш йўлидаги яна бир устувор вазифа – яқин орада Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш. |
The poverty rate in the country has been halved since 2017 as a result of policy that directly aimed to improve the living standards of the population. It is planned to reduce it to 7% by 2030. | Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган сиёсат туфайли мамлакатимизда 2017 йилдан буён камбағаллик икки баробарга камайди. 2030 йилгача уни 7 фоизга тушириш режа қилинган. |
“We support the initiative of the Secretary-General of the United Nations, the 'Global Accelerator for Job Creation and Social Protection.' As part of this initiative, I propose hosting the World Conference on Social Protection: Pathway to Sustainable Development in our country in 2024 under the auspices of the United Nations," said the leader of Uzbekistan. | – Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан илгари сурилган “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Мазкур ташаббус доирасида тажриба алмашиш учун 2024 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида “Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл” бутунжаҳон конференциясини юртимизда ўтказишни таклиф этаман, – деди Ўзбекистон етакчиси. |
Over the past century, millions of people in Uzbekistan were forced to pick cotton. Annually, from September to December, the majority of the population, including teachers, doctors, businessmen, workers, and civil servants, as well as, unfortunately, students and pupils, were mobilized for cotton picking. | – Бир аср мобайнида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. Ҳар йили сентябрь ойидан декабргача аҳолининг асосий қисми – ўқитувчи ва шифокорлар, тадбиркорлар, ишчи ва хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди. |
As a result of the boycott imposed on Uzbek cotton, the country was placed on "blacklists" for many years. However, thanks to our strong determination, all of that is now in the past. Our people have completely freed themselves from cotton slavery," emphasized the head of state. | Бунинг натижасида ўзбек пахтасига бойкотлар эълон қилинган, мамлакат эса йиллар давомида “қора рўйхат”ларга киритилган эди. Қатъий иродамиз туфайли энди буларнинг барчаси ўтмишга айланди. Халқимиз пахта қуллигидан буткул озод бўлди, – деди давлатимиз раҳбари. |
The Head of State expressed a firm intention to continue strengthening good neighbour relationships, stability, cooperation, and development in Central Asia. | Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бундан буён ҳам Марказий Осиёда яхши қўшничилик, барқарорлик, ўзаро ҳамкорлик ва ривожланиш муҳитини мустаҳкамлаш йўлидан қатъий боришини қайд этди. |
It is noted that for Central Asia, where nearly half of the population is comprised of youth, issues related to the younger generation and the realization of their potential hold particular importance. | Аҳолисининг деярли ярми ёш авлод вакиллари бўлган Марказий Осиё учун ёшлар ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш масаласи айниқса долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди. |
“The noble goal underlying our national policy in this area is to ensure the strength of the family, legal protection, and well-being of women," emphasized the leader of Uzbekistan. | – Миллий сиёсатимиз марказида турадиган энг эзгу мақсад – оилалар мустаҳкамлигини, аёлларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ва осойишта ҳаётини таъминлашдан иборат, – деди Ўзбекистон етакчиси. |
“In this regard, I believe it is appropriate to establish the 'Central Asian Climate Dialogue.' We propose the adoption of a resolution by the United Nations General Assembly titled 'Central Asia in the Face of Global Climate Threats: Solidarity for Common Prosperity,” stated the Leader. | – Бу борада “Марказий Осиё иқлим мулоқоти”ни жорий этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик” резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурамиз. |
The head of state also highlighted the need to intensify joint efforts to prevent the spread of extremism and the radicalization of youth. | Давлатимиз раҳбари экстремизм тарқалишига, ёшларнинг радикаллашувига йўл қўймаслик учун биргаликдаги ҳаракатларни фаоллаштиришга тўхталиб ўтди. |
To promote the ideas of interreligious tolerance and harmony worldwide, it has been proposed to establish an International Center for Interreligious Dialogue and Tolerance in Uzbekistan under the auspices of UNESCO. | Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этиш таклиф қилинди. |
“We take pride in our country being the homeland of such great scientists and thinkers as Al-Khwarizmi, Al-Biruni, Ibn Sina, Imam Bukhari, Mirzo Ulugbek, Alisher Navoi, who have made invaluable contributions to the development of global science and culture, and have shown that Islam is a religion of peace, knowledge, and enlightenment”, emphasized the President. | – Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз, – деди давлатимиз раҳбари. |