USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
12. Whenever adversity touches the human being, he prays to Us—reclining on his side, or sitting, or standing. But when We have relieved his adversity from him, he goes away, as though he had never called on Us for trouble that had afflicted him. Thus the deeds of the transgressors appear good to them. 12Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Ана шундай қилиб, исрофчиларга қилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди.
14. Then We made you successors on earth after them, to see how you would behave. 14Сўнгра қандай амал қилишингизга назар солишимиз учун уларнинг ортидан сизларни ер юзида ўринбосарлар қилдик.
16. Say, “Had God willed, I would not have recited it to you, and He would not have made it known to you. I have lived among you for a lifetime before it. Do you not understand?” 16Сен:«Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмас эдим ва У зот ҳам уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим. Ақл ишлатиб кўрмайсизларми?» деб айт.
19. Mankind was a single community; then they differed. Were it not for a prior decree from your Lord, the matters over which they had disputed would have been settled. 19Одамлар фақат бир уммат бўлган эдилар. Сўнгра ихтилофга тушдилар. Агар Роббинг томонидан айтилган сўз бўлмаганида, улар ихтилоф қилаётган нарса ҳақида ораларида ҳукм қилинган бўлар эди.
21. When We make the people taste mercy after some adversity has touched them, they begin to scheme against Our revelations. Say, “God is swifter in scheming.” Our envoys are writing down what you scheme. 21Қачонки одамларга уларга етган зарардан сўнг раҳматни тотдирсак, баногоҳ, уларда оятларимиз ҳақида макр бўлур. Сен:«Аллоҳ макрда тезкордир. Албатта, элчиларимиз қилаётган макрларингизни ёзиб борурлар», деб айт.
24. The likeness of the present life is this: water that We send down from the sky is absorbed by the plants of the earth, from which the people and the animals eat. Until, when the earth puts on its fine appearance, and is beautified, and its inhabitants think that they have mastered it, Our command descends upon it by night or by day, and We turn it into stubble, as if it had not flourished the day before. We thus clarify the revelations for people who reflect. 24Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сувга ўхшайдир. Бас, одамлар ва чорвалар ейдиган ер набототи у билан аралашиб, ер безагини олганда ва зийнатлаганда ҳамда унинг аҳли, энди бунга эришдик, деб ўйлаганда, кечаси ёки кундузи унга Бизнинг амримиз келадир. Биз уни худди куни кеча яшнаб турмагандек қуритиб қўямиз. Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз.
26. For those who have done good is goodness, and more. Neither gloom nor shame will come over their faces. These are the inhabitants of Paradise, abiding therein forever. 26Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар. (Аллоҳга иймон келтириб, Унинг чақириғига лаббай деб жавоб бериб, яхши амалларни қилиб яшаган бандалар бу дунёда гўзал ҳаёт кечирадилар. Охиратда эса, бу дунёда қилган гўзал амаллари учун савоб оладилар, жаннатга дохил бўладилар.
30. There, every soul will experience what it had done previously; and they will be returned to God, their True Master; and what they used to invent will fail them. 30Ўша ерда ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишдан сўралур­хабардор бўлур ва ҳақиқий хожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳамда ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўладир.
31. Say, “Who provides for you from the heaven and the earth? And who controls the hearing and the sight? And who produces the living from the dead, and produces the dead from the living? And who governs the Order?” They will say, “God.” Say, “Will you not be careful?” 31Сен:«Сизларни осмонлару ерда ким ризқлантирур? Ёки қулоқ ва кўзларингизнинг эгаси ким, тирикни ўликдан, ўликни тирикдан ким чиқарур? Ишнинг тадбирини ким қиладир?» деб айт. Улар, албатта: «Аллоҳ», дерлар. Бас, сен: «Тақво қилмайсизларми?» деб айт.
