Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
This issue will remain the top priority task in our forthcoming five-year activity. And all of us must deeply and well comprehend this truth. Since, whatever work we will accomplish in our country along the path of building a new state and new society, we will do all of it in consultation with our people: | Бу масала келгуси беш йиллик фаолиятимизда ҳам энг устувор вазифа бўлиб қолади ва бу ҳақиқатни ҳаммамиз чуқур тушуниб, яхши англаб олишимиз шарт. Чунки, биз юртимизда янги давлат, янги жамият қуриш йўлида қандай иш қилсак, уларнинг барчасини халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз. |
Thus, who should we talk to in the first instance: we should talk to our people. | Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан. |
Whom should we consult with in carrying out our work: first of all, we should consult with our people? Then our people will be pleased with us. | Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. |
If people are pleased with us, then there will be efficiency and blessing in our work. | Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. |
One can be astonished of how these immortal phrases go in full harmony with our current life, our dreams and aspirations and practical activities. | Бу ўлмас сатрлар бизнинг бугунги ҳаётимиз билан, бизнинг орзу-интилиш ва амалий ҳаракатларимиз билан нақадар ҳамоҳанг экани одамни ҳайратга солади. |
It is necessary to clearly define the legal status of these receptions, their authorities and obligations and establish the activity of such a system in which not a single appeal must be left without consideration. | Бу қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақомини, уларнинг ваколат ва мажбуриятларини ҳам аниқ белгилаб, бирорта ҳам мурожаат эътиборсиз қолмайдиган тизим фаолиятини йўлга қўйиш даркор. |
In evaluating the activity of state bodies and officials, such principles as ensuring lawfulness, to what extent the citizens’ rights and freedoms are protected, the quality and openness of rendering the public services for them must be most important criterion for us. In this respect, once again I want to emphasize one notion. It is not the people who should serve the government bodies, but it is the government bodies who should serve our people. | Давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги биз учун энг асосий мезон бўлиши шарт. Шу борада бир фикрни яна такрорлаб айтмоқчиман: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак. |
If the mark is positive and if the people are pleased, then we thank them. And if vice versa, we bid farewell to such heads!!! | Айни шу масалада уларнинг фаолияти ижобий бўлса, халқ улардан рози бўлса, раҳмат деймиз, акси бўлса – биз бундай раҳбарлар билан хайрлашамиз. |
However, no matter what obstacles and hardships, the tense and urgent problems we are going to face with, we don’t have a right to adopt resolutions in rush and in a chaotic way, and we don’t have a right to allow for poorly thought-out actions. | Бироқ, йўлимизда қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келсак ҳам, шошма-шошарлик билан, пала-партиш қарорлар қабул қилишга, яхши ўйлаб кўрилмаган хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. |
Our task is to strictly implement our model of progress and renewal based on the accumulated experience and advanced international practice. In this respect, in order to achieve the near and mid-term objectives, we need to act with a resolve. | Бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат. Шу борада яқин ва ўрта муддатга белгиланган марраларга эришиш учун қатъият билан ҳаракат қилишимиз зарур. |
With this purpose, in the coming days the elaboration of the Strategy of Action on further development of Uzbekistan in 2017-2021 will be completed. | Шу мақсадда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегиясини ишлаб чиқиш яқин кунларда якунланади. |
This strategy will encompass the five top priority directions related to state building, improvement of the judicial system, liberalization of the economy, acceleration of development of social sphere and implementation of active foreign policy. | Бу стратегия давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришни жадаллаштириш ва фаол ташқи сиёсатни амалга оширишга оид бешта асосий устувор йўналишни қамраб олади. |
In order to implement in practice, the demand related to having a constant dialogue with our people, I propose before adopting this Strategy, it should be announced in the mass media and broadly discussed among our people. | Халқимиз билан доимий мулоқот қилишга доир талабни амалда бажариш учун ушбу Стратегияни қабул қилишдан олдин уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб, эл-юртимиз ўртасида кенг муҳокама қилишни таклиф этаман. |
In the first instance, this requires of the Prime Minister and his deputies the high-level personal responsibility and effective and full realization of the tasks entrusted with them. | Бу, биринчи навбатда, Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан юксак даражадаги шахсий масъулиятни, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва тўлиқ бажаришни талаб этади. |
In this regard, I want to propose one suggestion. That is to say, the action program of the Cabinet of Ministers proposed at the joint sessions of the Oliy Majlis chambers on January 23, 2015 and September 8 this year must be further clarified, and proceeding from the latest requirements, the additions must be introduced into it. This is an urgent task. | Шу муносабат билан бир таклиф киритмоқчиман. Яъни, Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил 23 январдаги ва жорий йилнинг 8 сентябрдаги қўшма мажлисларида таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат дастурини янада аниқлаштириб, ҳозирги талаблардан келиб чиққан ҳолда, унга қўшимчалар киритиш лозим. Бу – кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. |
First, preserving the high growth rates in our economy providing for further consolidation of the macroeconomic stability and our national currency; | Биринчидан, иқтисодиётимизда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорлик ва миллий валютамизни янада мустаҳкамлашни таъминлаш. |
Second, the comprehensive and accelerated development of our country’s regions, i.e. the cities, districts and makhallas (neighborhood communities), especially, the economically and socially backward districts and towns; | Иккинчидан, мамлакатимиз ҳудудларини, яъни шаҳар, туман ва маҳаллаларни, айниқса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туман ва шаҳарларни комплекс ва жадал ривожлантириш. |
With such an aim in the coming days the executive structure of the Cabinet of Ministers will be reviewed and adopted. The major goal of such changes is to elaborate the most optimal and effective system of state and economic governance bodies based on the accumulated experience and in line with the broad-scale new objectives on social-economic development of our country. | Шу мақсадда яқин кунларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Бундай ўзгартиришлардан асосий мақсад – тўпланган тажриба асосида ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган кенг кўламли янги вазифаларга мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энг оптимал ва самарали тизимини ишлаб чиқишдан иборат. |
In the focus of such system there should be perspective important tasks related to comprehensive development of not only the basic sectors of the economy, but also and first of all, of the regions, as well as ensuring the pivotal interests of our country’s all citizens and raising their incomes. | Ана шу тизим марказида нафақат иқтисодиётнинг таянч тармоқларини, балки, энг аввало, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз барча фуқароларининг ҳаётий манфаатларини таъминлашга ва уларнинг даромадларини кўпайтиришга доир истиқболдаги муҳим вазифалар туриши керак. |
Increasing the efficiency of the activity of the banking system and other bodies of the market infrastructure also remains to be the urgent task. | Мамлакатимиз банк тизими ва бозор инфратузилмасининг бошқа органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳам долзарб масала бўлиб қолмоқда. |