USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
Along with this, I once again express my gratitude to the chairman of the Central Council of the People’s Democratic Party of Uzbekistan Khatamjon Ketmonov, the chairman of the Central Council of the “Milliy Tiklanish” Democratic Party Sarvar Otamurodov and the chairman of the Political Council of the “Adolat” Social-Democratic Party Narimon Umarov who have participated in these elections conducted on alternative basis. Шу билан бирга, муқобиллик асосида ўтган ушбу сайловларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Ҳатамжон Кетмоновга, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов ва «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаровга яна бир бор ўз ташаккуримни изҳор этаман.
Taking this opportunity, I also express my deep gratitude, innermost esteem and high respect to all heads of foreign states, international organizations, the political and public figures, who have sent their congratulations and greetings to me, as well as the heads of diplomatic missions of foreign states in our country, who have supported us during the electoral process and are doing it at all times and participating today in our session. Фурсатдан фойдаланиб, менга ўз табрик ва қутловларини йўллаган барча хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар етакчиларига, сиёсат ва жамоат арбобларига, шунингдек, сайлов жараёнида ва ҳар доим бизга хайрихоҳ бўлиб келган, бугунги йиғилишимизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни, чуқур ҳурмат-эҳтиромимни билдираман.
All of us are well aware that each and every sovereign state has its own unique history and culture. The people of this nation are duly considered to be those who truly create and make this history and this culture. The centuries-long history of our Uzbekistan and the period of its last 25-year development, the progress aimed at strengthening its state independence and sovereignty has once again confirmed this truth. Барчамизга маълумки, ҳар бир суверен давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эгадир. Бу тарих, бу маданиятнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси эса, ҳақли равишда шу мамлакат халқи ҳисобланади. Ўзбекистонимизнинг кўп асрлик тарихи ва кейинги 25 йиллик ривожланиш даври, ўз давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилган тараққиёти бу ҳақиқатни яна бир бор яққол тасдиқлаб берди.
Today, I call upon the chambers of Oliy Majlis, political parties and movements, public organizations and our entire nation to unite the efforts along the path of one objective bequeathed to us by the First President of the Republic of Uzbekistan, dear and esteemed to all of us Islam Abduganievich Karimov. Мен бугун Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, жамоат ташкилотлари, бутун халқимизнинг саъй-ҳаракатларини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, барчамиз учун азиз ва қадрли бўлган Ислом Абдуғаниевич Каримов бизга васият қилиб қолдирган ягона мақсад йўлида бирлаштиришга даъват этаман.
You are well aware that nearly 600 observers from 5 prestigious international organizations and 46 states participated to monitor the elections. Especially, the full-scale mission of the Organization for Security and Cooperation in Europe Office on Democratic Institutions and Human Rights visited our country for the first time. That is to say, about 200 representatives from 32 states of this international structure, and this is a significant number, have monitored the electoral process, particularly, from the point of democratic principles. Сайловни кузатиш учун дунёдаги 5 та нуфузли халқаро ташкилот ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчи қатнашгани сизларга яхши маълум. Айниқса, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси биринчи марта юртимизга ташриф буюрди. Яъни, ушбу халқаро тузилманинг 32 та мамлакатдан келган 200 нафарга яқин вакили – бу албатта кичкина гап эмас – айнан демократик тамойиллар талаблари асосида сайлов жараёнини синчиклаб кузатиб борди.
Our people vividly demonstrated their wish and willpower, high political consciousness and active civic stance in the elections. In its turn, this brightly reflects that our people are looking at their fate and the future with big confidence and responsibility. Сайловда халқимиз ўзининг хоҳиш-иродасини, юксак сиёсий онги ва фаол фуқаролик позициясини ёрқин намоён этди. Бу, ўз навбатида, эл-юртимизнинг ўз тақдири ва келажагига қандай катта ишонч ва масъулият билан қараётганини яққол ифода этади.
All foreign observers openly and unanimously acknowledged that the elections were conducted in the atmosphere of sound competition and struggle among the political parties, in full conformity with the provisions of our national legislation, the universally acclaimed international standards on elections, and in the spirit of freedom and openness. In the announcement of the final conclusions on the election results made recently by the Central Election Commission this truth has once again been confirmed. There is no doubt that all of us are pleased with such a high recognition and such a high assessment. Куни кеча Марказий сайлов комиссияси ҳам ўзининг сайлов натижалари бўйича якуний хулосаларида шу ҳақиқатни яна бир бор қайд этди. Ҳеч шубҳасиз, бундай юксак эътироф, бундай юксак баҳо барчамизни қувонтиради.
Today, as I assume the post of the President of the Republic of Uzbekistan, I comprehensively and deeply feel and realize as a head of state the very enormous responsibility on my shoulders and to what extent it is difficult and responsible to govern the big nation and the big country of 32 million people as continuing the work of the great state and political figure, our dear teacher Islam Karimov. Бугун мен Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажаришга киришар эканман, буюк давлат ва сиёсат арбоби, азиз устозимиз Ислом Каримовнинг ишларини давом эттирган ҳолда, 32 миллионлик катта халқ, катта мамлакатни бошқариш қанчалик масъулиятли ва мураккаб эканини, давлат раҳбари сифатида зиммамдаги жуда улкан жавобгарликни ҳар томонлама чуқур ҳис қилиб, англаб турибман.
Therefore, at present, thousands of our fellow-countrymen are sending their proposals and suggestions on perpetuating the memory of our dear teacher. All of them are being extensively studied by the state commission. A separate resolution shall be adopted in this respect. Буюк Юртбошимиз нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди. Шунинг учун ҳам устозимизнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича минглаб юртдошларимиздан кўплаб таклиф ва тавсиялар келиб тушмоқда. Уларнинг барчаси айни пайтда атрофлича ўрганилмоқда ва бу борада алоҳида қарор қабул қилинади.