45. On the Day when He rounds them up—as if they had tarried only one hour of a day—they will recognize one another. Those who denied the meeting with God will be the losers. They were not guided. 45Уларни тўплайдиган кунда худди наҳордан бир соатгина турганга ўхшаб бир­ бирлари билан танишурлар. Батаҳқиқ, Аллоҳнинг мулоқотини ёлғонга чиқарганлар ва ҳидоят топганлардан бўлмаганлар зиён қилурлар.
49. Say, “I have no power to harm or benefit myself, except as God wills. To every nation is an appointed time. Then, when their time arrives, they can neither postpone it by one hour, nor advance it. 49Сен:«Мен ўзим ҳам на зарарга ва на фойдага молик эмасман. Магар Аллоҳ нимани хоҳласа (шу бўладир). Ҳар умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бир соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар», деб айт.  
53. And they inquire of you, “Is it true?” Say, “Yes, by my Lord, it is true, and you cannot evade it.” 53Улар сендан: «У ҳақми?» деб сўрарлар. Сен:«Ҳа, Парвардигорим ҳаққи, албатта, у ҳақдир ва сизлар қочиб қутулувчи эмассизлар», деб айт.
54. Had every soul which had done wrong possessed everything on earth, it would offer it as a ransom. They will hide the remorse when they witness the suffering, and it will be judged between them equitably, and they will not be wronged. 54Агар ҳар бир зулм қилган жонга ер юзидаги ҳамма нарса берилсаю уни фидо қилса ҳам. Азобни кўрганларида ичларида надомат чексалар ҳам. Улар ўртасида адолат ила ҳукм чиқарилур. Уларга зулм қилинмас.
57. O people! There has come to you advice from your Lord, and healing for what is in the hearts, and guidance and mercy for the believers. 57Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди.
59. Say, “Have you considered the sustenance God has sent down for you, some of which you made unlawful, and some lawful?” Say, “Did God give you permission, or do you fabricate lies and attribute them to God?” 59Сен:«Аллоҳ сизга нозил қилган ризқдан хабар беринг­чи! Уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз!» деб айт. Сен:«Аллоҳ сизга изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?» деб айт.
67. It is He who made the night for your rest, and the daylight for visibility. Surely in that are signs for people who listen. 67У сизларга сокинлик топишингиз учун кечани ва кўрсатувчи этиб кундузни қилган зот. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят­аломатлар бордир.
73. But they denounced him, so We saved him and those with him in the Ark, and We made them successors, and We drowned those who rejected Our signs. So consider the fate of those who were warned. 73Сўнгра уни ёлғончига чиқаришди. Бас, Биз уни ва у ила бирга бўлганларни кемада қутқардик ва уларни халифалар қилдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ этдик. Огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол.
74. Then, after him, We sent messengers to their people. They came to them with the clear proofs, but they would not believe in anything they had already rejected. Thus We set a seal on the hearts of the hostile. 74Сўнгра ундан кейин Пайғамбарларни қавмларига юбордик. Бас, улар очиқ­ ойдин ҳужжатлар ила келдилар. Аммо у(қавм)лар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирувчи бўлмадилар. Тажовузкорларнинг қалбига шундай қилиб муҳр босамиз.
88. Moses said, “Our Lord, you have given Pharaoh and his chiefs splendor and wealth in the worldly life. Our Lord, for them to lead away from Your path. Our Lord, obliterate their wealth, and harden their hearts, they will not believe until they see the painful torment.” 88Мусо: «Эй Роббимиз, Сен Фиръавнга ва унинг амалдорларига зебу зийнат ва молу дунё бердинг. Роббимиз, бу Сенинг йўлингдан адаштиришлари учундир. Роббимиз, уларнинг молларини йўқ қилгин ва қалбларини қаттиқ қилгин, то аламли азобни кўрмагунларича иймонга келмасинлар», деди.
94. If you are in doubt about what We revealed to you, ask those who read the Scripture before you. The truth has come to you from your Lord, so do not be of those who doubt. 94Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳеч шубҳа қилгувчилардан бўлма.