Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Third, we consider it our primary task to further and broadly solidify the feeling of justice in our life – the very feeling, which has been revered and prioritized over anything by our people for centuries. In this respect, the words with a deep meaning of our great sakhibkiran (great leader, commander), forefather Amir Temur: “Let justice be our company in each and every deed and a guideline program” must turn for each of us into a life credo. | Учинчидан, халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биз биринчи даражали вазифамиз, деб ҳисоблаймиз. Бу борада буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: «Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин!» деган чуқур маъноли сўзлари ҳар биримиз учун ҳаётий эътиқодга айланиши зарур. |
This issue is first of all an immediate task of the heads and employees of state government and governance bodies, the entire judicial system, prosecutor’s office, interior and supervisory structures, as well as the authorized person of the Oliy Majlis for human rights. | Бу масала, энг аввало, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бутун суд тизими, прокуратура, ички ишлар, назорат органлари раҳбарлари ва ходимларининг, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг бевосита вазифасидир. |
I think and I am confident that the deputies and senators, broad public and our entire nation will certainly endorse these efforts of our country in this important sphere of building a law-governed and democratic state. | Депутатлар ва сенаторлар, кенг жамоатчилик, бутун халқимиз ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг ана шу муҳим соҳасидаги давлатимизнинг саъй-ҳаракатларини албатта қўллаб-қувватлайдилар, деб ўйлайман ва бунга ишонаман. |
In further deepening the democratic reforms and implementing the concept of developing a civil society, we believe that, as it was before, the citizens’ self-governance bodies – makhallas, as well as the non-state, non-profit organizations, free and impartial mass media will take an active place. In implementing the important principle, namely, “From a strong state to a strong civil society”, above all, we will lean upon the strength and capabilities of such social institutions. | Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди, деб ишонамиз. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз. |
In this regard, we will pay a special attention to the realization of the provisions on consolidating the institution of public control as the most important foundation of democracy enshrined in the Article 32 of our country’s Constitution, the laws and other documents such as “On the transparent activity of the state government and governance bodies” and “On the social partnership”. | Шу муносабат билан халқ ҳокимиятининг энг муҳим пойдевори сифатида жамоатчилик назорати институтини кучайтириш бўйича мамлакатимиз Конституциясининг 32-моддасида, шунингдек, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа ҳужжатларда муҳрлаб қўйилган талабларнинг ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратамиз. |
In this important work we will hope for and lean upon the advice and active assistance by all our citizens, above all, our esteemed and time-honored elderly and the representatives of greater generation with a profound life experience. | Бу муҳим ишда биз барча фуқароларимиз, энг аввало, ёши улуғ, улкан ҳаётий тажрибага эга нуроний оқсоқолларимиз, катта авлод вакилларининг маслаҳатлари ва фаол кўмагига умид қиламиз ва таянамиз. |
It was thanks to the selfless labor of this particular generation that the large industrial complexes were built and modernized in its own time in our country. Thanks to their wit, intellect and efforts, the new branches of the industry based on high technologies were established, the rare infrastructure facilities were built, the movement of farmers was founded, the look of our towns and villages has radically changed. | Айнан шу авлоднинг фидокорона меҳнати туфайли ўз пайтида мамлакатимиздаги йирик индустрия комплекслари барпо этилди ва модернизация қилинди. Уларнинг ақл-заковати ва саъй-ҳаракатлари билан саноатнинг янги, юқори технологияларга асосланган тармоқлари ташкил этилди, ноёб инфратузилма объектлари қурилди, фермерлик ҳаракати шакллантирилди, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. |
Taking today’s opportunity, allow me to express my high respect, esteem and sincere wishes to our dear elderly and veterans of labor for their diligent services along the path of the progress of our country and wish all of them a long life, sound health, happiness and well-being. | Бугунги имкониятдан фойдаланиб, юртимиз равнақи йўлидаги фидокорона хизматлари учун муҳтарам нуронийларимизга, қадрли меҳнат фахрийларига ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва самимий тилакларимни билдиришга, уларнинг барчасига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва фаровонлик тилашга рухсат бергайсизлар. |
In this regard, I would like to especially emphasize one idea: strengthening the attention and practical care for the persons of old age and the representatives of elder generation, increasing their pensions, bettering healthcare, social and consumer services for them will continue to remain as one of the most important tasks both for the President, our Government and all khokimiyats (governor’s and mayor’s offices). | Шу борада бир фикрга алоҳида урғу бериб таъкидламоқчиман: ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш бундан буён ҳам Президент учун, Ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади. |
