USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
Unfortunately, at present their activity significantly lags behind the latest requirements of life and economic reforms. Therefore, we have also invited the heads of all large commercial banks to our session. From now on, their major goal is to radically change the methods of their work and secure the true trust of our citizens and entrepreneurs, and achieve to be a real assistant to them. Афсуски, ҳозирги кунда уларнинг фаолияти бугунги ҳаёт ва иқтисодий ислоҳотлар талабларидан анча ортда қолмоқда. Шунинг учун биз бугунги йиғилишимизга барча йирик тижорат банклари раҳбарларини ҳам таклиф этганмиз. Уларнинг бош вазифаси – бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга ва уларга ҳақиқий кўмакдош бўлишга эришишдан иборат.
Therefore, the state banks shall be instructed with the following tasks. Through organizing dialogue with each and every family, we need to create comfortable conditions for the citizens to engage in entrepreneurship. Шу боис давлат банклари олдига қуйидаги вазифалар қўйилмоқда. Улар ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиши керак.
With this purpose, the commercial banks and their branches at the local level, proceeding from their own capabilities, will be laid with the task to render a financial assistance and support to business persons. Шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришни зиммасига олади.
In a word, from now on the banks should teach our people to engage in business, entrepreneurship and promote such initiatives. Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, банклар энди халқимизни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиши ва шунга етаклаши лозим бўлади.
Thereby, the people will engage in business in the spheres of horticulture, cattle-breeding, craftsmanship, home labor, services, entrepreneurship, and others. Thus, they will establish their even a small company, will lawfully earn income, financially sustain bоth themselves and their families and will make a worthy contribution to the development of our makhalla, district, town, region and country. Шунда одамлар боғдорчилик, чорвачилик, ҳунармандлик, касаначилик, хизмат кўрсатиш, сервис ва бошқа соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, кичкина бўлса ҳам ўзининг корхонасини ташкил этиб, қонуний асосда даромад топади, ўзини ҳам, оиласини ҳам молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаб, маҳалламиз, туманимиз ва шаҳримиз, вилоятимиз ва мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшади.
The main goal of this policy is to create the broad conditions and opportunities for each and every citizen to realize his strength and capacity, his talent and potential. Бу сиёсатнинг асосий мақсади шундан иборатки, биз ҳар бир фуқаро ўзининг куч ва имконияти, қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг шароит ва имконият яратиб беришимиз керак.
Less than 15 days have left until the end of the year 2016. In order to successfully conclude the outgoing year, achieve the set goals and create a solid foundation for ensuring a stable development and accelerated growth rates of our country we need to channel all our efforts. Мана, 2016 йил якунига етишига ҳам 15 кун вақт қолди. Биз йилни муваффақиятли якунлаш, белгиланган мақсадларга эришиш, янги – 2017 йилда мамлакатимиз барқарор ривожланиши ва жадал ўсиш суръатларини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида барча воситаларни сафарбар этишимиз лозим.
According to Article 78 of our country’s Main Law, in modernizing the country, ensuring reforming and democratizing our society, the important place and responsibility was laid on the Legislative Chamber and the Senate of Oliy Majlis. Мамлакатимиз Асосий қонунининг 78-моддасига мувофиқ, мамлакатни модернизация қилиш, жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштиришни таъминлашда муҳим ўрин ва жавобгарлик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига юкланган.
The first task, it must be ensured that the instructions defined at the solemn meeting on December 7, 2016 must be concretely realized. Биринчи вазифа – 2016 йил 7 декабрдаги тантанали мажлисда белгилаб берилган топшириқларнинг аниқ бажарилишини таъминлаш керак.
You are well aware that at the festive ceremony held on the occasion of the anniversary of our Constitution, I have addressed to the deputies and senators with one proposal. My proposal was about that with an aim to create the influential mechanisms of the parliamentary and public control, it was necessary to introduce the procedure according to which they should learn the true state of affairs in the cities and districts and introduce the report of the relevant heads to the sessions of the councils of people’s deputies. Хабарингиз бор, мен Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилган ўша йиғилишда депутатлар ва сенаторларга бир таклиф билан мурожаат қилган эдим. Яъни, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишни таклиф этган эдим.
The second task – it is necessary to undertake monitoring the implementation in practice of the Law “On the parliamentary supervision” in all spheres, including learning and introducing the advanced experience of foreign countries in this respect. Иккинчи вазифа – «Парламент назорати тўғрисида»ги қонуннинг амалдаги ижросини барча соҳаларда мониторинг қилиш, шунингдек, бу борада хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш зарур.