The final conclusions of such meetings and conversations will serve as a program guideline for me in my very important and responsible activity as the President of the country.

Ана шу учрашув ва суҳбатларнинг якуний хулосалари мамлакат Президенти лавозимидаги ўта муҳим ва масъулиятли фаолиятимда мен учун дастурий қўлланма бўлиб хизмат қилади.

This path is a solid foundation of building a free, democratic, humane state, establishing a civil society, raising the economic might of our Homeland and ensuring its further progress. Бу йўл – эркин, демократик, инсонпарвар давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш ва янада равнақ топтиришнинг мустаҳкам заминидир.
As the President of the country, I consider it to be my major duty and task to strictly and unconditionally comply with the provisions of the Constitution of the Republic of Uzbekistan, ensure the rule of law, conduct the internal and foreign policy, which ensures the rights and freedoms of citizens. Мен мамлакат Президенти сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини қатъий ва сўзсиз бажариш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган ички ва ташқи сиёсатни амалга оширишни ўзимнинг энг асосий бурчим ва вазифам, деб ҳисоблайман.
I think that certainly you are well aware of the fact that I have enunciated my ideas related to the practical efforts in terms of implementation of these fundamental principles in the address I had made at the solemn session dedicated to the 24th anniversary of our Constitution. Ана шу фундаментал тамойилларни рўёбга чиқаришга доир амалий саъй-ҳаракатлар тўғрисида мен Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузамда ўз фикрларимни баён қилганимдан албатта барчангиз хабардорсиз, деб ўйлайман.
In this regard, I ask the Speaker of the Legislative Chamber, deputies, the Chairman of the Senate and the senators along with State advisors of the President and the Government jointly elaborate the set of concrete measures on further improving and strengthening the legal foundations of the reforms and transformations to be implemented in our country. Шу муносабат билан Қонунчилик палатаси Спикери ва депутатлар, Сенат Раиси ва сенаторлардан Президентнинг Давлат маслаҳатчилари хизматлари ҳамда Ҳукумат билан биргаликда мамлакатимизда келажакда амалга ошириладиган ислоҳот ва ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишни сўрайман.
Second, I consider it my priority task to preserve as the apple of my eye and strengthen the interethnic and civil accord, the atmosphere of mutual respect, mercy and kindness reigning in our country. Иккинчидан, мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролар тотувлиги, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек сақлаш ҳамда мустаҳкамлашни ўзимнинг устувор вазифам, деб ҳисоблайман.
It is well-known that the freedom of conscience and religion and the rights of representatives of various nationalities are equally guaranteed and the atmosphere of religious tolerance is being consolidated in our country. At present, the representatives of more than 130 nationalities and ethnicities live in Uzbekistan in mutual harmony. The religious organizations belonging to 16 confessions are freely functioning. Маълумки, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлиги, турли миллат вакилларининг ҳуқуқлари кенг кафолатланиб, диний бағрикенглик муҳити мустаҳкамланмоқда. Ҳозирги вақтда диёримизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳат яшамоқда, 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда.
The ever intensifying bloody conflicts and confrontations, the danger of terrorism and extremism in some regions of the world today require us to be always vigilant and alert. In this respect, such resolute tasks as providing for the security and inviolability of Uzbekistan’s borders, solidifying the defense capability of our country and not allowing any evil to the country’s doorsteps will always remain in the focus of our attention. Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида тобора кескинлашиб бораётган қонли можаро ва зиддиятлар, терроризм ва экстремизм хавфи биздан доимий огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб этмоқда. Шу борада Ўзбекистон чегараларининг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, юртимиз остонасига ҳеч қандай бало-қазони яқин келтирмаслик каби ҳал қилувчи вазифалар ҳамиша диққатимиз марказида бўлади.
Today, I deem it necessary to once again underscore the very idea, which is important from the principle point of view: Uzbekistan and its magnanimous people are consistently and solidly upholding the position of conducting a peaceful policy and implementing the principles of respectful approach to national and universal values. However, if it is necessary, we are capable of fiercely striking back against any attempts which threaten the sovereignty and independence of our country, the peaceful and tranquil life of our people. Therefore, I would like to address to our nation that no one should have any doubt about that. We have sufficient strength and power for that. Бугун принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бир фикрни яна таъкидлаб айтишни зарур деб биламан: Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли.
I am confident that you will continue showing the example of high professional skills, bravery and courage and will remain devoted to your patriotic duty related to preserving and consolidating peace and stability in our country. Ишончим комилки, сизлар бундан буён ҳам юксак профессионал маҳорат, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш бўйича ўз ватанпарварлик бурчингизга содиқ бўлиб қоласиз.
I ask the Security Council at the President of the Republic of Uzbekistan along with the Ministry of Defense and leadership of other structures to present in the near days the set of measures on preparing for and worthily celebrating the 25th anniversary of our Armed Forces. In this respect, it is expedient to introduce the proposals on decorating the deserving servicemen not only with recently instituted insignia, but also the high state awards. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашидан Мудофаа вазирлиги ва бошқа тузилмалар раҳбарияти билан биргаликда Қуролли Кучларимизнинг 25 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар комплексини яқин кунларда тақдим этишни сўрайман. Бу борада муносиб ҳарбий хизматчиларни нафақат яқинда таъсис этилган кўкрак нишонлари билан, балки юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича ҳам таклифлар киритиш мақсадга мувофиқдир.