Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
99. Had your Lord willed, everyone on earth would have believed. Will you compel people to become believers? | 99Агар Роббинг хоҳласа, ер юзидаги кишиларнинг ҳаммаси иймонга келар эдилар. Ёки сен одамларни мўмин бўлишга мажбурлайсанми? |
10. And if We give him a taste of prosperity, after some adversity has afflicted him, he will say, “Troubles have gone away from me.” He becomes excited and proud. | 10Агар унга етган қийинчиликлардан сўнг неъмат тоттирсак, албатта: «Мендан ёмонликлар кетди», дейдир. Албатта, у хурсанд ва фахрлидир. |
21. Those are the ones who lost their souls, and what they had invented has strayed away from them. | 21Ана ўшалар ўзларига зиён қилганлардир ва тўқиган нарсалари улардан ғойиб бўлди. |
23. As for those who believe and do good deeds, and humble themselves before their Lord—these are the inhabitants of Paradise, where they will abide forever. | 23Албатта, иймон келтирганлар, яхши амаллар қилганлар ва Роббиларига ишонч ила бўйинсунганлар, ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар. |
27. The notables who disbelieved among his people said, “We see in you nothing but a man like us, and we see that only the worst among us have followed you, those of immature judgment. And we see that you have no advantage over us. In fact, we think you are liars.” | 27Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Биз сени ҳам фақат ўзимизга ўхшаган одам эканингни кўряпмиз, сенга ичимиздан эси паст пасткашларимизгина эргашаётганини кўряпмиз, сизларнинг биздан устун фазлингизни кўрмаяпмиз, балки сизларни ёлғончи деб ўйлаяпмиз», дедилар. |
34. “My advice will not benefit you, much as I may want to advise you, if God desires to confound you. He is your Lord, and to Him you will be returned.” | 34Ва агар Аллоҳ сизларни йўлдан оздиришни истаса, мен насиҳат қилишни хоҳлаганим билан насиҳатим сизларга манфаат бермайди. У сизнинг Роббингиздир ва Унга қайтарилурсиз», деди. |
35. Or do they say, “He made it up?” Say, “If I made it up, upon me falls my crime, and I am innocent of the crimes you commit.” | 35Ёки: «Уни тўқиб олди», дейдиларми? Сен:«Агар уни тўқиб олган бўлсам, жиноятим ўз зиммамда ва мен сиз қилаётган жиноятдан холидирман», деб айт. |
36. And it was revealed to Noah: “None of your people will believe, except those who have already believed, so do not grieve over what they do.” | 36Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин. |
37. “And build the Ark, under Our eyes, and with Our inspiration, and do not address Me regarding those who did wrong; they are to be drowned.” | 37Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди. |
40. Until, when Our command came, and the volcano erupted, We said, “Board into it a pair of every kind, and your family—except those against whom the sentence has already been passed—and those who have believed.” But those who believed with him were only a few. | 40Токи Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар нарсадан бир жуфтдан ва аҳлингдан аввал сўз кетмаганини ва иймон келтирганларни ол», дедик. У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди. |
42. And so it sailed with them amidst waves like hills. And Noah called to his son, who had kept away, “O my son! Embark with us, and do not be with the disbelievers.” | 42Ва у(кема) уларни тоғлардек тўлқинда олиб кетаётганида, Нуҳ бир четда турган ўғлига: «Эй ўғлим, биз билан бирга мингин, кофирлар билан бирга бўлмагин», деди. |
46. He said, “O Noah, he is not of your family. It is an unrighteous deed. So do not ask Me about something you know nothing about. I admonish you, lest you be one of the ignorant.” | 46У зот: «Эй Нуҳ, албатта у(ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир. Ўзингнинг илминг бўлмаган нарсани зинҳор сўрамагин. Мен сенга жоҳиллардан бўлмаслигингни насиҳат қиламан», деди. |
50. And to Aad, their brother Hud. He said, “O my people, worship God, you have no other god besides Him. You do nothing but invent lies.” | 50Ва Одга ўз биродарлари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос. |
52. “O my people, ask forgiveness from your Lord, and repent to Him. He will release the sky pouring down upon you, and will add strength to your strength. And do not turn away and be wicked.” | 52Эй қавмим, Роббингизга истиғфор айтинг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда У устингизга осмондан барака ёмғири юборади ва қувватингизга қувватни зиёда қилади. Жиноятчи бўлган ҳолингизда юз ўгириб кетманг», деди. |
59. That was Aad; they denied the signs of their Lord, and defied His messengers, and followed the lead of every stubborn tyrant. | 59Анави Оддир. Улар Роббилари оятларини инкор қилдилар. Унинг Пайғамбарларига осий бўлдилар. Ҳар хил жабрчи ва қайсарнинг ишига эргашдилар. |
60. And they were pursued by a curse in this world, and on the Day of Resurrection. Indeed, Aad blasphemed against their Lord—so away with Aad, the people of Hud. | 60Ва уларга бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам лаънат эргашур. Огоҳ бўлингким, албатта, Одликлар Роббиларига куфр келтирган эдилар. Огоҳ бўлингким, Ҳуд қавми Од йўқолсине! |
62. They said, “O Saleh, we had hopes in you before this. Are you trying to prevent us from worshiping what our parents worship? We are in serious doubt regarding what you are calling us to.” | 62Улар: «Эй Солиҳ, бундан олдин сен ичимизда орзу қилинган эдинг. Энди бизни отабоболаримиз ибодат қиладиган нарсага ибодат қилмоғимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарса ҳақида шак шубҳадамиз», дедилар. |
63. He said, “O my people, have you considered? If I stand upon clear evidence from my Lord, and He has given me mercy from Him, who would protect me from God, if I disobeyed Him? You add nothing for me except loss.” | 63У: «Эй қавмим, хабар берингчи, агар мен Роббим томонидан очиқойдин ҳужжатга эга бўлсам ва менга У томонидан раҳмат берилган бўлсаю, мен Унга осий бўлсам, ким менга Аллоҳ (азоби)дан (қутулишга) ёрдам беради?! Бас, сиз менга зиёндан ўзгани зиёда қилмайсизлар. |
68. As if they had never prospered therein. Indeed, Thamood rejected their Lord, so away with Thamood. | 68Худди унда турмаганга ўхшаб. Огоҳ бўлингким, албатта, Самуд (қавми) Роббиларига куфр келтирган эдилар. Огоҳ бўлингким, Самуд йўқолсине! |
74. When Abraham's fear subsided, and the good news had reached him, he started pleading with Us concerning the people of Lot. | 74Иброҳимдан қўрқинч кетиб, хушхабар етгач, Биз билан Лут қавми ҳақида баҳслаша бошлади. |