It is well-known that one of our priority tasks in the sphere of economy is to further consolidate the economic ties with foreign states and further enhance the international prestige of Uzbekistan through broadly propagating its economic capabilities abroad, accelerate the attraction of investments and further developing the sphere of tourism. Маълумки, мамлакатимизнинг чет давлатлар билан иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва хорижда республикамизнинг иқтисодий имкониятларини кенг тарғиб қилиш орқали унинг халқаро нуфузини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш, туризм соҳасини янада ривожлантириш иқтисодий соҳадаги устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Thus, with an aim to create the system of effective parliamentary supervision over the activity of the Ministry of Foreign Affairs and other state departments in this direction, the post of the First Deputy Chairman of Senate was instituted. From now on the activity of the relevant Senate committee will be radically improved. Шу боис Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат идораларининг бу йўналишлардаги фаолияти устидан самарали парламент назорати тизимини яратиш мақсадида Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди ва бундан буён Сенатнинг тегишли қўмитаси фаолияти тубдан такомиллаштирилади.
I want to especially underscore the significance and importance of the third task, i.e. we should take the concrete influence mechanisms in terms of each situation related to non-implementation of the provisions of law. Учинчи вазифанинг аҳамияти ва муҳимлигини алоҳида таъкидламоқчиман – қонун талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳар бир ҳолат юзасидан аниқ ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш керак.
We need to continue to better the activity of the bodies of state power at the local level, the governors’ and mayors’ offices of all levels and the councils of the people’s deputies. Therefore, it would be expedient, to introduce the practice of organizing the work of exemplary councils of people’s deputies turn by turn in each region by the Senate of Oliy Majlis. Their main goal and task is to have a constant dialogue with all layers of the population and not only learn about the demands and the needs of citizens but to tackle them as well. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари – барча даражадаги ҳокимликлар, халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришни давом эттиришимиз зарур. Шунинг учун Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари кенгашлари ишини ташкил этиш тажрибаси жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Уларнинг асосий мақсади ва вазифаси – аҳолининг барча тоифалари билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини нафақат ўрганиш, балки уларни таъминлашдан иборат.
We need to create comprehensively comfortable conditions on tackling the available problems in practice, as well as ensuring for the population to freely work, have a decent leisure time and commendable living standards. Proceeding from these criteria, we can make conclusions about the efficiency of the activity of local bodies of state authority on implementing the Articles 100 and 101 of the Constitution of our country. Therefore, I would like to especially underline that 2017 was announced in our country as “The Year of Dialogue with People and the Human Interests”. Мавжуд муаммоларни амалда ҳал этиш, шунингдек, аҳоли учун эркин меҳнат қилиш, мазмунли дам олиш ва муносиб турмуш даражасини таъминлаш бўйича ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш лозим. Айнан ана шу мезонлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимият органларининг мамлакатимиз Конституциясининг 100- ва 101-моддалари талабларини бажариш бўйича фаолияти самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин ва зарур. Шунинг учун ҳам 2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганини алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман.
All of us are well aware that we need to carry out a lot aimed at enhancing the entire system of work with cadres in order to implement the broad-scale tasks before us. Ҳаммамиз яхши тушунамизки, олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни бажариш учун кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор ишларни албатта амалга оширимиз керак.
At present, it can be observed that in many instances in state and governance bodies the utilization of cadre potential, distribution of their duties and authorities is not reasonably and efficiently arranged. Ҳозирги вақтда давлат ва ҳокимият идораларида кўп ҳолларда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш, уларнинг вазифа ва ваколатлари тақсимоти оқилона ва самарали йўлга қўйилмагани сезилмоқда.
This is the requirement of contemporary time. If we do not fulfill this work ourselves in order to accomplish our tasks and objectives, no one will come from beyond and do it for us. From this point of view, I believe the time has come to develop a targeted program, which would encompass the important issues of forming the practical cadre reserve, their training and retraining. Бу – замон талаби. Олдимизга қўйган мақсад-муддаоларга етиш учун бу ишларни ўзимиз қилмасак, бошқа ҳеч ким бизга четдан келиб қилиб бермайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг муҳим масалаларини ўз ичига оладиган мақсадли дастурни ишлаб чиқиш вақти келди, деб ўйлайман.
The main task is to form the new corps of managerial staff and officials with high professional skills and modern thinking, be capable of making the well thought-out and comprehensively correct decisions, and achieving the set goals. Асосий вазифа – бу юқори касб маҳорати ва замонавий тафаккурга эга, пухта ўйланган, ҳар томонлама тўғри қарорлар қабул қила оладиган, белгиланган мақсадларга эришадиган раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг янги таркибини шакллантиришдан иборат.