All of us are well-aware that Uzbekistan is rich with raw and natural resources and boasts with powerful economic and human potential. However, our biggest wealth is an enormous intellectual and spiritual potential of our people. We know well and highly cherish that our respected intelligentsia – the people of science, techniques, and above all, our academicians, the people culture, literature, art and the representatives of sport are diligently and selflessly working in creating and further multiplying this potential. | Барчамизга аёнки, Ўзбекистон бой қазилма ва табиий ресурсларга, қудратли иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эга. Бироқ бизнинг энг катта бойлигимиз – бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Бу салоҳиятни яратиш ва янада кўпайтиришда ҳурматли зиёлиларимиз – илм-фан ва техника намояндалари, биринчи навбатда қадрли ва ҳурматли академикларимиз, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларининг вакиллари бутун вужудини бериб, фидокорона меҳнат қилаётганларини биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. |
Today, the pivotal appeal, namely “Our children must be stronger, more knowledgeable, smarter and certainly happier than us!” took a solid place in the minds and hearts of each of us, the parents and broad public. At present, the youth up to 30 years of age make up 32 percent of our country’s population, or 10 million people. The fact that our youth is turning into a decisive force of our today and tomorrow capable of rightfully assuming the responsibility for the future of our Homeland makes all of us proud and pleased. | Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бугунги кунда “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган ҳаётий даъват ҳар биримизнинг, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил этади. Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. |
We will continue the state policy on the youth with resolve and consistency. We will not only continue, but we will raise this policy to the higher level in line with the latest requirements as our top priority task. We will channel all available strength and capabilities of our state and society to raise our youth as happy and independently thinking people with high intellectual and spiritual potential, who stand not inferior in any sphere to their contemporaries in the world. |
Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз. |
Above all, we should accelerate the work started on further deepening the reforming and liberalization of economy, structural changing its branches and sectors. Such issues as modernizing the sectors and areas, increasing the level of their competitiveness and developing their export potential should constantly be in the focus of our attention. | Биз аввало иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасидаги ишларимизни янада чуқурлаштириш, унинг соҳа ва тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш бўйича бошланган ишларни жадаллаштиришимиз керак. Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, уларнинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим. |
On this particular basis we should increase the gross domestic product of our country over two-fold by 2030. | Айнан шу асосда 2030 йилгача мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 2 баробардан зиёд кўпайтиришга эришишимиз даркор. |
The issues of reforming the agriculture and ensuring the food security, no doubt, will remain as one of the most important tasks for us. Most importantly, a profound attention will be paid to consistently developing the complex of agricultural industry and its locomotive, i.e. the diversified farming entities, which are its driving force. | Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. |
Our another important task is to support and promote the small business and entrepreneurship, create the comfortable conditions for increasing the share of this sphere in consolidating the economic potential of our country, peace, stability and social accord in Uzbekistan. Since, a business person sustains not only himself and his family, but also the people and the society. I am never tired to reiterate the fact even it is being repeated that if people are rich, then the state is also rich and powerful!!! | Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”. |
With an aim of protecting a human health, which is considered to be the priceless wealth for us, the Government should concentrate its attention on implementation of the set of measures on radically improving the sphere of healthcare, above all, the activity of its branches of primary healthcare and rural medical stations, further development of the specialized centers rendering services based on emergency healthcare and high technologies. In this respect, the other day the leadership cadres in the system of the Ministry of Healthcare have been entirely renewed and it can be said it was reinforced! | Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор. Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди. |
All of you are well aware that for over the last time the concrete measures have been taken on improving the system of price setting for medicines and medical items. We will resolutely continue this work. | Барчангизнинг хабарингиз бор, дори воситалари ва тиббий буюмларга нархларни шакллантириш тизимини такомиллаштириш бўйича кейинги пайтда аниқ чоралар кўрилмоқда ва биз бу ишларни қатъий давом эттирамиз. |
All of the mentioned programs pursue one goal. They will be directed to tackling a number of urgent issues related to comprehensive development in the near 5 years of residential areas, especially, the rural areas, districts and cities, establishing modern engineering-communication, social and market infrastructure. | Мазкур дастурларнинг барчасини ягона мақсад бирлаштириб туради. Яъни, улар яқин 5 йилда аҳоли пунктларини, айниқса, қишлоқ жойлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, замонавий муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини шакллантиришга доир бир қатор долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилади. |
Sixth, I consider it the most important and priority task for me to take the concrete measures on constantly conversing with people, implementing their lawful demands, appeals and proposals. | Олтинчидан, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, унинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга ошириш учун аниқ чоралар кўришни мен ўзим учун энг муҳим ва устувор вазифа, деб ҳисоблайман. |