Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
(a) effective co-operation between the inspection services and other Government services and public or private institutions engaged in similar activities; and | а) бир томондан, инспекция хизматлари, иккинчи томондан бошқа ҳукумат хизматлари, шунингдек мазкур турдаги фаолиятни амалга ошираётган давлат ва хусусий муассасалар ўртасида самарали ҳамкорликка; |
(b) collaboration between officials of the labour inspectorate and employers and workers or their organisations. | b) меҳнат инспекцияси хизматчилари ҳамда иш берувчилар ва меҳнаткашлар ёки уларнинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликка. |
The inspection staff shall be composed of public officials whose status and conditions of service are such that they are assured of stability of employment and are independent of changes of government and of improper external influences. | Инспекция штати давлат хизматчиларидан, яъни мақоми ва хизмат шароити лавозимини барқарор эгаллаб туришга кафолат берадиган ҳамда ҳукуматдаги ҳар қандай ўзгаришлар таъсиридан ёки ҳар қандай ташки таъсирдан холи бўлишни талаб этадиган давлат хизматчиларидан иборат бўлади. |
1. Subject to any conditions for recruitment to the public service which may be prescribed by national laws or regulations, labour inspectors shall be recruited with sole regard to their qualifications for the performance of their duties. | 1. Давлат хизматчиларини ишга жалб қилиш соҳасидаги шартларга риоя этган ҳолда, хусусан, шу соҳада миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланиши мумкин бўлган шартларга риоя этган ҳолда, меҳнат инспекторлари лавозимига мазкур лавозим вазифасини бажариш учун талаб этиладиган етарли малакага эга бўлган номзодлар жалб қилинади. |
2. The means of ascertaining such qualifications shall be determined by the competent authority. | 2. Мазкур малакани текшириш услублари ваколатли ҳокимият органи томонидан белгиланади. |
3. Labour inspectors shall be adequately trained for the performance of their duties. | 3. Меҳнат инспекторлари ўз вазифаларини амалга ошириш учун тегишли тайёргарликдан ўтадилар. |
Both men and women shall be eligible for appointment to the inspection staff; where necessary, special duties may be assigned to men and women inspectors. | Инспекция штати таркибига эркаклар хам, аёллар хам тайинланиши мумкин; зарур ҳолларда эркак ва аёл инспекторлар зиммасига алоҳида вазифалар юклатилиши мумкин. |
Each Member shall take the necessary measures to ensure that duly qualified technical experts and specialists, including specialists in medicine, engineering, electricity and chemistry, are associated in the work of inspection, in such manner as may be deemed most appropriate under national conditions, for the purpose of securing the enforcement of the legal provisions relating to the protection of the health and safety of workers while engaged in their work and of investigating the effects of processes, materials and methods of work on the health and safety of workers. | Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, меҳнаткашларнинг иш жараёнида соғлиғини сақлашга ва хавфсизлигига оид қонун-қоидалар ҳаётга татбиқ қилинишини таъминлаш мақсадида ҳамда меҳнаткашлар саломатлиги ва хавфсизлигига ишлаш услублари, ускуналари ва жараёнларининг таъсирини аниқлаш мақсадида, инспекция ишига тегишли малакали экспертлар ва мутахассислар, шу жумладан, тиббиёт, механика, электр ва кимё бўйича мутахассислар, миллий шароитга энг мақбул деб эътироф этиладиган тарзда, жалб этилишини таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар кўради. |
The number of labour inspectors shall be sufficient to secure the effective discharge of the duties of the inspectorate and shall be determined with due regard for: | Меҳнат инспекторлари сони инспекция хизматининг вазифалари самарали амалга оширилишини таъминлаш учун етарли бўлиши керак ва улар сони қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак: |
(a) the importance of the duties which inspectors have to perform, in particular: | а) инспекторлар бажариши зарур бўлган вазифалар муҳимлигини, хусусан: |
(i) the number, nature, size and situation of the workplaces liable to inspection; | i) инспекция назорати остидаги иш жойлари сони, уларнинг хусусияти, кўлами ва жойлашишини; |
(ii) the number and classes of workers employed in such workplaces; and | ii) ушбу иш жойларида банд бўлган меҳнаткашлар сони ва тоифаларини; |
(iii) the number and complexity of the legal provisions to be enforced; | iii) ҳаётга татбиқ қилиниши зарур бўлган қонун-қоидалар миқдори ва мураккаблигини; |
(b) the material means placed at the disposal of the inspectors; and | b) инспекторлар ихтиёрига берилган моддий воситаларни; ва |
1. The competent authority shall make the necessary arrangements to furnish labour inspectors with: | 1. Ваколатли ҳокимият органи меҳнат инспекторлари тасарруфида куйидагилар бўлиши учун зарур чораларни кўради: |
(a) local offices, suitably equipped in accordance with the requirements of the service, and accessible to all persons concerned; | а) инспекция хизмати эҳтиёжларига мос равишда жиҳозланган ва барча тегишли шахслар учун очиқ бўлган маҳаллий бюро; |
2. The competent authority shall make the necessary arrangements to reimburse to labour inspectors any travelling and incidental expenses which may be necessary for the performance of their duties. | 2. Ваколатли ҳокимият органи меҳнат инспекторлари ўз функцияларини амалга ошириши учун уларга зарур бўлган ҳар қандай сафар ва қўшимча харажатларини қоплаш мақсадида зарур чораларни кўради. |
1. Labour inspectors provided with proper credentials shall be empowered: | 1. Меҳнат инспекторлари ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат билан таъминланган ҳолда қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
(a) to enter freely and without previous notice at any hour of the day or night any workplace liable to inspection; | а) инспекция назорати билан қамраб олинган ҳар қандай иш жойига олдиндан огоҳлантирмасдан ва хоҳлаган вақтда ҳеч бир тўсиқсиз кириш: |
(b) to enter by day any premises which they may have reasonable cause to believe to be liable to inspection; and | b) улар томонидан барча биноларга, яъни инспекция қилиш учун етарли асос бор деб ҳисобланган барча биноларга кундузги вақтда кириш; |