Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
3. And it is He who spread the earth, and placed in it mountains and rivers. And He placed in it two kinds of every fruit. He causes the night to overlap the day. In that are signs for people who reflect. | 3У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратур. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оятбелгилар бордир. |
4. On earth are adjacent terrains, and gardens of vines, and crops, and date-palms, from the same root or from distinct roots, irrigated with the same water. We make some taste better than others. In that are proofs for people who reason. | 4Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориларлар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қавмлар учун оятбелгилар бордир. |
15. To God prostrates everyone in the heavens and the earth, willingly or unwillingly, as do their shadows, in the morning and in the evening. | 15Аллоҳга осмонлару ерлардаги кимсалар ва уларнинг соялари хоҳ истасинлар, хоҳ истамасинлар, эртаю кеч сажда қилурлар. |
21. And those who join what God has commanded to be joined, and fear their Lord, and dread the dire reckoning. | 21Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббиларидан чўчирлар ва ёмон ҳисобдан қўрқарлар. |
25. As for those who violate the promise to God, after pledging to keep it, and sever what God has commanded to be joined, and spread corruption on earth—these, the curse will be upon them, and they will have the Worst Home. | 25Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсаларни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаънат ва уларга ёмон диёр бор. |
27. Those who disbelieve say, “If only a miracle was sent down to him from his Lord.” Say, “God leads astray whomever He wills, and He guides to Himself whoever repents.” | 27Ва куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир оятмўъжиза тушса эди», дерлар. Сен: «Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказадир ва Ўзига йўналганларини ҳидоят қиладир», деб айт. |
31. Even if there were a Quran, by which mountains could be set in motion, or by which the earth could be shattered, or by which the dead could be made to speak. In fact, every decision rests with God. Did the believers not give up and realize that had God willed, He would have guided all humanity? Disasters will continue to strike those who disbelieve, because of their deeds, or they fall near their homes, until God’s promise comes true. God never breaks a promise. | 31Агар Қуръон ила тоғлар жилдириладиган, ер парчаланадиган ёки ўликлар тилга киритиладиган бўлганида (имкони бор эди). Аммо ишнинг барчаси Аллоҳга хосдир. Иймон келтирганлар, агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг ҳаммасини ҳидоят қила олишини билмадиларми? Куфр келтирганларга то Аллоҳнинг ваъдаси келгунча ўз ишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас. |
33. Is He who is watchful over the deeds of every soul? Yet they ascribe associates to God. Say, “Name them! Or are you informing Him of something on earth He does not know, or is it a show of words?” In fact, the scheming of those who disbelieve is made to appear good to them, and they are averted from the path. Whomever God misguides has no guide. | 33Ҳар бир жоннинг қилган касби устидан турувчи зот ким? Аллоҳга ширк келтирдилар. Сен:«Уларнинг номларини айтинг. Ёки Унга ер юзида У билмайдиган нарсанинг хабарини берасизларми? Балки, юзаки гапдир», дегин. Йўқ, куфр келтирганларга макрлари зийнатлаб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсилдилар. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳеч бир ҳидоятчи бўлмас. |
35. The likeness of the Garden promised to the righteous: rivers flowing beneath it; its food is perpetual, and so is its shade. Such is the sequel for those who guard against evil, but the sequel of the disbelievers is the Fire. | 35Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): остидан анҳорлар оқади, мевалари ва соялари доимийдир. Бу тақво қилганларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса, дўзахдир. |
4. We never sent any messenger except in the language of his people, to make things clear for them. God leads astray whom He wills, and guides whom He wills. He is the Mighty, the Wise. | 4Қайсики Пайғамбарни юборган бўлсак, баён қилиб бериши учун ўз қавми тили ила юборганмиз. Бас, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказадир, кимни хоҳласа, ҳидоятга соладир. У азиз ва ҳикматли зотдир. |
9. Has not the story reached you, of those before you, the people of Noah, and Aad, and Thamood—and those after them? None knows them except God. Their messengers came to them with the clear proofs, but they tried to silence them, and said, “We reject what you are sent with, and we are in serious doubt regarding what you are calling us to.” | 9Сизга ўзингиздан олдин ўтган Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва улардан кейингиларнинг, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиганларнинг, хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқойдин ҳужжатлар билан келдилар. Улар эса, қўлларини оғизларига қўйиб: «Биз сиз бизни чақираётган нарсада шубҳалантирувчи шакдадирмиз!» дедилар. |
21. They will emerge before God, altogether. The weak will say to those who were proud, “We were your followers, can you protect us at all against God’s punishment?” They will say, “Had God guided us, we would have guided you. It is the same for us; whether we mourn, or are patient; there is no asylum for us.” | 21Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлдилар. Бас, заифлар мутакаббирларга: «Албатта, биз сизларга тобе бўлган эдик. Энди, сизлар устимиздаги Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллата оласизларми?» дедилар. Улар: «Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни, албатта, ҳидоят қилар эдик. Биз учун энди, додвой қиламизми ёки сабр қиламизми, бари бир. Биз учун қочар жой йўқ», дедилар. |
22. And Satan will say, when the issue is settled, “God has promised you the promise of truth, and I promised you, but I failed you. I had no authority over you, except that I called you, and you answered me. So do not blame me, but blame yourselves. I cannot come to your aid, nor can you come to my aid. I reject your associating with me in the past. The wrongdoers will have a torment most painful.” | 22Иш битиб бўлганда шайтон: «Албатта, Аллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса, сизга ваъда бердиму, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Албатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди. |
23. But those who believed and did good deeds will be admitted into gardens beneath which rivers flow, to remain therein forever, by leave of their Lord. Their greeting therein will be: “Peace.” | 23Ва иймон келтириб, амали солиҳ қилганлар остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритилурлар. Унда Роббилари изни ила абадий қолурлар. Уларнинг ундаги сўрашишлари «Салом»дир. |
26. And the parable of a bad word is that of a bad tree—it is uprooted from the ground; it has no stability. | 26Ёмон сўзнинг мисоли, худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир. |
27. God gives firmness to those who believe, with the firm word, in this life, and in the Hereafter. And God leads the wicked astray. God does whatever He wills. | 27Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур. |
30. And they set up rivals to God, in order to lead away from His path. Say, “Enjoy yourselves; your destination is the Fire.” | 30Улар Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошлар қилдилар. Сен уларга: «Ҳузурланиб қолинг! Бас, албатта, борадиган жойингиз дўзахдир», деб айт! |
31. Tell My servants who have believed to perform the prayers, and to give from what We have given them, secretly and publicly, before a Day comes in which there is neither trading nor friendship. | 31Сен иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўлатўкис адо этсинлар. Савдосотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкор инфоқ қилсинлар. |
43. Their necks outstretched, their heads upraised, their gaze unblinking, their hearts void. | 43Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмайдир. Кўнгиллари эса, бўмбўш бўлур. |
50. Their garments made of tar, and the Fire covering their faces. | 50Уларнинг кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплагандир. |